Блогер автомобилнинг оқ рангидан олмоқчилигини таъкидлаган.
«У машинани севиб қолдим». Инстаблогер Озод Ҳуррамов қанақа машина олмоқчилигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, кўчада «Sonata» автомобилини кўриб ёқтириб қолган. Шу сабабли мазкур машинанинг оқ рангини сотиб олмоқчи.
«Ўртоқлар, мен у машинани севиб қолдим. Олдимдан шунақа тез ўтиб кетди, орқасидан такой қизни кўргандек сувларим оқиб кетди. Соната деган машина бор эканку, шундай гўзал. Уни оқини ҳайдасаг борми, ҳамма сенга шалаббо бўлади. Ўшанга мен эрта ёки индин нархини билиб келмоқчиман», — дейди блогер.
Маълумот учун, «Sonata» «Hyundai» компаниясига тегишли бўлиб, Ўзбекистонда нархи 400-300 миллион сўм атрофида туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инстаблогер Озод Ҳуррамов лўли қиздан пул сўрагани учун калтак егани, шунингдек, уни Америкадан қайтара олган инсон Алишер Узоқов экани хабар қилинганди.