Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтибди. – Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг. Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди. Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди: – Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади… Менинг ҳеч нарсам қолмади… Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим. Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим. Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар. Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим. Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир қилишга ҳаракат қилардим. Уларни бахтли кўриш мени жуда бахтли қилар эди. Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали ўз бахтимни топдим. Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пул билан сотиб бўлмайдиган нарсалардан айрилганди. Ҳаётнинг гўзаллиги сен қанчалик бахтли эканлигингда эмас, сен сабабли қанча инсонларнинг бахтли эканлигида. Бахт бу манзил эмас, бахт бу саёҳат. Бахт бу эртанги кун эмас, бахт бу бугун. Бахт бу боғлиқлик эмас, бахт бу қарор. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|