Суббота, 2016-12-10, 2:39 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 202
Гостей: 199
Пользователей: 3
EusebioDeank, Trompokgom, AterasGync
Главная » 2016 » Июль » 15 » GM Uzbekistan фаолияти тўғрисидаги ОАВ хабарларига раддия билдирди

3:14 PM
GM Uzbekistan фаолияти тўғрисидаги ОАВ хабарларига раддия билдирди
GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси матбуот хизмати бир қатор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган миллий автомобиль саноати атрофидаги вазиятга алоқадор мақолаларга жавоб тариқасида навбатдаги баёнотини тарқатди.

«Газета.uz»га келиб тушган баёнотда «нотўғри ва очиқчасига ёлғондан иборат хабарлар» инкор этилиб, келгусида йирик саноат корхоналаридан бирини жамоатчилик кўз ўнгида обрўсизлантиришга барҳам берилишига умид билдирилган.

«GM Uzbekistan АЖ бошқаруви замонавий корпоратив усуллар ва стандартлар асосида амалга оширилади, — дейилади баёнотда. — „Ўзавтосаноат" акционерлик компанияси раҳбарияти „Женерал Моторс" корпорацияси вакиллари билан биргаликда корхона кузатув кенгашида иштирок этиш йўли билан ҳамкорликда ривожланишнинг стратегик йўналишларини ҳал этишда қатнашади ва ҚКнинг доимий операцион фаолияти билан шуғулланмайди».

Мурожаатда қайд этилишича, GM Uzbekistan автомобиль ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, автомобилларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам сотиш бўйича бевосита фаолият олиб бормайди. Автомобилларни сотиш фаолияти билан масъул дистрибьюторлик ташкилотлари шуғулланади.

«Умумқабул қилинган жаҳон амалиётига мувофиқ, дистрибьюторлик ташкилотлари савдони молиялаштириш амалиётини турли хил тижорий банклар ва молиявий ташкилотлар кредитлари ва қарз воситаларини жалб этган ҳолда амалга оширади. Бундан ташқари, савдони молиялаш манбаларини қабул қилишда дистрибьюторлик ташкилотлари фақатгина қонуний, умумқабул қилинган механизмлари ва воситалардан фойдаланади. Турли хил мақолаларда эса ҳақиқатга зид равишда Ўзбекистон Миллий банки ана шундай келишувлар кафолатчиси экани айтиб ўтилган», — дейилади компания баёнотида.

«GM Uzbekistan`нинг РФдаги дистрибьюторлари — „УзДЭУ Авто Воронеж" ва „Узавто Рус" таъсисчилари таркибида ҳеч қандай хусусий шахслар мавжуд эмас. „Ўзавтосаноат" АК, GM Uzbekistan ёки уларнинг таъсир кўрсатувчи компаниялари ҳам таъсисчилардан эмас. Шу каби мақолаларда тилга олинган „Академия УзДЭУ" МЧЖ на „Ўзавтосаноат" АК, на GM Uzbekistan`га алоқадор эмас», — дейилади баёнотда.

«Биз муқаддам экспортга жўнатилиб, сўнгра Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан қайта олиб келинган автомобилларнинг ички бозорда сотилиш „схемаси" ҳамда ушбу мақсадларда фойдаланилган қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудларидаги сақлаш жойлари тўғрисидаги хабарларни яна бир бор қатъий инкор этамиз. Уларда нафақат GM Uzbekistan, балки бошқа давлат ташкилотлари ҳам мутлақо асоссиз ва далилсиз айбланган», — қайд этилади компания матбуот хизмати баёнотида.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 192 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016