Ҳозир нозик палладасиз, сизнинг ҳолатингизда
арзимаган оғриққа ҳам дори қутини кавлайвериш ярамайди. Ахир бу бўлажак
фарзандингизга ҳам, ўзингизга ҳам зиён келтириши мумкин. Кимёвий дорилар
ўрнига қандай табиий махсулотлардан фойдаланиш мумкин? Бу ҳақида
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий
тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Зулфия НЕЪМАТОВА маълумот
беради.
Биринчи уч ойликда
Ҳомила
ривожланишининг биринчи уч ойлигида мия, умуртқа, юрак ва қон айланиш
тизими шаклланади. Шу сабабдан асосий урғуни оқсилга бой махсулотларга
қаратиш мақсадга мувофиқдир. Аёл танаси оғирлигининг ҳар бир килограмми
учун кунига1,5 граммоқсил истеъмол қилиши лозим. Бу даврда организм
талабига кўра аччиқ ва шўр таомлардан ҳам танаввул қилиш мумкин. Бўлажак
она янги гормонал режимга ўрганиш вақтида айнан аччиқ ва шўр
махсулотларга эҳтиёж сезади.
Тери эластиклигини ошириш учун
Тобора
вазни ортиб бораётган кичкинтойни «кўтариб юриш» учун тери
чўзилувчанлигини таъминлаш жуда муҳим. Демак, таомномангиздан турли
кўкатлар ва балиқ маҳсулотларига кўпроқ жой ажратишингиз лозим.
Сабзавотли салатларга зайтун мойини, мевалиларига эса ёғсиз сметана ёки
йогурт аралаштириб, есангиз таркибидаги дармондорилар танага тезроқ
сингади. Терида турли муаммолар пайдо бўлишини олдини олиш мақасадида
мутахассис тавсиясига кўра, махсус кремлардан ҳам фойдаланишингиз
мумкин.
Токсикоздан чўчиманг!
Токсикоз
ҳазм жарёни, моддалар алмашинуви, гормонлар метоболизми ва ферментлар
тизимининг бузилишга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Ҳолатингизни назорат
қилиб туриш учун оз-оздан тез-тез тановул қилинг. Токсикозни бошидан
кечираётган аёлларнинг кўпчилиги қатиқ ва табиий йогуртни муаммосиз
истеъмол қилишлари кўп бора кузатилади. Шунинг учун ичаклар
микрофлорасини яхшилаш ва ҳазм жараёнини нормаллаштириш учун бу
махсулотлар, албатта, таомномангизда бўлиши керак. Вақтинчалик бўлса-да,
ёғли ва хамирли таомлардан воз кечишга ҳаракат қилинг.
Иккинчи уч ойликда
Ҳомила
катталашгани сари онанинг витаминларга бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб боради.
Энди оқсилни ҳар бир килограмм вазнга 2 граммдан етказиш керак.
Кальций, фосфор, А ва D дармондорилари боланинг суяклари, териси ва
кўзлари яхши ривожланиши учун зарур.
Вазннинг ортишига йўл қўйманг
Жадаллик
билан вазн тўплаяпсизми? Шифокорга кўриниб, бунинг хавотирли ери
йўқлигига яна бир бор амин бўлинг. Агар ҳомиладорликдан аввал вазнингиз
меъёрдан ортиқ бўлса, егулик танаввулида бироз чекланишга тўғри келади.
Аммо кунига беш маҳал оз-оздан овқатланишни канда қилманг. Фойдали ва
енгил ҳазм бўладиган таомларни рационингизга киритинг.
Жиғилдон қайнаганда
Жиғилдон
қайнашининг олдини олиш учун таомларни яхшилаб чайнаб истеъмол қилиш
тавсия этилади. Уйқуга кетишдан аввал таомланманг, овқатдан кейин,
албатта, сайрга чиқинг. Шунда ҳам жиғилдонингиз безовта қилса газсиз
маъданли сув, қизил сабзили салат, бир пиёла сут ва банан жонингизга оро
бўлади.
Учинчи уч ойликда
Ҳомиладорликнинг
охирги уч ойлигида бўлажак она ўз организмини фарзандни дунёга
келтиришга тайёрлаши зарур. Бунинг учун таркибида кўп миқдорда
холестерин бўлган тухум ва ҳайвон ёғларини чеклаган маъқул.
Қорин дам бўлса
Ёдингизда
сақланг: қорин дам бўлишининг олдини олишда мева ва сабзавотлар,
тўғрироғи улар таркибидаги клетчатка катта ёрдам беради. Шунингдек, қора
нон, сут маҳсулотлари, қизил лавлагили салатлар, олхўри мевасидан
тез-тез танаввул қилиб туриш қоринга газ йиғилишини бартараф этади.
Имкон қадар енгил жисмоний ҳаракатларни бажариб турсангиз, ичаклар
фаолияти яхшиланади.
Шишлар бўлмаслиги учун...
Биринчи
навбатда туз истеъмолини чегараланг. Чунки танада сув йиғилишининг
асосий сабабларидан бири ҳам айнан шу омилдир. Шунингдек, турли ширин
газланган сувлар шишларни келтириб чиқаргани туфайли улардан ҳам воз
кечиш даркор.
Саодат Очилова тайёрлади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|