Вторник, 2017-03-28, 1:58 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3179]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [306]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1728]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2942]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [945]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [109]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [735]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [12]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 502
Статистика


waplog

Онлайн всего: 120
Гостей: 115
Пользователей: 5
JarturnJar, TenoRanda, norhoorce, SigeOweve, Turapess
Главная » 2017 » Февраль » 10 » Ичкуёвлик таклифи!

7:19 PM
Ичкуёвлик таклифи!
Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. Оилавий ҳолатим хавас қиларли даражада эмас. Отам бундан 10 йил олдин ўтиб кетганлар. Орадан 6 йил ўтиб, оилавий адвокатимиз Хайдар (исми ўзгартирилган) уйимизни сотишимизни таклиф қилди. Биз болалар ёш бўлганмиз, онам эса содда бўлганлар. Онам уни гапига кириб, уйни сотиб, пулини ҳам қўлига тутқазганлар. У бўлса бизни ижарага уйга қўйиб, ойма-ой пулини тўлаб турди. Кейин эса пулни қолганини ишлатиб қўйиб, қайтариб бераман, деб ҳозиргача алдаб юрибди. Биз эса 5 йил Тошкент вилоятининг 4 та туманида ижрада яшадик, Тошкент шаҳрининг ҳамма туманларида яшаб кўрдик. Бу ҳолатга тушишимизга адвокат сабабчи бўлган. Лекин айбни тўлиқ унга юклаб ҳам бўлмайди. Бизни амакиларимиз отам вафотларидан сўнг умуман хабар олишмади. Алоқалар бутунлай узулиб кетди.

Укам 27 ёш. Биз ака-ука уйларни евроремонт қиламиз. Топганимиз рўзғордан ортмайди. Ҳозиргача уйимиз йўқ. Ака-ука холамни уйида яшасак, онам, 2 та синглим ва 1 та жияним билан ижарада яшашяпти. Ижаранинг 1 йиллик тўлови хали тўланмаган.

Катта синглим 24 ёш. Бундан 5 йил аввал бир йигит уйланаман, деб алдаб, кетган. Ҳозир 5 ёшли ўғли бор. У йигитдан эса дарак йўқ.

Кичик синглим 14 ёш. Мактабда ўқийди. Унинг склеоз касали бор. Даволаниши учун 5000 АҚШ доллари керак. Ака-ука шу пулни топамиз, деб қилмаган ишимиз қолмади. Унга хаттоки ногиронлик нафақаси ҳам тўланмайди.

Мен 3 йилдан бери уйланиш учун ҳаракат қилаяпман. Аввалига яхши, ақлли, одобли қизларни топиб, совчи юбордим. Уйим йўқлиги ва оилавий аҳволимдан хабар топганлар қизини беришдан бош тортди. Кейин эса эридан ажрашган, бева аёлларга ҳам совчи юбордим. Хаттоки улар ҳам қизини менга беришмади.

Балки хатни ўқиб туриб, эркак киши бўла туриб, дардларингни бизга ёзиб юбордингми, ўзинг ҳаракат қилсанг бўлмайдими, дея ўйлашингиз мумкин. Тўғри эркак бўла туриб, бундай мазмундаги хатни ёзиш жуда хунук ҳолат. Бироқ, тақдир тақозоси ва оилавий шароитимдан келиб чиққан ҳолда шуни ёздим. Фақат тўғри қабул қиласизлар, деган умиддаман. Мен 2 йилдан бери Масжид (ўзини бошқариш органи)да қоровул бўлиб хизмат қилиб келмоқдаман. Аввалига Самарқанд дарвоза маҳалласига қарашли "Сузук ота” жомеъ масжидида озгина ишлаб юрдим. Кейинчалик қатнов ва ҳаражатлар ноқулайлиги туфайли ҳозирги яшаётган холамнинг уйларига яқин бўлган "Чимир ота” жоме масжидига ишга кирдим.

Масжидлар – маънавият ўчоғи, тарбия маскани экан. Мен смен қоровули бўлиб ишлайман. Яъни 1 сутка (кеча-кундуз) шу ерда тураман. Кўп диний, дунёвий, маънавий-маърифий китоблар, журналлар ва рисолалар билан танишдим. Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ёзган китобларини ўқиш давомида кўплаб билим ва кўникмаларни олдим.

Оила – муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш китобларда жонли мисоллар ва таъсирли воқеалар асосида келтириб берилган. Мени кўпчилик уйланган инсонларга хавасим келади. Лекин баъзи бир тўқликка шўхлик қилиб юрган, номард эркакларни кўрсам асабим бузилади. Ёш оилаларни ажрашишига сабаб бўлаётган айрим кимсалар шулар жумласидандир. Иккала масжидда ҳам менга: "Уйлансанг ҳаётингда, рўзғорингда барака бўлади” дея қайта-қайта таъкидлашган. Мен шунинг учун ҳам уйланмоқчиман. Оилани муқаддас деб билиб, уни кўз қорачиғидек асрайман.

Мен бу хатни сайтингизга жойлаштиришингизни илтимос қилмоқчиман. Сайт фойдаланувчилари хатни ўқиб, шароитимдан келиб чиққан ҳолда, ёши ўтган, турмуши бўлмаган, ажрашган, бева ёки шунга ўхшаган бирор аёл бўлса мурожаат қилиб, алоқага чиқса нур устига аъло нур бўларди. Балки буни сўраш ноўриндир, лекин шунга мажбурман. Ҳозирги ҳолатимда тўй қилишга имкониятим йўқ, лекин ҳаракат қиламан. Уйланганимдан кейин яшаш учун жой ҳам йўқ. Лекин бунга қанча ҳаракат қилсам ҳам имкониятим ҳам қурбим ҳам етмайди. Шу боис менга ота-онаси билан яшайдиган ёки алоҳида уйи бор бирор вариантлар мурожаат қилишларини сўраб қоламан. Бекорга ўзлари овора бўлиб ёки мени ҳам овора қилиб, устимдан кулишларини хоҳламайман. Барча хатоликлар ва ноўрин сўзлар учун олдиндан узр сўрайман. Мен хаттоки коллежни ҳам тамомламаганман. Турмуш ва оила ташвишларим ўқиш имкониятидан маҳрум қилган.

Ўзим ҳақимда охирги сўзим, барча иллатлардан ҳолиман. Яъни, спиртли ичимликлар ичмайман, сигарет чекмайман ва турли аҳлоқи бузуқ қизлар, аёллардан йироқман...

Қимматли вақтингизни олиб, ўзимни муаммоларим билан бошингизни қотирганим учун маъзур тутасизлар. Олдиндан берадиган маслаҳат, йўл-йўриқ ва ёрдамларингиз учун миннатдорчилик билдираман.

Ҳурмат билан Бахтиёр.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sayyod.com/pda dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 249 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017