Вторник, 2019-03-26, 1:09 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6038]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [645]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [100]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2294]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3816]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [35]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5988]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [866]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2012]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [149]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [234]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1621]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [229]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1230]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [531]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [37]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [75]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [377]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [30]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [46]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [13]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [3]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 680
Статистика



Онлайн всего: 156
Гостей: 156
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Январь » 5 » Фамилия Исм Шариф ўзгартириш тартиби қандай амалга оширилади

1:36 PM
Фамилия Исм Шариф ўзгартириш тартиби қандай амалга оширилади
«Ёшим йигирма бирда. Турмушга чиқмаганман. Менга болалигимдан исмим ёқмайди. Унинг тақдиримга салбий таъсири етарлича, деб биламан. Оила қуришдан олдин исм-фамиялимни ўзгартириш ниятим бор. Бунинг тартиб-қоидалари билан таништирсангиз», деди асл исмини ҳатто, айтишни истамаган муштарийимиз.

Мавзу юзасидан қатор саволлар тайёрлаб, мутахассисларга юзландик.

Фуқароларнинг исм, фамилия, ота исмини ўзгартириш масалалари бўйича саволларимизга Тошкент шаҳар, Миробод тумани ФҲДЁ бўлими раҳбари Гулбаҳор ҚУЛМАТОВА жавоб беради.

Тартиби қанақа?

— Ҳар бир фуқаро ўз исмини, фамилияси, ота исмини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, турар-жойдаги ФҲДЁ органи томонидан (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани қаердан олган бўлишидан қатъи назар) кўриб чиқилади. Бунда фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат — паспорт билан мруожаат қилади.

Фуқароларнинг бу борадаги аризалари фамилия, исм ва ота исми эшитилишда ёқимсиз бўлса, улар миллатига тўғри келмаса, хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда, оилада бир хил фамилияда бўлиш истаги туғилганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилияни танламаган бўлса) ФҲДЁ бўлими томонидан узрли деб топилган бошқа асосларга кўра 45 кун давомида кўриб чиқилади. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

— Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар:

а) ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

б) агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

в) агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

г) ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

д) агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг, ёхуд васий, ёки ҳомийнинг аризаси;

е) 1 дона (3 х 4 ўлчамли) фотосурат илова қилинади.

Ўзгартириш киритиш учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш улар тиклангандан кейингина амалга оширилади.

Ҳаммаси ФҲДЁга боғлиқми?

— Юқорида санаб ўтган ҳужжатлар ФҲДЁ бўлими мудири томонидан тасдиқлангач, туман ички ишлар бўлимига текширувга жўнатилади. Ички ишлар бўлими ҳам амалдаги қонунларларга асосан фуқаронинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, қарши эмасликларини билдирувчи хулосани бизга тақдим этади. Шундан сўнг ФҲДЁ томонидан фуқарога янги гувоҳнома ва аввалги исм-фамилияси, шарифи ёзилган ҳамда уларнинг ўзгартирилгани тўғрисида маълумотнома берилади. Кейин Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига бориб, янги паспорт олиш учун ҳужжатларини тақдим этишади.

Ўн олтига тўлиш шартми?

— Агар боланинг исми хунук эшитилса, шошиб исм қўйилган бўлса ёки ота-она фарзандимга исми оғирлик қилаяпти, деб ҳисобласа, унда эр-хотин бирга ФҲДЁ бўлимига келиб, ариза билан мурожаат қилиши лозим. 10 ёшга тўлган боланинг эса розилиги керак бўлади. Бу жараёнда ички ишлар бўлимига мурожаат қилинмайди.

Турмуш қураётганда...

— Оила кодексининг 20-моддаси эр ва хотиннинг фамилия танлаш ҳуқуқи ҳақида. Унга кўра, никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади.
Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди. Оила қураётганда фамилия ўзгартиришнинг ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамияти йўқ. Бу ҳамманинг ўз хоҳишига биноан амалга оширилади.

Нималарни янгилаш керак?

— Фуқаро фамилияси, исми, ота исмини ўзгартирадиган бўлса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, оила қурган бўлса, никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси ва вояга етмаган болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ота ёки она устунидаги қайдларни ўзгартириши талаб этилади.

Шунингдек, меҳнат дафтарчаси ва Солиқ тўловчининг индентификация рақами (ИНН)га ўзгартириш киритиш керак. Бунинг учун ушбу ҳужжатларни берилган жойга бориб, никоҳ гувоҳномаси ёки оила қурмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шахсини тасдиқловчи ҳужжати кўрсатилади. СТИР экси рақамлари сақланган ҳолда янгидан берилади. Меҳнат дафтарчасидаги аввалги исм, фамилия ёки ота исмининг устига эса чизилиб, янгилари ва «Аслига тўғри» дея ёзилиб, муҳр босилади.

Фуқаро дипломи масаласида нотариал идорага мурожаат қилиб, уларнинг кўрсатмаси асосида таълим олган ўқув масканидан маълумотнома олиб келади. Диплом нусхасига юридик шахснинг исм, фамилия ёки ота исми ўзгаргани ҳақида илова ёпиштирилади.

Ажримдан кейин…

— Яқинда бир аёл тақдир тақозаси билан турмушидан ажрашди. ФҲДЁ вакили сифатида ундан фамилияси масаласида нима қилмоқчи эканлигини сўрадим. Аёл «Бу фамилия билан мен қувончли онларни қарши олганман. Фарзандларим ҳам шу фамилияда, гарчи собиқ эрим билан энди ёнма-ён яшамасам-да, фамилиямни ўзгартирмайман», дея жавоб берди. Англаганингиздек, аёл истаса, ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши мумкин. Хоҳласа, собиқ эрининг фамилиясида қолади. Агар ажримдан сўнг фамилиясини ўзгартиришга аҳд қилса, ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома билан яшаб турган туманидаги Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади ва муаммосиз ўз фамилиясига қайтади.

Ўгай ота насабини беришни истаса...

— Бунинг учун аёл мазкур турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳда бўлиши керак. Суд қарорига асосан фарзандликка олиш йўли билангина болаларнинг фамилияси, ота исмини ўзгартириш мумкин. Агар фарзанд вояга етган бўлса, унинг аризаси ва розилиги ҳам талаб этилади. Фақат туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада отаси қайд этилган устунга ўзгартириш киритилмайди.

«Болани чиройли ном билан аташ фарздир!»

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ, Юнусобод тумани бош имом хатиби, «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом хатиби, Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси:

— Ота-онанинг фарзларидан бири, бу боласига чиройли исм қўйишдир. Бунга енгиллик билан қарамаслик, миллий маънавиятимизга, қадриятларимизга ва динимиз руҳига зид бўлган номлар билан фарзандни атамаслик даркор. Келажакда фарзандингиз ўз исмидан уялмаслиги, атрофдагилар томонидан мазах қилинмаслиги учун ҳам бу муҳим.

Бироқ «Исм эгасига оғирлик қилади» деган гап йўқ, барчаси тақдирдан. Магарки, киши исмини ўзгартиришни ният қилган бўлса, яхши ном танлаб, танишларга исмини ўзгартиргани ҳақида хабар бергани маъқул. Шароити бўлса, бир маҳрам билан масжидга ёки бир аҳли илмнинг олдига бориб, қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айттириши керак. Бу аслида, ёш болаларга лозим, катталарга шарт эмас.


«Руҳиятга таъсири бор!»

Барно ИЛҲОМОВА, руҳшунос: — Тажрибамда исми билан боғлиқ муаммо билан мурожаат қилганлар ҳам бўлган. Уларнинг аксариятини кўпинча ўсмирлар ташкил қилади. Исм инсоннинг ўзини намоён этишидаги биринчи восита, доимий йўлдош. Нега айримлар ўз исмини ўзгартиришни истаб қолишади? Бу ҳолатнинг психологик сабаблар қуйидагича:

Ота-оналар боласини қайсидир қариндошининг ёки бирор яхши муносабатдаги одамининг номи билан аташади. Кейинчалик муносабатлар совуқлашиши оқибатида бола оилада турли гапларни эшитиши;

Айни пайтда қўлланилмайдиган исмлар тенгдошлари томонидан мазах қилиниши;

Бирор салбий воқеанинг исми билан боғлиқлиги;

Кимгадир жуда ҳавас қилиши;

Ўз исмидан уялиши;

Исмини қўпол қилиб қисқартиришлари;

Ота-оналар боламга чиройли исм беришим керак деган вазифани эсидан чиқариб, ўзининг орзу-армонларини ушалтириш учун фарзандини бирор ном билан аташи кабилар.

Инсон ўз исмидан қониқмаса, номи салбий туйғуларни қўзғатувчиси бўлиб қолса, онг остида ўзига нисбатан салбий муносабат шаклланиши мумкин. Натижада ундан халос бўлиш пайига тушади. «Исмимни ўзгартирсам, ҳаммаси яхши бўлиб кетади», деб ўйлашади.

Бундай вазиятларда ота-она фарзандига исмининг маъносини тушунтириб бериб, «Ўзингни борингча қабул қилишни ўргангин, исмингни яхши кўргин», деб босиқлик билан уқтириши лозим. Ёки оилавий келишиб, исмни ўзгартиришлари керак. Чунки кимгаки ўзининг исми ёқмаса, бу кишининг руҳиятига салбий таъсир қилади.

Фарзанд дунёга келар экан, ота-она уни чиройли ном билан атамоғи шарт. Ва албатта, фарзандига қандай исм қўяпти, унинг маъносини ҳам чақмоғи даркор. Шу билан бирга, аввало ўзлари атрофдагиларга ўрнак бўлиб, уларга ўз исмлари билан чиройли мурожаат этишлари шарт.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 123 | | Теги: #habarlar, #uznews, #news, #новости, #Yangiliklar, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019