Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 2 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+1, кундузи +4...+6 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади. Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -4...+1, кундузи эса -3...+2 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Қор аралаш ёмғир ёғади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|