Франция суди шифокор ва акушерларнинг 20 йил аввалги хатоси учун икки оилага қарийб 2 миллион евро товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
1994 йили Канн шаҳридаги шифокорлар янги туғилган икки қизалоқни адаштириб юборишган: уларни "сариқ касал”дан ҳимоялаш вақтида битта боксга солиб қўйишган.
Орадан 10 йил ўтиб қизлардан бирининг отаси Манон Серрано исмли фарзандининг териси ўзиникига нисбатан сезиларли қорароқ эканлигини сезиб, генетик экспертиза ўтказишни талаб қилган.
Текширув натижасида нафақат у қизнинг отаси эмаслиги, балки унинг турмуш ўртоғи Софи ҳам қизнинг онаси эмаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг улар жабрланувчи иккичи оилани топиб, биргаликда судга шикоят қилишган. Айни вақтда, болаларга руҳий жароҳат етказмаслик мақсадида, уларни алмаштирмасликка қарор қилишган.
Суд маҳкамаси 11 йил давом этди. Жабрланувчилар дастлабки қарийб 12 миллион евро талаб қилишди, бироқ суд Канндаги клиникани жами 1,88 миллион евро – ота-оналарга 300 минг евродан, қизларга эса 400 минг евроданЮ, уларнинг ака-ука ва опа-сингилларига эса 60 минг евродан товон пули тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарди.
Иккала оила ҳам суднинг ушбу қарори устидан апелляция бермоқчи, чунки, уларнинг фикрича, бериладиган компенсация пули миқдори етарли эмас.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|