Понедельник, 2020-02-24, 8:41 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7730]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1200]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [122]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2711]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4589]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [51]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1123]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2031]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [196]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [253]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1891]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1652]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [102]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [299]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [587]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [132]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [36]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [29]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [10]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [143]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 759
Статистика



Онлайн всего: 68
Гостей: 68
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 12 » ИНСЕМИНАЦИЯ – сунъий уруғлантиришдан табиий ҳомиладорликкача

9:40 PM
ИНСЕМИНАЦИЯ – сунъий уруғлантиришдан табиий ҳомиладорликкача
«Муолажа қилдирсам ҳам, ҳомиладор бўлолмаяпман... Нега?»

Аксарият кишилар инсеминация жараёнида, эркак уруғи аёл бачадонига махсус юмшоқ катетор ёрдамида юборилгач, ҳомиладорлик юзага келади, деб ўйлашади. Бу нотўғри! Ҳомила пайдо бўлиши учун, аввало, аёл тухум ҳужайраси етилиши керак. Мазкур жараён бош мия томонидан тартибга солинадиган гормонлар ҳисобига амалга ошади. Гормоннинг кўп ёки камлиги тухум ҳужайрасининг етилмаслиги, овуляция юзага келмаслиги ёки овуляцияга даъват этувчи омилнинг умуман бўлмаслигига ҳам олиб келиши мумкин. Тухум ҳужайрасининг етилмаслигини ҳайз даврининг 9 кунидан 14 кунигача ўтказиладиган фоллекуломерия текширувида аниқланади. Шундан келиб чиқиб, аёлда овуляция бор-йўқлигини билиш мумкин. Кўриб турганингиздек, инсенминация жараёнинг ўзи ҳомила юзага келиши учун кифоя эмас. Бунинг учун аёлда овуляция жараёни нормал бўлиши, бачадон найлари ўтказувчан ва эркак уруғи фаол сифатли бўлиши лозим.

Қай ҳолларда қўлланилади?

Меъёрда ҳар бир аёл организми насл қолдириш хусусиятига эга. Аммо айрим сабабларга кўра мазкур жараён кечикиши мумкин. Агар оиладаги фарзандсизлик эркак уруғининг бачадон бўйинчаси шиллиғидан ўтолмаслиги билан изоҳланса, инсеминация усулига мурожаат қилиш мумкин. Бунда уруғ махсус юмшоқ катетор ёрдамида бачадон шиллиқ қаватидан ўтказилиб, бачадон ичига юборилади. Шифокор ёрдами шу билан кифояланади. Зеро, уруғнинг кейинги ҳаракати, яъни бачадон найига ўтиши ва най ичида етилган тухум билан уруғланиши табиий жараёнда содир бўлиши лозим. Шундагина ҳомила юзага келади.

Аёл бачадон тузилишида маълум бир аномалиялар бўлса, жарроҳлик аралашуви, туғруқдан кейинги деформациялар натижасида бачадон бўйинчаси қисқариши содир бўлса ҳам, инсеминация усули қўлланилиши мумкин. Махсус мосламалар ёрдамида бачадон бўйни очилиб, юмшоқ катетор орқали тайёр уруғ киритилади.

Айб эркакда бўлса-чи?

Бефарздликнинг эркак саломатлиги билан боғлиқлиги кўп ҳолларда сперма уруғ кўрсаткичининг 40 фоиздан паст бўлиши, тепки, сурункали инфекцион хасталиклар билан оғриганлик, туғма нуқсонлар, мояклар ривожланмай қолганлиги билан таснифланади.  Эркакнинг насл қолдириш хусусиятини аниқлаш учун зарур текширувлар ўтказилиб, сперма таҳлили бажарилади. Агар фарзандсизлик сабаби эркак саломатлигига дахлдор бўлса, зарур муолажалар буюрилади. Инсеминация амалиётида эса эркак уруғи фаол  ва етарли миқдорда бўлиши лозим. Худди аёл сингари эркак ҳам муолажага тайёрланиши, ўзидаги барча сурункали касалликлар, простатит, эпидидимит, шамоллаш ва унинг асоратлари билан курашиши керак. Борди-ю эркак соғлигида муаммо борлиги аниқланса, уч босқичли даволаниш тугагачгина, инсеминация бажарилади.

Мазкур жараён эркак сперма таҳлили уруғ фаоллиги 1-2 фоизни кўрсатганида самарасиз ҳисобланади. Чунки битта тухум ҳужайрани уруғлантириш учун 300 миллион уруғ керак. Демакки, эркак уруғ миқдори кўп ва фаол ҳаракатчан бўлмаса, инсеминация ўтказилиши бефойда. Бу ҳолатда шифокор томонидан кейинги муолажа усуллари тавсия этилади.

Амалиётга қандай тайёргарлик кўрилади?

Инсеминация аёлнинг овуляция кунига мосланади. Овуляция бор-йўқлигини аниқлаш учун гормонал тестлар, УТТ текшируви, айрим ҳолларда ҳайз циклининг 14-куни пешоб суюқлиги таркибини ўрганиш орқали бажариладиган тест синалмалари ҳам ўтказилади. Жараён 3 босқичда бажарилиб, эркак уруғи лаборатория шароитида тозаланиб, махсус препаратар ёрдамида бойитилади, сўнгра амалиётга тадбиқ қилинади. Айрим шифокорлар уруғ олингач, шу ондаёқ аёл бачадонига юборишади. Бу нотўғри! Зеро тозаланмаган уруғ таркибида лейкоцитлар, шамоллаш таначалари ва бактериялар бўлса, ўз-ўзидан улар аёл организмига ўтади. Соғлом аёлда нотўғри бажарилган амалиёт сурункали бачадон ички қатламаси, мушакли қисми, тухумдонлар яллиғланиши каби хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Уруғ таркибидаги бактериялар қонга сингиб, 40 дақиқа ичида турли безовталикларга сабаб бўлади. Қайд қилиш, кўнгил айниши, ҳаттоки, ҳушдан кетиш ҳолатлари шулар жумласидандир.

МУОЛАЖА ШУ КУНИ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

Зарур текширувлардан сўнг жуфтлик инсеминация учун тайёр деб топилса, эркак уруғ намунасини топширади. Сўнг 40 дақиқа давомида уруғ текшируви ўтказилиб, тозаланади. Яна 40 дақиқа давомида озуқа моддалар билан бойитилиб, сифати яхшилангач, жараёнга тайёр саналади. Муолажа вақти аёл УТТ текширувидан ўтказилиб, овуляция ҳолати баҳоланади. Шунга кўра тайёр ҳолга келтирилган уруғ бачадонга юборилади.

«Ёшим ўтиб қолмадими?»

Инсеминация учун мурожаат қилган жуфтликлар 35 ёшдан ошган бўлишса, амалиётдан аввал генетик мутахассис хулосаси талаб қилинади. Аёл ва эркак илгари қандай касалликлар билан оғригани, оиласида ирсий хасталиклар эҳтимоли, меҳнат тури ўрганилади. Ҳозирда аёллар учун фарзанд кўришни аниқлашда тухум заҳирасини текшириш усули мавжуд. Бунда аёлдан қон таҳлили олиниб, айнан тухум захираси ҳолатини кўрсатувчи гормонлар таҳлили ўтказилади. Баъзи аёлларда мазкур захира 42 ёшгача ҳам сақланиб қолса, айримларда 32-35 ёшлардаёқ тугайди. Текширув хулосасига кўра тухум заҳирасининг фоизи пасайган бўлса, бола кўриш учун давомли муолажалар кор қилмайди. Эркакларда эса насл қолдириш хусусияти 45 ёшдан сўнг сустлашиши мумкин.

Бир мартаси натижа бермаса, такрорлаш мумкинми?

Маълум  адабиётларда инсеминация амалиёти 8 мартагача такроран ўтказилиши мумкин дейилади. Агар овуляция мавжуд бўлиб, эркак уруғи сифатли ва бачадон найи очиқ бўлса-ю, муолажа натижасиз кечса, инсеминация давом эттирилмай, бошқа усуллар тавсия этилади. Агар аёл организмида ўзгаришлар кузатилиб, яллиғланиш юзага келса ёки овуляция содир бўлмаса, инсеминациянинг такроран бажарилиши кейинги ойларга қолдирилиши ҳам мумкин.

«Фарзанд жинсини режалаштира оламизми?»

Муолажа аввало ҳомиладорлик юзага келиши учун ўтказилади, фарзанд жинсини режалаштириш учун эмас. Инсеминация жараёнида ҳомила жинсини режалаштириш имкони йўқ.

Крипторхизм безовта қилса-чи?

Касаллик неча ёшда юзага келгани ва қандай муолажа қилинганига кўра насл қолдириш хусусиятини баҳолаш мумкин. Эркак спермограмма таҳлили ўтказилиб, уруғ ҳажми, ҳолати ва миқдори ўргиналади. Уруғ таҳлилида битта ҳам фаол уруғ аниқланмаса, тушкунликка тушиш ярамайди. Яна бир текширув усули сифатида биопсия бажарилади. Агар тухум ичида сиртга чиқолмаган сперматазоид хужайралари, уларнинг ривожланиши аниқланса, фарзанд кўриш эҳтимоли мавжуд бўлади.  

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Loading...
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2280 | | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yusufxon Nurmatov - Dubay (cover Radius 21)

Sardor Mamadaliyev - Sen ketding (Video KLIP va MP3)

Radius 21 va Ziyoda - Unutolmadim

Radius 21 - Seni eslayman (feat Zebo)

Radius 21 - Dubay Dubay

Shohruhxon - Men seni sevaman (2020)

Shohruhxon - Xatlar

Nilufar Usmonova - Onam

Imron - Onam

Ozoda Nursaidova - Hayot


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020