Бошим тез-тез оғриб, бурним битар, баъзан эса бурун атрофида шишларни ҳам сезардим. Яхши нафас ололмаётганимдан тинчим йўқолган эди. Лор врачга бордим, рентгенга тушдим.
Гайморитнинг бошланғич босқичи, деб ташхис қўйишди. Қиш бошланишидан олдин икки ҳафта давомида бурнимни ювдирдим, дори-дармонларни ҳам ўз вақтида ичдим. Совуқ ҳавода бошяланг юрмасликка ҳарат қилардим. Албатта, ҳаракатларим натижасини берди, менда ижобий томонга ўзгариш бўлди.
Биласизми, бу гайморит дегани фақат қишнинг совуғида эмас, ёзнинг жазирама кунларида ҳам қўзғар экан. Баҳорнинг сўнгги кунларига келиб оғриқ ва ноқулайликлар яна қайталай бошлади. Бурнимнинг гоҳ бу тешиги, гоҳ бу тешиги битиб қоларди. Шунда бир нарсани тушундимки, бирор жойим оғрияпти, деб шикоят қилсанг, маслаҳат берувчи кўпаяр экан. Тўғри, асосли маслаҳатлар ҳам бўлиши мумкин, аммо шунчаки берилганлари ҳам бўладики, буларни кўр-кўрона бажаришдан сақланинг!
Ҳурматли ўқувчи, Сиз ҳам бирор соҳада тажриба қилиб, ижобий натижа олганмиСиз?
Масалан, менга бир танишим гайморитдан қутулиш учун ромашка ва ялпиз дамламасининг иссиқ буғидан нафас олишни маслаҳат берганди. Уй шароитида бажарса бўладиган муолажани тавсия қилгани учун, бир ҳафта иссиқ буғдан нафас олдим. Афсуски, гайморит инфекцион касаллик бўлиб, иссиқ ҳарорат инфекцияларни фақат ривожлантирар экан. Маслаҳатчи танишимнинг ўзи бу касаллик билан оғримаган бўлса керак. Менга қулоғига чалинган муолажани айтган, холос. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]
Узоқ йиллар гайморитдан азият чеккан бошқа бир танишимнинг тажрибаси эса менга ҳақиқатан ҳам асқатди. Иссиқ кунларда ҳам гайморит безовта қилаётганларга ўзимда қўллаб кўрганим, тажрибалардан яхши ўтган муолажани ўргатмоқчиман.
Алой баргларини топиш муаммо эмас. Алойнинг битта баргини олиб, бўйи билан иккига ажратасиз. Пахтадан бурун тешигини тўлиқ қоплайдиган қилиб тампонча ясаб оласиз. Иккига ажратилган алой баргининг орасидаги шилимшиқ шарбатга тампонни яхшилаб бўктирасиз ва бурун тешигига иложи борича чуқурроқ қилиб жойлаштирасиз. Тампончани узунроқ бандли қилиб ясашингиз лозим.
Муолажани ҳар иккала бурунга бир вақтда қилиб, оғиздан нафас олиб, орқа билан ётасиз. Бирор соатлар ўтгач, пахтани секин олиб ташлайсиз. Натижаси тез сезилади. Тампонни бурнингизга жойлаштираётгандаги бир оз ачишишидан қўрмасангиз ва тоқат билан муолажани бажарсангиз бас.