Яқинда Фарғона вилояти Ўзбекистон туман СИЗО си раҳбари ва назоратчиси (исми-шарифи сир тутилган) қамоққа олинди. Улар 61 ёшли Абдураззоқ Қодировни қасддан ўлдирганликда айбланди. Шу ҳақда туман милиция бўлими ходими ва вилоят прокуратураси вакили расман маълум қилган.
Фарғона вилоят прокуратураси вакилининг айтишича, ички ишлар бўлимининг иккала ходими ҳам республика жиноят мажмуасининг 97 модда («Қасддан одам ўлдириш»), 104 модда («Қасддан оғир тан жароҳати етказиш») га асосан айбдор деб топилган.
61 ёшли «Дамас» ҳайдовчиси Абдураззоқ Қодиров Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида истиқомат қилган. Уни майда безориликда айблаб СИЗО га қамашганди. 19 сентябр куни озод этилган ва уйга қайтган. Худди ўша куни ўз уйида оламдан ўтган.
Қодировнинг яқинлари марҳумни туман СИЗО сида шафқатсизларча калтаклашганини баён этган. Улар айтишдики, Қодиров ўлимидан бир соат олдин ўта оғир аҳволда уйга олиб келинган.
Марҳумнинг қариндошлари туман прокуратураси вакилларидан суд тиббий экспертиза ва эксгумация ўтказишни талаб қилган. Экспертиза марҳумнинг орқа мия қисми жиддий жароҳатлангани, қовурғалар синиши ва кўплаб гематомалар кузатилганини кўрсатган. Терговга алоқадор шахслардан бирининг гапига қараганда, Қодировни милиция бўлимида мол ўғирлаганини мажбуран бўйнига қўйиш ниятида шафқатсизларча калтаклашган ва қийноққа солишган экан.
Марҳумнинг яна бир қариндоши милиция бўлимида Абдураззоқ Қодировнинг бўйнини синдиришгани ҳақида ҳам шипшитган.
Бешариқ туман суди котиби шу йил 11 сентябр куни Абдураззоқ Қодиров майда безориликда айбланиб, ўн кун муддатга озодликдан маҳрум этилганини айтиб ўтди. Ўзбекистон туман СИЗО си раҳбари Қодиров 8 кун СИЗО да сақлангани, аҳволи оғирлашиб қолгани сабабли уйига олиб бориб қўйилганини айтганди. СИЗО да қийнаш ва калтаклашлар содир этилмаганини таъкидлаб туриб олганди.
Лекин Ўзбекистон туман прокуратураси вакили аксини гапирган. У айтганки, 8 кун давомида Қодировни милиция ходимлари кўплашиб калтаклаган. Шу муддат оралиғида уч маротаба «Тез ёрдам» чақирилган. Бу гапларни касалхона врачлари ҳам тасдиқлашган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|