Суббота, 2016-12-10, 12:46 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2915]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2682]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 447
Статистика


waplog

Онлайн всего: 171
Гостей: 171
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Октябрь » 19 » Қиморбоз эримдан қўрқаман

8:16 PM
Қиморбоз эримдан қўрқаман
— Турмушга чиққанимга 23 йилдан ошди. Ҳозир 19 ёшли ўғлим бор. Яқинда коллежни тамомлайди. Эрим эса қиморга берилиб кетди. Аввалига телевизор, магнитофон каби майда буюмларни, кейин бутун бошли уй-жойимизни сотиб юборди. Ҳар куни ичарди, уйимиздан жанжал аримай қолган, рўзғоримиздан барака учган. Бундан етти-саккиз йил аввал чет давлатларга ёнғоқ юбориб, тирикчилик қиларди. Бир-икки молини чегарадан ўтказолмагач, бинойидек ишини ташлаб, бекорчиликка ўтиб олди. Топиш-тутиши яхши эди. Ўша пайтларда ҳам ичиб турарди, яқин йиллардан бошлаб ароққа муккасидан кетди. Аксига олгандек ёмон одамларга ҳам қўшилиб қолди. Улфатлари ҳам пул топиб турганида «жўрам», «ошнам» деб кириб келаверишарди, уйимиз сотилиб, бор-будимиздан ажралганимиздан кейин  қорасини ҳам кўрсатмай, йўқ бўлиб кетишди. Ўзим остона ҳатлаб кўчага чиққан аёл эмасдим. Эрим рухсат бермасди-да. Ҳатто кийим-кечагимни ҳам турмуш ўртоғим келтириб берарди. Йилда бир-икки марттагина онамникига боришимни айтмаганда, доим уйда ўтирганман. Шу сабабли қўлимда тайинли ишим ҳам, ҳунарим ҳам йўқ. Турар жойимиз сотилганидан кейин отамникига қайтдим, ўғлим билан эрим эса қайноғамнинг уйида яшашаяпти. Турмуш ўртоғимнинг менга қўл кўтаргани-ку майли, ўғлимни ҳам ўз ҳолига қўймайди. Овқати ёки кир-чири вақтида тайёр бўлмаса, заҳарини дарров болага сочади. Боламга зарар етказмасин деб, юрак ҳовучлаб ўтираман. Уй-жойимдан айрилганим, элу юртнинг олдида бош кўтаролмай қолганим ҳам бир нави, шу инсон билан ўтказган умримга ачинаман. Ҳозир кафеда идиш-товоқ ювиб, кун кўраяпман. Олти хонали уйда уч нафар укам хотин, бола-чақалари билан яшайди. Камига мен ҳам тор уйга тиқилиб олдим. Яқин орада ўғлим билан пойтахтдан бир уй ижарага олиб яшаш ниятимиз бор. Лекин қиморбоз эрим шу ердан ҳам бизни топиб, ҳаловатимизни бузишидан қўрқаяпман. Хабар бермай кетай десам, боламнинг отаси, кўришиб туришига қаршилик қилолмайман. Бир кун, барибир, ажрашишимни сезиб турибман, бироқ биринчи қадамни қўйишга иккиланаяпман... 

Сурайё, 40 ёш, Тошкент вилояти.

Қайнонажон: —  Қизим, бундай эр билан яшаш қийин. Ўзингиз ақлли аёлсиз, бу ҳаётда яшаш, унинг синовларини енгиб, ёруғ кунларга етиб олиш учун ҳам куч топишингиз шарт. Шундай бахтнинг, оиланинг қадрига етмаган эрингизга инсоф берсин. Бу чархи азимга келиб, умргузаронлик қилиш осон эмас. Бундан буён суянчиғингиз — шу ўғлингиз бўлади. Уни эҳтиёт қилинг, тарбиясига жиддий эътибор қаратинг. Маслаҳатим, туман ёки вилоят хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилинг. Албатта, сизга ёрдам беришади. Қолаверса, ўзингиз ва фарзандингизнинг хуқуқини ҳимоя қилувчи қонун ҳимоячилари бор. Хақ-ҳуқуқингизни талаб қилишни ўрганинг. Сизга мустаҳкам соғлиқ ва кучли ирода тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Ажрашиш-ажрашмаслик ҳақидаги қарорга фақатгина ўзингиз келишингиз лозим. Бу борада бирор нарса айтишим мушкул. Аммо сиздаги қўрқув, хусусан, эрингиз қаршисидаги қўрқиш ҳисси кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. У йиллар давомида онгингизда дастурлашиб борган. Қўрқувни енгишнинг энг самарали усули эса даҳшатларингизга тик қарашдир. Агар буни мустақил уддалай олмасангиз, мутахассис билан ишлашни тавсия қиламан. Ўғлингиз кап-катта йигит бўлишига қарамай, бу воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдирмаётганлигининг ўзиёқ унда ҳам мана шу қўрқув устунлик қилаётганлигидан далолат беради.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди. 


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 66 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016