Среда, 2016-12-07, 1:42 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 445
Статистика


waplog

Онлайн всего: 86
Гостей: 86
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Июль » 19 » Фобия... Ғалати қўрқувлар олами

7:26 PM
Фобия... Ғалати қўрқувлар олами
Фобия сўзи грек тилидан олинган бўлиб, "қўрқув”, "даҳшат” деган маъноларни англатади. Бу тарздаги қўрқувни инсон бошқара олмайди, хавотирини камайтиришга қодир бўлмайди. Аслида эса у қўрқаётган ёки ҳаддан зиёд хавотирланаётган ҳолат, воқеа у ўйлаганчалик жиддий аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Фобия бир эмас, бир неча юз турдаги қўрқув турларининг жамланмаси эканини ҳисобга олган ҳолда, аксарият инсонлардаги фобия бирор номаълум жисм, мавжудот, воқеанинг келишидан, юз беришидан қўрқиши дейиш тўғрироқ бўлади.
 
Фанда фобияни қўрқувнинг патологик таъсири, у ёки бу нарсадан, ҳолатдан керагидан ортиқ қўрқиш, ваҳимага, даҳшатга тушиш деган тушунча мавжуд. Бундай қўрқув натижасида табиийки, инсон баъзи одамлар, вазиятлар, нарсалар, ҳолатлар, жойлардан қочади.
 
Оддий тил билан айтганда, инсон ўзи билан содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатни тасаввур қилади ва айнан мана шу унда катта қўрқув ҳиссини уйғотади. Инсон бундай қўрқув олдида ўзини асирга тушган маҳбусдек, ҳимоясиз, ҳаёти бир неча дақиқадан кейин якунига етиши мумкин бўлган инсондек тутади. Бундай одамлар ана шу қўрқув туфайли ишларини ўз ўрнида бажара олмаслиги, бунинг сабабини эса уялиб ҳеч кимга айтмасликлари ҳам мумкин. Бу эса ўз навбатида асаб тизимига ўз таъсирини ўтказади. Баъзи инсонларда ана шундай қўрқув ҳисларидан кейин қатор руҳий касалликлар келиб чиқади. Инсон фобия натижасида ўзини одамлардан олиб қочадиган, дўстлар даврасида камроқ кўринадиган, келажаги учун тузган режаларидан воз кеча оладиган ҳолатга келиб қолади.
 
Инсоннинг айнан нимадан қўрқишига қараб, унинг қўрқувини турга ажратиш мумкин. Масалан, айхмофобияга чалинган инсон барча ўткир нарсалардан қочишга ҳаракат қилади. Унинг назарида ўткир нарса ўзидан анча нарида турган бўлсада, унга зарар етказиши, танасини кесиши, қириши мумкиндек туюлади.
 
Аквафобияда инсон сузишга қўрқади, клаустрофобияда эса юқори қаватли уйларга инсон фақат ва фақат зина ёрдамида чиқади. Сабаби ушбу фобия тури лифтлардан қўрқишга айтилади. Яъни инсон лифтда қамалиб қолиб кетишдан жуда қўрқади ва шу сабабли фақат зина орқали ҳаракатланади.
 
Фобияда руҳий жиҳатдан таҳлил қилинганда, унинг бевосита невроз билан кечиши ҳам айтилади.
 
Инсонларнинг ҳаммасида мавжуд бўлган оддий қўрқув ҳисси фобиядан мутлақо фарқ қилади. Бундай ҳолатда инсон уни қўрқувга солган жараён тезда ўтиб кетишини, бу вақтинчалик эканини тушунади. Шу билан бирга маълум вазият ва одамлардан қочмайди. Чунки бунинг безарар эканини тушунади. Фобияда эса аксинча...
 
Руҳий белгилари:
• Бирор ҳолатнинг ёмонлик билан тугашини кутиш (олдиндан билиш каби)
 
• Хавфсираш, доимий равишда диққатда туриш
 
• Диққатнинг сусайиши
 
• Турли овозларга таъсирчанлик
 
• Хотира сусайишини сезиш (кўп ҳолатларда бу диққатнинг сусайиши билан боғлиқ бўлади холос)
 
• Соматик аломатларни кутиш
 
• Бирор хавфнинг яқинлашаётгани ҳақидаги ғайриоддий ғояларни ўйлаб топиш
 
• Инсоннинг маълум ҳолатга аввал ҳам тушганини ҳис этиши (дежа вю)
 
• Мияда ҳеч бир фикрнинг йўқлиги, умуман хаёлнинг мавжуд эмаслиги ҳисси
 
Фобия асаб тизими ва мия фаолияти билан боғлиқ ҳолат. Фобиядан азият чекадиган инсонларнинг организмида турли ўзгаришлар содир бўлади, саломатлиги ёмонлашади. Бу ҳақда батафсилроқ танишмоқчи бўлсангиз қуйидагиларга эътибор беринг.
 
Ошқозон-ичак йўлларига таъсири:
 
• Овқат ютиш қийинлашади
 
• Ошқозон соҳасида оғирликнинг сезилиши
 
• Оғиз қуриши
 
• Ошқозондан турли овозлар чиқиши
 
• Тез-тез ич келиши ёки ич кетиши
 
Нафас олишга таъсири:
 
• Кўкрак қафасининг сиқилиши ҳисси
 
• Нафас олишда қийинчилик ҳис этиш
 
• Нафас етишмаслиги
 
• Нафас олишнинг тезлашиши
 
Юрак қон томир тизимига таъсири:
 
• Юрак уришининг тезлашиши
 
• Тахикардия
 
• Юрак соҳасидаги оғриқ
 
• Юрак уришида танаффусларнниг пайдо бўлиши
 
• Бўйин соҳасида юрак уришининг сезилиши
 
Сийдик йўли соҳасига таъсири:
 
• Организмдан сийдик ажралиб чиқишининг тезлашиши ёки ҳожат учун организмнинг ёлғон чақируви
 
• Эркакларда эрекция ҳолатининг йўқолиши
 
• Аёлларда эса ҳайз давридаги турли ўзгаришлар
 
МНС (марказий нерв системаси)га таъсири:
 
• Қулоқдаги шовқин
 
• Кўз нурининг ҳиралишиши, кўз олдида пайдо бўладиган учар нурлар
 
• Бош айланиши
 
Мушакларга таъсири:
 
• Бошнинг ўта сиқиб оғриши
 
• Курак ва елкалардаги оғриқ
 
• Оёқ ва қўлларнинг баъзи қисмларидаги титроқ
 
Аслида инсон руҳиятида тушуниб бўлмас ўзгаришлар содир бўлади. Шу сабабли баъзи ҳолатларда оддий қўрқув ҳисси билан фобия бирлашиб кетади ва инсондаги айни ҳолат оддий қўрқувми ёки фобиями ажратиб бўлмай қолади. Руҳий касаликлар орасида ҳам ваҳима касаллиги бор. Унинг ҳам баъзи жиҳатлари фобияга ўхшаб кетади. Аммо бу фобия эмас. Инсондаги фобия турини аниқлаш мақсадиди Занг шкаласи тест таҳлил натижаси ишлаб чиқилган.

Занг шкаласи тест таҳлил натижаси нима?
 
Занг шкаласи олим Вильям Занг томонидан Дюк Университетида ихтиро қилинган. Бу шкала орқали инсондаги мавжуд фобия ҳолатларининг даражаси ўлчанади. Бунда инсоннинг ўзи ҳақидаги фикри, қўрқинчини қай тарзда ифода этиб бера олиши ҳам аҳамиятга эга. Тадқиқотларга кўра, фобия ҳолати ҳар қандай ёшдаги инсонларда кузатилади. Шунга кўра, айни шкала орқали ҳар қандай инсондаги мавжуд фобия тури ва унинг даражасини арниқлаб олиш имкони бор.
 
Занг шкаласи қандай ишлайди?
 
Занг шкаласи тест таҳлилида инсон жавоб бериши мумкин бўлган 20та савол мавжуд. Бошқача қилиб айтганда, бу жавоблар тасдиқ жавоблари бўлади. "Қандай қилиб?”, дейсизми, бу жуда оддий! Масалан, сиз берилган саволларга "камдан-кам ҳолатларда”, "баъзида”, "тез-тез”, "доимо” каби тасдиқ жавобларини берасиз. Жавобларингизга кўра, шкладаги 5та пункт эса сизнинг асл ҳолатингизни аён этади. Қолган 15таси эса ўша энг муҳим 5 пунктнинг саралаб олинишига кўмак берувчи жавоблар бўлади. Жавоблар варақаси тест топшираётган киши томонидан мустақил равишда тўлдирилади. Бемордан сўнгги ҳафталар ичида у қўрққан нарсаларга кўра, бланкадаги маълум қисмларни тўлдириб чиқиши сўралади.
 
Айтиш лозимки, фобияга чалинган инсонларни даволаш мумкин. Аммо буни уларнинг ўзлари жуда-жуда исташлари керак бўлади. Аввало шифокорлар беморнинг  ўзи, унинг яқинлари, оила аъзолари билан суҳбат қуришади. Беморнинг яшаш тарзи, дўстлари ўрганилади. Унинг руҳий ҳолати кузатилади. Бундай беморлар комплекс даволаш усули орқали даволанади.
 
Фобияни даволашда руҳшунос билан узоқ вақт давом этадиган суҳбатлар, ваҳима ҳиссини йўқотишга, хотирани кучайтиришга, инсоннинг ақлий фаолиятини ишлашга мажбур этадиган дори-воситалари, асаб тизимини даволаш, гипноз усули каби яна ўнлаб даволаш усуллари мавжуд.
 
Шифокорлар, руҳшунослар фобиядан азият чекаётган инсоннинг аввало руҳий ҳолатини ўрганишади ва шунга кўра иш тутишади. Унга буюриладиган даво чоралари ана шунга боғлиқ бўлади.
 
Кейинги мақолаларимизда, фобиянинг турлари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Умида Якубова

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 317 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016