Биринчи учрашув ҳар бир қиз ҳаётидаги ҳаяжонли ҳодиса. «Ёқармиканман, кўриниши қандай, ортиқча гапириб юбормасам бўлди...» каби фикрлар бир зумга бўлсада тинч қўймайди. Учрашув олдидан уялиб, тортиниб кимга маслаҳат солишни билмай қолишимиз ҳам бор гап. Келинг, яхшиси бу борадаги олтинга тенг маслаҳатларни "SUG`DIYONA” аёллар клуби мутахассиси, руҳшунос Гўзал РЎЗМАТОВАдан оламиз.Â
Биринчи таассуротни иккинчи бор қолдиролмайсиз!
Аксарият хатолар асабийлашиш ва ҳаяжон туфайли содир этилади. Баъзида қизлар чиройли кўриниш учун ҳаддан ортиқ тиришқоқлик қилиб юборишади. Кечагина сотиб олинган ва ҳали синовдан ўтмаган кўйлак ёки пойабзални биринчи учрашувда тажрибадан ўтказиш ҳам муваффақиятсизликка сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси ўзингизга қулай ва ярашган кўйлакка ихтиёр беринг. Сўзлашаётганда бор эътиборингизни суҳбатдошингизга қаратсангиз фикрингиз чалғийди ва ҳаяжон бироз босилади. Агар кайфиятингиз яхши бўлмаса, зинҳор учрашувга чиқманг. Ҳар доим уни кейинроққа қолдириш имконият мавжуд.
Самимийликни йўқотманг!
Ҳар бир инсон ўз темпераменти ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўзига қайлиқ танлайди. Кимгадир шўх шаддод қизлар маъқул келса, бошқалар оғир босиқларни танлашади. Шу сабабдан "Барчага бирдек ёқишим керак” деган фикрга чалғиманг. Қизларнинг асосий хатоси учрашувни спектаклга айлантириб қўйишларида аслида. Ролга кириб, ўзингизга ёт фазилатларни кўз-кўз қилишга уринманг.
Бир кўришда хулоса чиқарманг
Ҳа, бир бор нигоҳ ташлаб севиб қолиш мумкин, фақат ҳинд фильмларида! Ҳаёт эса кино эмас, умр йўлдош танлашда нафақат кўзларимизга, балки қалб ва ақлга ҳам таяниш даркор. Агар унинг ташқи кўриниши ёки гап-сўзлари кўнглингизни ийдиролмаса ички туйғунгизга қулоқ солинг. Балки у иккинчи учрашувга имкон беришингиз лозимлигини шипшиётгандир. Балки йигит ҳам сизга ўхшаб ҳаяжонланаётгандир. Одатда қизлар оқ оти бўлмасада, айнан шаҳзодани кутишади. Ва қаршисида оддий йигитни кўриб ҳафсаласи пир бўлади. Шунинг учун ҳаёлот оламида эмас, реал ҳаётда яшашни ўрганинг.
Умумий жиҳатларингизни ахтаринг
Тасаввур қилинг, сиз кема капитанисиз, штурвал қўлингизда, ҳамма сиз қаерга десангиз ўша томон сузади. Аммо шамолнинг йўналишини ҳам эътибордан қочирманг. Гап сўзлар, хатти-ҳаракатларингизни мана шу шамолнинг йўналиши (яъни ёнингиздаги инсоннинг кўнгли ва истаклари)га қараб оҳиста йўлга солиб боринг. Суҳбатингиз диалог шаклида кечсин. "Ҳа” ёки "Йўқ” жавобли саволлардан қочишга интилинг. Масалан, "Юрист бўлиб ишлайсими?” деганда кўра "Касбингизни яхши кўрасизми?” деб сўрасангиз суҳбатдошингиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз. Яна иккингизга ҳам таниш ва қизиқарли мавзулар ҳақида сўзлашинг.
Ёқимли ифор таратинг
Ифорларнинг инсон онгига таъсир кўрсата олиши аллақачон ўз исботини топган. Шу сабабдан кишида ёқимли таассурот қолдиришни истасангиз албатта бу кичик деталга ҳам эътибор қаратинг. Атирни тоза ва нам баданга сепиш тавсия этилади. Яхшиси, рўпарангизга уни пуркаб, сўнг атирли ёмғир остига туринг. Аммо меъёрни унутманг.
Сиз ҳаммадан чиройли, ақллисиз! Бахтли бўлишга муносибсиз! Муҳими, учрашувга "Ёқаманми?”деб эмас, "У менга маъқул келармикан” деган фикр билан отланинг. Сиз, албатта, жуфтингизни топасиз!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|