Четверг, 2018-01-18, 8:11 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4076]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [414]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5073]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [974]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 154
Гостей: 154
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Январь » 11 » ФАНОРЧИ ОТА

8:52 AM
ФАНОРЧИ ОТА
Тор, қийшиқ кўчанинг ўксик оқшомини Турсунқул аканинг чурук дарвозаси тепасига ўтқизилган бир фанорнинг титрак нурларигина ёритар эди. Уни ҳар кун кечқурун паст бўйли, бурушиқ юзли бир чол келиб, ёқиб кетар эди. Биз уни «Фанорчи ота», дер эдик. У жуда юввош, индамас кишийди, кичкина нарвончасини чаққон қўйиб, аллақандай усталик билан чиқар, қўлтиғидан кир рўмолчасини олиб, авайлаб фанор ойналарини артарди. Фанорни ёққач, ерга тушиб, обкашдек букилган елкасига нарвончасини қўйиб бирпасда кўздан йўқолар эди.
Фанор қурилган вақтларда бутун маҳалла қувониб, унга аллақандай меҳр ила қараган бўлсалар-да, вақат бу меҳр узоққа чўзилмаганди. Кейинча ҳар ким унга парвосиз бўла бошлади.
Айниқса, маҳалла болалари ила фанор орасида англашилмас душманлик уйғонди. Тўпланишиб, аввало бир-биримизнинг дўппимизни отишар, фанорга дўппи кийгизган ўртоқ мерганлиги ила керилар эди. Кейинча бу ҳам бизни зериктира бошлади. чунки пистон қадалган ёки ҳар турли ипаклар билан безалган дўппини кийиб олиб, фанор чиройли бир тус олар, бизни хафа қилгандек бўлар эди. Шунинг учун қўлимизга тош, кесак олиб, фанорга ҳужум қилишни ўргандик. Бунда у жуда кучсиз эди: кичкина бир кесак ёки тош парчаси бечора фанорнинг ойна кўзларини ўпириб туширарди. Кейин-кейин Фанорчи ота ҳафтада уч-тўрт марта унга «янги кўзойнак» тақиб кетишга мажбур бўларди. У кетди, дарров биз янги «кўз»ини ўйиб олардик. Шундай бўлса-да, Фанорчи ота «лом» деб оғиз очмасди. Унинг бу қилиғи бизга сира ёқмас, тутиб олиш учун пойласа, ҳатто биронтамизни тутиб урса экан, дер эдик. Аммо шу тилаклардан биттаси ҳам юзага чиқмасди.
Бир кун, намозшом вақти, кўчада болалар кўп эди. Ичимизда энг кўп қўрқмайдиган, энг баттол Қосим чўлоқ:
«Болалар!» — деди. Чангга ботган юзларимиз янги бир нарса кутиб, унинг кўзларига тикилдик.
— Фанорчи ота келадиган вақт яқин. Синдирамиз. Нима қилар экан? — деди-да, қўлга илинадиган бир нарса қидира бош лади.
Қўлларимиздан ғизиллаб учган тош-кесаклар фанорнинг ҳамма кўзларини тешиб ўтган эди. Узоқдан Фанорчи отанинг букилган кичкина қомати яқинлаша бошлади. Нарвонча елкадан тушиб, таъзим ила деворга суянди. Фанорчи ота унинг устига чиқди-да, «чирт» этиб, гугуртни ёқди: фанор тўрт тарафдан қулаган уй каби ажава тусда, яна бир томонга қийшайиб турар эди. Биз ҳаммамиз керилиб турар эдик. Баъзилар «пиқ-пиқ» кулишди. Чол касал одамга ўхшаб, секин-секин пастга тушди. ўсиқ қошлари тагида қисилиб ётган кўзлари ила ҳаммамизга ялингансимон қаради-да, майин бир товуш билан:
— Тентак болаларим, бу қандай гап? Фанорга тегмасанглар, бир нарса бўладими? У юқорида, сизлар пастда
ўйнай беринглар-да.
Болалар жим бўлган эди.
— Сизлар ҳали ёш, кўзларингиз ўткир. Қоронғи ҳам, ёруғ ҳам баравар. Хуфтон бўлмасдан оналарингизнинг
қучоғида пиш-пиш ухлаб қоласиз ҳаммангиз. Бизга ўхшаш қари-қартанглар учун чироғ жудаям керак, — деди.
Болаларнинг кўзи чолда эди.
— Тунов куни кечаси қаттиқ ёмғир ёғиб турган эди. Бу ёққа келсам, кўча қоп-қоронғу. Фанорнинг тешик ойнаси дан шамол кириб ўчириб қўйган. Ана у ариқнинг бўйига бор ганимда бир нима сувни шапиллатарди. Ёпирай, нима экан, деб фанорчамни ариққа тутсам, мендан ҳам қари бир киши ариқ дан чиқолмай ётган экан. Дарров қўлидан тортдим, бир амаллаб четга чиқардим, ҳамма ёғи лой, жиқ-жиқ сув.
Болалардан бири:
— Вой, бояқиш, соқолиям, юзиям лойми?
— Ҳамма ёғи лой бўлган... Кейин етаклаб уйига элтиб қўйдим, — деди чол.
Менинг кўзимга Фанорчи отанинг дегани шундай кўриниб келганди, Қосим чўлоқ:
— Ёлғон-ёлғон! — деб бақирди. Болалар бирдан:
— Рост! — деб жавоб қайтаришди.
— Ким энди синдирса, шуни тутиб берамиз отамга, — деди Аҳмад.
Фанорчи ота:
— Ҳа, баракалла, энди синдирмайсизларми? — деди.
— Йўқ-йўқ, — жавоб бердик биз шу замон. Кичкина нарвонини яна елкасига илиб, чол қоронғиликка
кириб йўқолди.
Шундан бери, ҳақиқатан, фанорга ҳеч шикаст тегмади. Ҳозир шу фанорнинг ўрнида сим тўр билан ўралган тухумдан каттароқ электр лампочкаси ёниб туради. Унинг учун на ёқувчи, на гугурт, на мой керак. Ҳеч бир бола тегажаклик қилиб тош ҳам отмайди. Унинг ёруғида юрганда ёшлигимнинг бир парчасини ва Фанорчи отанигина хотирлайман.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 39 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018