Ўзбек фильмларининг бадиий савияси, тарбиявий аҳамияти, мавзусининг долзарблиги билан кейинги пайтларда кино тақдимотларда ижобий натижаларни кўрсатмоқда.
Бу борада, мисол қилиб кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг "Гумроҳлар” фильмини олиш мумкин. Фильмда бугунги куннинг глобал муаммоларидан бўлган одам савдоси, юртга хиёнат, динни ниқоб қилиб, инсонлар онгини заҳарлаётган турли кимсаларнинг ножўя хатти-ҳаракатлар таъсирли саҳналарда ифода этилади.
Фильм андижонлик ишбилармон йигит Оллаёржон ва унга ўхшаган турли тақдирлар атрофида воқеаларнинг тус олиши томошабинга таъсирли намойиш этилади. Айниқса, Ўзбекистон фуқароларининг Америка, Туркия сингари давлатларда юрт соғинчи билан яшаётганлари, ўзга юртларда орттирган бойлиги, мансаби улар учун ўз киндик қони тўкилган масканга тенг бўлолмаслиги яққол ўз аксини топган.
Актёрлар жамоаси яхши танланган. Бу ҳам фильмнинг бир ютуғини таъминлаган. Самандар Ҳамроқуловнинг қаҳрамони Оллаёр оиласида содир бўлган арзимаган ишга иродаси бўшлиги оқибатида онаси ва оиласидан юз ўгиради. Нурия исмли соҳибжамол қиз билан иш юзасидан ҳамкорлик қилади.
"Ҳамкорликдаги ишимизга Туркиядаги амаким сармоя тикмоқчи”-дея, баҳона қилган Нурия Оллаёрни хорижга олиб кетади. Инсоннинг ташқи кўриниш алдамчи деб тўғри айтишади. Нурия чиройли аммо ўзига яраша феъл-атворга эга, тутган жойини кесадиган, ўз фойдаси йўлида ҳеч нарсалдан тап тортмайдиган, ёлғонни сувдек ича оладиган иккиюзламачи, худбин аёл. Чорасизлигидан Оллаёр унга мажбуран уйланади, унинг йўриғига юриб, турфа феъл-атворга эга инсонларнинг ноғорасига ўйнашга мажбур бўлади.
Ундан ташқари фильмда Хайрулла Саъдиев, Эркин Комилов, Бахтиёр Қосимов, Мирза Азизов ва бошқаларнинг ижроси ҳар бир томошабиннинг қалбини ларзага солади.
Фильм томошабинни атрофдаги "баъзи” инсонлардан эҳтиёт бўлишларини, билиб-билмай қарор қабул қилмасликларига, дўстни душмандан ажратиш, ёнимизда ҳатто атрофимизда салбий ниятли кимсалар борлигини унутмаслигимизни уқтиради. Айниқса ёшларни турли оқимларга кириб кетмасликлари учун ҳаётий мисоллар асосида яратилган фильм экани яна бир карра ўз аксини кўрсатади. Инсон умрини бир кунини ҳам фойдали ишларга сарфлашини уқтиради.
Ҳилол Насимов олдиган қўйган мақсади шу ҳақида, у инсонларни хушёрлик ва огоҳликка чорлаши билан бирга бир-бирларини қадрига етишларини, юртини кўз қорачиғидек асрашларини, турли оқимлардан хушёр бўлишларини, ота-она, оиласини қадрига етишларини экранда намойиш этиб таъсирчанлигини оширгани мақсадга мувофиқ. Режиссёр Ҳилол Насимов ижоди доим мухлис ва томошабинлар эътиборида экан биз доим у ижодкордан мавзу ва ғоя жиҳатидан савияси кучли фильмлар кутамиз. Ижодкорга фақат омад.
Матлуба Исоқова,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, "СОТҚИН”!
Ўзбек халқи азал-азалдан ўзининг меҳмондўстлиги, меҳр-оқибати, ор-номуси кучлилиги билан бошқа халқлардан ажралиб тураган. Аммо халқимизда хиёнат, олчоқлик, сотқиндлик каби иллатлар ҳеч қачон кечирилмайди.
Бугунги куннинг долзарб муаммолари саналган терроризм, диний ақидапарастлик, гиёҳвандликлар каби муаммоларни режиссёр Рустам Саъдиев ўзининг "Сотқин” фильмида моҳирона акс эттира олган. Режиссёрнинг ушбу фильмдаги ютуғи профессионал жамоани йиға олганлида. Фильм учун киносценарийни профессионал драматруг Рихсивой Муҳаммаджонов ёзгани унинг асосий муваффақиятини таъминлаган. Мазкур фильм нафақат глобал муаммолар балки ёшлар ўртасидаги муносабатлар, муҳаббат ва садоқат мавзуларани ҳам ўзида мужассам этган. Фильмда 2005 йили Андижонда бўлиб ўтган нохуш воқеалар жуда аниқ ва ишонарли тарзда очиб берилган. Актёрлар ўз қахрамонларини маҳорат ила талқин этишган. Жумладан, актёр Жавоҳир Зокиров ушбу фильмда ўзининг янги қирраларини намоён қилган. Фильмдаги Убайдулла Омон талқинидаги Ҳафизулла Омон образи ҳам тақсинга сазовор. Шахсий манфаати йўлида динни ниқоб қилиб, ёшларни турли мудҳиш йўшлларга бошлаётган бундай кимсаларнинг асл қиёфасини шу тарзда фош этиш лозим. Булардан ташқари фильмда Ўзбекистон ҳизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Сайёра Юнусова, Тоҳир Саидов, актёрлар Фарруҳ Соипов, Улуғбек Қодиров, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова каби ёшлар ҳам ўзларининг қаҳрамонларини маҳорат ила ижро этишган.
Мохина Исроилова,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институи ўқитувчиси
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|