Суббота, 2016-12-10, 10:49 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 119
Гостей: 118
Пользователей: 1
PeerPak
Главная » 2016 » Август » 23 » Фазлиддин Ғоибназаров: “Қувонч ёшларимни яширгим келмади”

6:50 PM
Фазлиддин Ғоибназаров: “Қувонч ёшларимни яширгим келмади”
Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медали соҳиби Фазлиддин Ғоибназаров онаси билан суҳбатда ғалабадан кейинги ҳис-ҳаяжонлари, таассуротларини айтиб ўтди.

– Ўғлимизнинг Олимпия ўйинларидаги конголик боксчи Малонга Дзаламоу билан дастлабки жангини фақат оиламиз томоша қилган эдик, – дейди Фазлиддиннинг отаси Ҳасанбой ака. – Ўйиндан ўйинга уйимизга келувчилар сафи кенгайиб борди. Финал кечаси, ишонасизми, бутун Бекобод шаҳри бизникига йиғилди-ёв. Чинакам байрам бўлди. Оиламиздагиларнинг телефони жиринглайвериб қизиб кетди. "SMS”ларни-ку ўқиб улгурмадик. Мана, қаранг. Тўғриси, уларнинг аксариятини танимайман. 

Ғоибназаровлар хонадонида тунда бошланган ўйин-кулгу тонгга бориб ҳақиқий байрамга айланди. Карнай-сурнай садолари остида одамлар бир-бирини эшитмаса-да, юз-кўзларида зафар нашидаси уфуриб турганидан табриклаётгани сезилади. XXXI ёзги Олимпия ўйинларидаги Ўзбекистон спортчиларининг ғалабалари ҳақида бир-бирига навбат бермай гапиради, ёшлар қўлларини баланд кўтариб: "Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз”!, "Балли, Фазлиддин!”, деб ҳайқиради.

– Фазлиддиним билан эрта тонгда телефонда гаплашдим, – дейди чемпионнинг онаси Малоҳат опа. – Болагинамнинг кўнгли бўш-да, ўзи. Ғалабадан кейин қандай йиғлаганини барча кўрди. Нега бундай қилдинг, болам, десам, "Қувонч ёшларини яширма, халқнинг ишончини оқлаш, Президентимиз яратиб бераётган шароит ва имкониятларга муносиб бўлиш энг улуғ бахт. Агар шундай қилсанг, йиғла, ҳаққинг бор!” деб ўзингиз айтгансиз-ку, она, деса бўладими. Мен ҳам қўшилиб йиғладим. Бизга шундай хурсандчиликдан йиғлаш, фарзандларимизнинг илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган ютуқларга эришиш бахтини мустақиллик берди. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик самараси бу. 

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи И.Эргашхўжаев вилоят фаоллари ҳамроҳлигида хонадон соҳибларини ушбу улкан ғалаба билан қутлади. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор туфайли шаҳару қишлоқларимизда замонавий жиҳозланган муҳташам спорт мажмуалари қад ростлаётгани, уларда яратилган шароит ва имкониятлар самараси экани алоҳида таъкидланди. 

Мустақиллик тенгдоши бўлган Фазлиддин 12 ёшидан бошлаб Бекобод шаҳридаги "Ёшлик” спорт клубида мураббий Аброр Турсунпўлатов раҳбарлигида бокс сирларини ўрганди. Дастлаб шаҳар ва вилоят биринчиликларида илк ғалабалар нашидасини тотган бўлажак Олимпиада чемпиони кейинчалик мамлакат ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда муваффақиятга эришди. 2007 йили Озарбайжонда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олгани унинг дастлабки йирик ғалабаси бўлди. Шундан сўнг Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган ёзги Универсиада, шунингдек, Осиё чемпионати, жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларда мунтазам совриндорлар қаторида бўлди. Лондон олимпиадасида чорак финалгача борган Фазлиддин кейинги Олимпиадада албатта ғолиб бўлишга аҳд қилди. Бу йил у ўз сўзининг устидан чиқди – Олимпиада чемпиони, деган юксак шарафга сазовор бўлди. 

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бекобод шаҳрида ҳам "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шоири остида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда куни кеча ниҳоясига етган ёзги Олимпия ўйинлари ва унда Ўзбекистон ёшлари кўрсатган юксак натижалар жаҳон аҳлини ҳайратга солаётгани ҳақида тўлқинланиб сўзлашмоқда. Бу ёшларимизнинг энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб туҳфаси бўлгани таъкидланмоқда


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 111 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016