Кунда-шунда дугоналар, маҳалладаги аёллар, қариндош уруғлар билан турли мавзуларда суҳбатлашамиз. Аммо бу суҳбатлар билиб билмай кимларнидир муҳокама қилишимиз мумкин. Шу билан киши ғийбатчи бўлиб қоладими? Ғийбатга қанчалик мойил эканингизни билиш учун қуйидаги саволларимизга жавоб беринг.
1. Яқин кишингизга қўнғироқ бўлди, у гўшакни кўтариш учун бошқа хонага чиқса...
А) Хеч гап айтмайман, бу унинг истаги – 3 балл
Б) Яширинча эшитаман, қизиқ-да – 1 балл
В) Камдан-кам ҳоллардагина эшитаман – 2 балл
2. Дўстларингизнинг ҳаётидаги барча янгиликларни батафсил сўраб оласизми?
А) Йўқ, бу уларнинг ҳаёти – 3 балл
Б) Албатта, ўзи айтиб турса нимага сўрамаслигим керак – 1 балл
В) Фақат алоҳида ҳолатларда – 2 балл
3. Танишларингизнинг одатларини муҳокама қилиб турасизми?
А) Бунга хожат йўқ, ўзига айтиб қўяқоламан – 3 балл
Б) Гап йўқлигида гапда – 1 балл
В) Фақат кайфиятим бўлмаганда – 2 балл
4. Ким қанча маош олишга қизиқасизми?
А) Йўқ, ҳар ким насибасига яраша олади – 3 балл
Б) Буни билиш мен учун муҳим – 1 балл
В) Фақат касбдошларимнинг маошига қизиқаман – 2 балл
5. Телефонда суҳбатлашаяпсиз, сўзлашишга мавзу қолмади...
А) Суҳбатдошим билан ҳайрлашиб, гўшакни қўяман – 3 балл
Б) Бироз жим тураман, балки ундан мавзу чиқиб қолар – 2 балл
В) Бунақаси хеч қачон бўлмаган – 1 балл
6. Қайси мавзуларни муҳокама қиласиз?
А) Фақат аниқ хулоса берадиганларини – 3 балл
Б) Кайфиятга қараб, хар хил нарсалар ҳақида гаплашаман – 2 балл
В) Атрофда қизиқарли воқеалар шунчалик кўпки, барчасини айтишга улгуриш керак – 1 балл
7. Хонангизга янги гулқоғоз танлаяпсиз. Қандай рангисига ихтиёр берасиз?
А) Мовий – 3 балл
Б) Сариқ – 2 балл
В) Қизил – 3 балл
8. Кўчада жанжал бўляпти...
А) Дарров чиқаман, балки уларни ажратиш керакдир – 3 балл
Б) Бегоналар бўлса менга нима – 2 балл
В) Дарҳол қўшниларга қўнғироқ қиламан, милиция чақириб юборишсин – 1 балл
Жавоблар:
20 дан 24 баллгача
Ғийбатчилик сизга ёт иллат. Ўзингизга керак маълумотни асосий манбаадан олиб, бошқалари билан ҳисоблашиб ҳам ўтирмайсиз. Ҳақиқий сирдошсиз, сизга ўз сирини ишонган инсонни хафа қилишдан эҳтиёт бўласиз. Бироқ баъзида муҳокама қилинаётган мавзулар аҳамиятини бўрттириб кўрсатишингиз мумкин. Барини юракка яқин олишга мойиллигингиз бор.
13 дан 19 баллгача
Кайфият одамисиз. Зерикиб қолсангиз ўзгаларнинг ҳаётига қизиқиш пайдо бўлиши мумкин. Ким ҳақида, ёки нима ҳақида ғийбатлашиш сиз учун унчалик ҳам муҳим эмас, шунчаки ўзингизни бирор машғулот билан чалғитиш учунгина бу ишни қиласиз. Банд бўлганингизда ғийбатларга эътибор ҳам бермасдингиз. Зерикиш, бекорчилик, мана барининг боши қаерда. Демак, бу иллатдан халос бўлиш учун доим банд бўлинг.
8 дан 12 баллгача
Турли воқеалар бошингизда ғовлаб кетганидан инсонлар ҳаёти ҳақида бутун бошли роман ёзсангиз бўлади. Узоқроқ танишингизнинг қўшнисининг келини ҳақидаги маълумотлар ҳам эътиборингиздан четда қолмайди. Аксига олгандек, сиз қизиқарли суҳбатдошсиз, ҳикояларингизни эшитиш ҳам мароқли. Шу қобилиятингизни тўғри йўлда сарфлашга нима дейсиз? Сир сақлай олмаганлигингиз боис кўп дакки егансиз, бундан ташқари вақт ва қувватингизни умуман кераксиз нарсаларга сарфлаб юбораяпсиз. Бунинг ўрнига ишда ёки оилада қўл келиши мумкин бўлган бирор илм эгаллашингиз мумкин. Акс ҳолда бировларнинг ҳаётидаги янгиликлар ортидан қувиб, умрингизни ҳавога сарфлаб юборасиз.
Камола тайёрлади