Суббота, 2016-12-03, 3:33 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 150
Гостей: 143
Пользователей: 7
Dargothkr, ConnorSob, CrisAvp, angren201755555, Chrisextem, angelinati2, Georgtymn
Главная » 2016 » Сентябрь » 24 » «Фарзанд туғилмагунича ажратишмайдими?», «Никоҳ бекор қилинмай уйланса...» каби саволларга мутахассис жавоблари

9:26 AM
«Фарзанд туғилмагунича ажратишмайдими?», «Никоҳ бекор қилинмай уйланса...» каби саволларга мутахассис жавоблари
Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Миробод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директор ўринбосари Бегзод ОЛИМОВ жавоб берадилар. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар изоҳи тавсиявий характерга эга.

«ФАРЗАНД ТУҒИЛМАГУНИЧА АЖРАТИШМАЙДИМИ?»

— Айрим сабабларга кўра, эрим билан ажрашмоқчимиз. Туғилажак фарзандимга отасининг эмас, бобоси (менинг отам)нинг насабини берса бўладими? Аёл ҳомиладор бўлса, ажрим масаласи кўрилмайди, дейишди. Шу ростми?

Мунира САИДАҲМЕДОВА, Тошкент вилояти

— Амалдаги қонунчиликка кўра, аёл ҳомиладор бўлса, фарзанд туғилиб то бир ёшга тўлмагунига қадар никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалари суд иш юритувига қабул қилинмайди. Иш юритувига қабул қилинган ҳолатларда эса иш юритилиши тугатилади. Фарзандга фамилия бериш, уни ўзгартириш масаласи эса ота-оналар ўртасида ҳал қилинади.

 

«ЭРИМ РОЗИ, АММО...»

— Ҳозирда яшаб турган уйимиз марҳум қайнонамнинг номида. Қайнотам кўзим очиқлигида уйни ўғлимнинг номига ўтказиб берай деяпти. Аммо бу ишда турмуш ўртоғимнинг шахсан ўзи қатнашиши керак экан. У бўлса озодликдан маҳрум этилиб, белгиланган жазо муддатини ўтаяпти. Юзага келган ҳолат бўйича қандай маслаҳат бера оласиз?

Барно АҲМЕДОВА, Тошкент вилояти

— Қайнотангиз, меросхўрлик (агар у биргаликдаги мулк бўлса, иккидан бир қисмига эгаликни белгилаш ҳақида) гувоҳномасини расмийлаштириш учун нотариал идорага мурожаат қилиши лозим. Мерос расмийлаштирилаётган вақтда иштирок этолмаган меросхўрларнинг улушлари очиқ қолдирилади. Агар эрингиз жазо ўтаётган жойдан яқинларига ўз номидан меросни расмийлаштириш учун ишончнома бермаган бўлса, унинг мерос улуши очиқ қолади.

 

«БИР ХОНАДОНДА ИККИТА БОЛА БЎЛСА, ЁРДАМ ПУЛИ АЖРАТИЛМАЙДИМИ»

— Фарзандим ва жияним учун икки ёшгача бўлган бола пули масаласида маҳаллага мурожаат қилгандим. «Бир хонадондан иккита болага ёрдам пули ажратилмайди» дейишди.  Чиндан ҳам шундайми?

Нафиса ХЎЖАМОВА, Нукус шаҳри

— Доимий рўйхати битта жойда бўлиб, бир хонадонда яшаса, фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд, деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

 

«НИКОҲ БЕКОР ҚИЛИНМАЙ УЙЛАНСА...»

— Фарзандим билан ота уйимга қайтиб келдим. Орадан уч ой ўтиб, эрим бошқа аёлга уйланди. Ўртада бола бўлгани туфайли ажрим масаласи узил-кесил ҳал этилмаган. Қонуний никоҳи бекор қилинмай, эркакнинг бошқа аёл билан яшаши қўшхотинлик ҳисобланмайдими?

 Моҳинур АҲМАДЖОНОВА, Самарқанд вилояти

— Бир вақтнинг ўзида битта рўзғор юритиб, иккита аёл билан яшаш қўшхотинлик, деб аталади. Бунга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган.

 

«ИМОРАТНИ БИРГАЛИКДА ҚУРИШГАНДИ...»

— Турмуш ўртоғим укаси билан биргаликда уй қуришди. Иморат қайнонамнинг номига расмийлаштирилган. Тақдир экан, қайним икки йил олдин вафот этди. Энди бўлса, қайнонам ўша уйни вафот этган ўғлининг фарзандига бермоқчи. Уй биргаликдаги қурилиш ҳисобланганидан кейин эримнинг ҳам улуши бўлмайдими?

Мухлиса ЭГАМБЕРДИЕВА, Самарқанд вилояти

— Фарзандларнинг ёки яқин қариндошларнинг қурилишда иштирок этиши уларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш асосини келтириб чиқармайди. Мулкдор (ер эгаси)нинг розилиги билан келишган ҳолатда унга тегишли ер майдонида қурилиш амалга оширилган бўлса, бу биргаликдаги мулк деб топилиши мумкин. Агар қайнонангиз ва турмуш ўртоғингиз ўртасида биргаликда қурилиш қилиш ҳақида ёзма келишув мавжуд бўлса, иморатга нисбатан биргаликдаги мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги даъво  талаби билан фуқаролик судига мурожаат қилсангиз бўлади.

 

«МОДДИЙ ЁРДАМ ОЛМОҚЧИМАН...»

— Турмушим бўлмай, эрим билан ажрашганман. Акам билан бир уйда яшаймиз, лекин рўзғоримиз бўлак. Икки фарзандимни таъминлашга қийналаяпман. Доимий иш жойим ҳам йўқ. Маҳаллага мурожаат қилиб, моддий ёрдам ажратишларини сўрашим мумкинми?

Маҳфуза СОТИБОЛДИЕВА, Наманган вилояти  

— Моддий ёрдам масаласида доимий рўйхатдан ўтган манзилингиз бўйича маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат этишга ҳақлисиз. Аризангиз маҳалла фуқаролари йиғини ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Бордию комиссия томонидан нафақа ёки моддий ёрдам кўрсатилиши рад этилса, маҳалла фуқаролари йиғини тавсиясига кўра, ҳокимият томонидан бир марталик моддий ёрдам олишингиз мумкин. Иш масаласида эса бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат этинг.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 45 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016