Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган меъёрга кўра артериал қон босимининг 140/90 мм. симоб устунидан юқори бўлиши гипертония (хафақон) касаллигининг аломати ҳисобланади. Ушбу хасталик аста-секин ривожланиб, узоқ вақт давом этади. Кейинчалик беморнинг қон босими 180/100 дан 200/120 мм. симоб устунига кўтарилиши, баъзида эса бу кўрсаткич янада ортиши ҳам мумкин. Гипертония кечишига кўра мия, юрак, буйракка алоқадор бўлиши ва ривожлангани сари айнан шу аъзолар фаолияти издан чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.
Маълумотларга кўра ушбу касаллик айнан ёз мавсумида тез-тез хуруж қилади. Хўш, гипертония ҳақида нимани биламиз? Мавзу юзасидан тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуқаҳҳор Фозиловга юзландик.
ЁШГА ДОИР КАСАЛЛИКМИ?
Аксарият ҳолларда гипертония 65 ёшдан ошган кишиларда кўпроқ кузатилади. Эркаклар орасида хафақонга чалиниш 35-50 ёшлар оралиғида кузатилса, аёлларда эса менопауза (климакс) даврида турли ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Вазни оғир, ўта семиз кишиларда хафақон касаллиги тана вазни меъёрида бўлганларга нисбатан 3-4 баробар кўпроқ учрайди. Бир қарашда гипертония ёшга доир касалликдек кўринса-да, ташқи муҳит, организмдаги ўзгаришлар ҳисобига анча эрта бошланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
САБАБЛАРИ:
Гипертония келиб чиқишининг бир қанча сабаблари бор. Хусусан:
ИРСИЙ МОЙИЛЛИК – Агар ота-онанинг бирида гипертония кузатилган бўлса, кейинчалик фарзандларида ҳам шунга мойиллик юзага келиши мумкин;
АТЕРОСКЛЕРОЗ – Артерияларда майинлик (эластиклик) йўқолиб, атеросклеротик бляшкалар (пилакчалар) томирлар тешигини торайтиради. Бу эса қон босимининг кўтарилишига олиб келади;
СТРЕСС – Ортиқча ҳис-ҳаяжонлар организмда адреналин гормонининг кўп ажралишига сабаб бўлади. Бунинг ҳисобига юрак қисқаришлари ортиб, қон меъёрдан кўп ҳайдалади ҳамда босим кўтарилади; [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]
КЎП МИҚДОРДА ТУЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ – Бу ҳолатда организмда суюқлик ушланиб қолиб, артерияларда спазм (сиқилиш) рўй беради. Сўнг юракка ортиқча зўриқиш тушади;
КАМҲАРАКАТЛИЛИК – Организм етарлича чиниқмаганлиги оқибатида салгина ҳаракат қилинса ҳам юрак фаолиятига таъсир этиб, ножўя оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
АЛОМАТЛАРИ:
Қон босими кўтарилганда бош оғриғи, қулоқда шовқин бўлиши, юракнинг одатдагидан тез уриши, бош айланиши ва кўп терлаш кузатилади. Шунингдек, юз териси қизариб, бошдаги томирлар гупиллаб ураётгандек бўлади. Руҳиятга кўра ички хавотир ҳисси ортади. Кўпинча бу каби аломатлар бир оз дам олгандан сўнг ўтиб кетади. Аммо, касаллик белгиларига эътиборсизлик қилсангиз, гипертония сурункали тус олиши ҳам ҳеч гап эмас.
ЧОРАСИ:
Хасталикнинг илк босқичларида таомномада туз ва ёғ миқдори чекланган бўлиши лозим. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки чекиш умуман мумкин эмас. Ортиқча ҳис-ҳаяжонларга берилмаслик, асабийлашмаслик ҳам муҳимдир. Ҳақиқатан, муолажа фойда беришини истасангиз бир кунда камида 8-9 соат хотиржам шароитда мириқиб ухлашга одатланинг. Шифокор кўригида бемор шикоятларидан келиб чиқиб, қон босимини меъёрлаштирувчи дори воситалари буюрилади. Борди-ю, касаллик сурункали кўринишга ўтганлиги аниқланса, фақат шифокор назоратидагина даволаниш шарт. Бундай вақтда тез-тез артериал босимини ўлчатиб туришни унутманг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]
ЭСЛАТАМИЗ!
Артериал қон босимини мунтазам ўлчатиб туриш гипертония ривожланиб кетишининг олдини олади. Бу ишни ҳар куни икки маҳал – эрталаб уйқудан тургандан сўнг ва кечқурун овқатлангандан бир ярим соат ўтиб бажарган маъқул. Қон босимини ўлчашдан ярим соат аввал тамаки чекмаслик ҳамда қаҳва ичмаслик лозим. Бемор стулга суянганча қўлини стол устига қўйиб ўтириши, кўйлак енги тор бўлмаслиги, ўзини мутлақо хотиржам тутиши зарур. Ана шу қоидаларга амал қилинса, артериялардаги босим кўрсатгичини тўғри аниқлаш мумкин.
Гулчеҳра Жамилова ёзиб олди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|