Вторник, 2021-04-20, 2:07 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9047]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1469]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [141]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2923]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5712]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [59]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8549]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1580]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [245]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2281]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1998]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [168]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [460]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [811]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [169]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [63]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [57]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [240]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [50]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 904
Статистика



Онлайн всего: 70
Гостей: 70
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Апрель » 5 » Ҳикоя: Гул кўтарган аёл

10:01 AM
Ҳикоя: Гул кўтарган аёл
Декабрнинг бир сиқим куни бир зумда ўтиб кетади. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам бўзрайган булутларга кўзинг тушиб, руҳиятингни мавҳум бир кайфият эза бошлайди.

Ишхонадан чиққанимда шомдан ўтган, атроф ғира-шира қоронғиликка чўмган эди. Изғирин одамнинг юз-кўзига совуқ шамолини пуркайди. Қоронғиликданми, ҳорғинликданми жуда дилгир эдим. Бир мен эмас, бутун шаҳар одамларини шундай кайфият қамраб олгандек назаримда. Устига-устак ўзим каби асабий, ўзим каби ҳорғин одамлар қатори бекатда бир қанча вақт қолиб кетдим. Юрагим сиқилгандан сиқила бошлади.

Ниҳоят, автобусим келди. Шошиб чиқарканман бир аёлнинг қувончдан порлаб турган нигоҳига кўзим тушди. Унинг юзидаги табассуми атрофга офтобдек нур сочарди. Аёлнинг рўпарасидаги ўриндиқда ўтирган йигит мени кўриши билан шошиб ўрнидан турди. Шу тобда кўнглимга илиқ нур киргандек бўлди. Йигитни дуо қилиб ўриндиққа жойлашарканман, рўпарамдаги аёлникидек унинг нигоҳида ҳам ўзгача бир бахтиёрлик чақнаб турганини илғадим. Димоғимга атиргулнинг нафис ифори урилди. Шундагина рўпарамдаги аёл бир даста қип-қизил атиргул кўтариб олганини кўрдим. Декабрнинг мана шу изиллаган изғиринида қип-қизил атиргуллар кўзимга ўтдек кўринди.

Гулдастанинг арзон эмаслиги атрофдагиларнинг эътиборини тортган, бошқа йўловчилар ҳам мен каби гул кўтарган аёлни синчиклаб кузатишаётган эди. Охори тўкилган, урфдан қолган пальтоси, ювилаверганидан туклари тўкилиб кетган жун рўмоли, оёғидаги ранги униққан этиги аёлнинг ўзига тўқ хонадоннинг эрка бекаси эмаслигини «сотиб қўяётган эди». У бебаҳо бир неъматга эга бўлгандек, оғир меҳнатда дағаллашган, тарам-тарам ажин босган қўллари билан атиргулни авайлабгина ушлашга уринарди.

Чиптачининг жарангдор товуши хаёлимни бўлди.

— Уч кишига, — деди менга жой берган йигитча унга пул узатаркан, гул кўтарган аёлга ва унинг ёнида қунишибган турган 15 ёшлардаги қизга ишора қилиб.

Аёл йигитчага меҳр билан қараб қўяркан, юз-кўзида ғурурланиш ифодаси балқиди. Табассуми жуда чиройли экан. Қовоқлари остининг бироз кўкариб, керкиб турганидан ичида бир дарди борлигини ҳам билиш қийин эмас. Одатда, оғир меҳнат қиладиган, кўп йиғлайдиган ва буйрагини шамоллатиб олган аёлларда шундай белгилар бўлади. Бироқ аёл ўтган кунларининг қийинчиликларини ўйламаётганди. Бир даста атиргулга эгалик қувончи унинг барча заҳматларини хотирасидан сидириб юборгандек эди. Қувончдан порлаб турган кўзлари шодликларини ҳаммага баралла айтгиси келаётганини ошор этарди. Уни саволга тутгим, гапиртиргим келди:

— Гулингиз жуда чиройли экан.

У ёнимиздаги йигитчага ишора қилиб, ўзгача бир ғурур билан:

— Ўғлим қўярда-қўймай олиб берди-да, — деди.

— Туғилган кунингизми?

— Йўқ, болам биринчи маошини олган кун!

Аёл бу гапни шу қадар ғурур, шу қадар шукроналик билан айтдики, мен ва атрофда яна уч-тўрт киши йигитчага меҳр билан кўз ташладик. 18-19 ёшлар атрофида, озғингина бўлса-да, чайир кўринади. Эгнида анчайин эски куртка, совуқ бўлишига қарамай оёғига оқ иплари қорайиб, устки чокларининг у ер-бу ери сўтилиб кетган кроссовка кийиб олибди. Беихтёр қўлларига назар ташладим, териси дағаллашиб, тарам-тарам бўлиб турибди. «Ҳа, осон эмас, шекилли», деган ўй ўтди хаёлимдан.

— Устага шогирд тушди, қурилишда ишлашади, — деди аёл фикримни уққандек. — Устаси илгариям беш-олти юз минг сўм бериб турарди, ўтган ойдан яхши маош тайинлади.

— Баракасини берсин. Онасини суюнтирай дебди-да, а?

— Нимасини айтасиз, шулар учун яшаб юрибман-да, бўлмаса бу дунёнинг дардлари ўмганингизни эзиб ташлаши ҳеч гапмас. Бир ўзимнинг топганим еб-ичишдан ортмасди. Бу ёқда газ, ток дегандек… Яхшиям болаларим қиммат кийим-кечак, телефон-пелефон деб хархаша қиладиганлардан эмас. Дуч келган ишни қилдим. Идиш-товоқ ҳам ювдим, бозорда кўкат ҳам сотдим, бировларнинг ота-онасига тувак ҳам тутдим…

Ҳалидан бери жимгина кетаётган қиз онасини секин туртиб қўйди. Унинг нигоҳида «Дуч келган одамга дардингизни дастурхон қилаверасизми», деган иддао бор эди. Аёл хижолатли жилмайди.

— Тирикчиликнинг айби йўқ, энг муҳими, болаларга ҳалол едириб-ичирганингиз кўриниб турибди, иккаласи ҳам бир-биридан ақлли бўлиб ўсишибди, барака топишсин, — дедим.

— Ҳа, сабрнинг таги роҳат деганлари рост экан, мана, яхши кунларгаям етдик, — аёл аввал қўлидаги гулларга, кейин ўғлига меҳр билан қараб қўйди. — Болам, «Биринчи маошимни олсам сизни бир айлантираман, деган ниятим бор эди», деб қўярда-қўймай кўчага олиб чиқди. Шаҳар айландик, синглисига куртка олиб берди. Яхши кафега олиб кирди…

Ҳалидан бери эътибор қилмаган эканман, янги курткаси бироз униққан шими ва этигига унчалик мос тушмаган бўлса-да, қизга ярашиб турарди. Шу пайт унинг телефони жиринглаб қолди.

— Алло дада, ассолому алайкум, — деди ва онасига қараб афтини буриштириб, пичирлади: — Яна ичволибди.

Йигитча синглисидан телефонни олди-да,

— Дада, кўчадамиз, боряпмиз, — деди қатъиятли овозда.

Аёлнинг юзига бир муддат мунг чўкди. Ажинлари чуқурлашиб кетди.

— Яхши кунимиз ҳам расво бўлди, — деди қиз норози оҳангда.

— Унақа демагин болам, дадангниям ичи тўла дард. Иш тополмаётганидан сиқилиб қоляпти… Мана кўрасан, аканг суянчиқ бўлиб турса, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, — деди аёл.

Бу гапни эшитиб қиз акасига меҳр билан қараб қўйди. Мен эса бекатимга яқинлашаётган эдим. Йиллар давомида «Биринчи маошимдан онамни бир суюнтираман», деган ниятни кўнглига тугиб улғайган, ўзи йиртиқ кроссовкада юрган бўлса-да, онасига бир даста атиргул, синглисига янги куртка олиб берган, ширин таомлар билан сийлаб, уларга энг бахтиёр кунни ҳадя қилган йигитнинг елкасига қоқиб қўйгим, «Ҳамма йигитлар сенга ўхшасин, болам», дегим келди. Бироқ айтолмадим. Нега дейсизми, одатда, ўз уйининг устунига айланганида йигитлар қатъийлашади, салобатли бўлиб қолишади. Ҳали суяги қотмай туриб онаси ва синглисининг суянчиғига айланган бу йигитда ҳам ана шу салобатни кўрдим.

Гул кўтарган аёлга ҳавасим келди. Турмушнинг барча қийинчиликларига сабр қила-қила у ўғлининг қаҳрамонига айланган ва ўғлини ҳам оиласининг қаҳрамонига айлантира олган эди. Аёлнинг қувончи қалбимга кўчдими, автобусдан тушганимда декабрнинг изғирини ҳам, атрофни қоплаган зим-зиё тун ҳам кўзимга чиройли кўрина бошлади.

Ҳамрохон
МУСУРМОНОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 58 | Добавил: #newsuz, #xabarlar, #news, #habarlar, #uznews, #новости, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
ISPAN - Jonim

Oybek Ahmedov - Man ko'changdan o'taman

Shahzodxon - Daydi qizlar

Ziyoda - Zara

Yulduz Usmonova - G'animat

Tohir Mahkamov - Meni yo'qlab qabristonga bormanglar

Sardor Mamadaliyev - Kelmadi

Zohirshoh Jo'rayev - Hay-hay sanam

Farrux Hamrayev - To'yimni ko'rmagan onam

Ozoda Nursaidova - Qaniydi (Monolog bilan)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя