Среда, 2017-10-18, 4:31 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3697]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3227]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4897]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1318]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [877]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 561
Статистика


waplog

Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 27 » Қиш эртаги. Тўқимаймиз, айтмаймиз, ижро қиламиз!

7:41 PM
Қиш эртаги. Тўқимаймиз, айтмаймиз, ижро қиламиз!
Болаликдаги Янги йиллар ёдингиздами? Шоколаду мандаринли совғалар, қизалоқларга арча ўйинчоғининг синиғидан ясалган тиллақошлар, ўғил болаларга атаб тикилган жониворлар кийими... Қишнинг сўнгги куни мана шундай илиқ туйғуларни ёдга солади, тўғрими? Аслида, ота-онамизнинг иштиёқи, ҳафсаласи ва саъй-ҳаракатлари сабаб ҳар эслаганда болалигимизга қайтамиз. Энди, энди эса фарзандларингиз учун мана шундай бутун умрга татигулик хотиралар яратиш навбати сизга! Байрам югур-югурларидан бошингизни кўтаринг-да, жигарбандларингизга ширин онларни тақдим этинг. Бу борада сизга севимли газетангиз кўмаклашади.   

Игнаси билан ришталар тўнини қавиган арча

Арча ясатишнинг ўзи нафақат болаларга, балки катталарга ҳам бир олам қувонч бағишлайди. Бу қувонч ва иштиёқни «Ўйинчоқни синдириб қўйма, арчани йиқитиб юборма» деган сўзларингиз билан сўндириб қўйишингиз мумкин. Агар декорация ишларини муаммоларсиз, бекаму кўст амалга ошираман десангиз, синмайдиган ўйинчоқлардан харид қилинг ёки уларни кичкинтойларингиз билан биргаликда ясанг. Бу байрам завқини икки баробар оширадиДеразалар ҳам эътибордан четда қолмасин. Тўғри, байрамдан сўнг ишингиз кўпаяди, лекин фарзандларингиз келгусида набираларига ҳам сиз уюштирган базм ҳақида айтиб ўтириши шунга арзийди, сўзимиз чин, ишонинг. Энг осони оқ қоғоздан қирқилган қор парчаларини ёпиштириб чиқиш бўлса, бугунги кунда рангли бўёқлар билан Қорбобо, Қорқиз суратини чизиш имконияти ҳам мавжуд.

Цирк, театр ва концерт? Танлов ўз қўлингизда  

Байрам арафасида маданий тадбирлар етарлича уюштирилади. Кичкинтойингиз билан улардан бирини танланг-да, биргаликда маза қилиб кўнгил чигилини ёзинг. Қизиқарли шоу дастурлар билан бўлиб хайрия тадбирлари ёддан чиқмасин. Имконияти чекланган ёки «Меҳрибонлик уйи»да тарбияланаётган ширинтойларга бағишланган тадбирлардан бирида иштирок этинг. Қўлингиздан келса, ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан уларни қўллаб-қувватланг. Бу ишингиз билан фарзандингизга инсонларга кўмаклашиш (айниқса, байрам арафасида) қанчалик савобли ва яхши иш эканлигини амалда кўрсатиб берасиз.

Моҳир қўлларингиз бекор қолмасин

Телефонингиздаги суратларни кўздан кечиринг-да, энг, энг, энг ёрқин ва кулгилиларини танлаб олинг (шунақаси топилиши аниқ!). Кейин уларни чиқариб келасиз. Шунинг ўзи кифоя деб ўйламанг. Энди суратларни тасмага териб, Янги йилбоп ялтироқлар билан безатасиз ва хонанинг турли бурчакларига осиб чиқасиз. Табриклаймиз, бугундан бошлаб сизда ҳеч кимда учрамайдиган оилавий гирлянда бор.

Мўжизаларга ишонч уйғотинг

Янги йил — мўъжизалар байрами, бугун болажонларга оддий нарсалар ҳам сеҳрли туюлади. Шундай паллада сиз ҳам болангизга чакана сеҳргарлардан эмаслигингизни исботлаб қўйинг. Буни оддий физика қонунлари ёки кўзбойлағичлик қилиш орқали ҳам амалга оширса бўлади. Интернетда турли фокусларни ўргатувчи видео роликлар бисёр. Биз эса сизга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган оддий ва хавфсиз усулларни ўргатамиз. Демак, атрофингизга болажонларни тўпланг-да, ликопчага сув солиб, унга оддий тангани ташланг. Кичкинтойларга қўйиладиган талаб эса қўлни ҳўл қилмай, тангани олиш бўлади. Стол устига эса оддий стакан, 2-3 дона гугурт ва картошка бўлагини қўясиз. Болажонларга истакларига кўра шу предметлардан фойдаланиш имкониятини берсангиз бўлади. Бироз бош қотирганларидан сўнг улар, албатта, «шаҳар» беришади. Шу билан сизнинг «юлдуз»ли онларингиз келади. Картошка бўлагига гугурт чўпларни тиқиб, ликопча ичига қўйинг ва чўпларни ёқинг ва устидан стаканни ёпинг. Қарабсизки, ликопчадаги сув стакан ичига тўплана бошлайди. Бироздан кейин ҳаммани ҳайратга солиб, тангани ўз қўлларингиз билан олишингиз мумкин. Фарзандларингиз буни ҳали узоқ эслаб юришади.   

Албатта турли мусобақалар уйиштиришнинг ҳам режасини тузиб қўйинг. Масалан, пуфак шишириш мусобақаси ҳам кўнгилочар машғулотлардан бири. Аммо шунчаки пуфак шишириш эмас, катта ёшдаги болаларни ҳам шошириб қўядиганидан бўлса, янаям яхши. Қандай қилиб дейсизми? Бунинг учун газли ичимликлардан қолган пластик идишлар керак бўлади. Идишлардан бирини аввалдан игна билан тешиб қўйиш ёддан чиқмасин (акс ҳолда уялиб қоласиз). Демак, идиш оғзига пуфакни «кийдириб», ким тезроқ шиширишга мусобақалашинг. Тешик идиш эгаси ғолиб бўлишига кафолат берамиз. Иккинчи идишдаги пуфак эса шишай демайди. Чунки ичи ҳаво билан лиқ тўла. Ортиқчаси кирмайди-да.

Кейинги «мўжиза»миз учун 2 дона пуфак ва 2 та узун темир сим керак. Пуфаклардан бири оддий, иккинчисига эса скотч ёпиштирилган бўлсин. Шунда болакай сим тиққан оддий пуфак осон ёрилади. Қўлингиздаги «сеҳрли» пуфак эса сим тиқилганда ҳам ёрилмайди.

P/s: кўзбойлоғичлик машқини эндигина ўзлаштираёганлар панароқ жойда бир икки машқ қилиб олишлари шарт.

Хитойча тилаклар печеньеси

Кичкинтойларнинг энг севимли егулиги сўзсиз  ширинлик ҳисобланади. Шоколад, торт, печенье борми, барини паққос туширишга тайёр туришади. Айниқса, бу ширинликларда яхши ниятлар (катталар учун эса ҳазил тилаклар) изҳори ҳам бўлса, нур устига аъло нур деяверинг. Аслида бундай печеньеларни тайёрлаш жуда осон. Тушунамиз, шундоқ ҳам юмушларингиз кўп, эҳтимол бир қарашда таклифимиз мушкулдек туюлар ҳам. Бироқ атиги 30 дақиқа вақтингизни аямасангиз, нафақат болаларни, балки катталарни ҳам хурсанд қилишингиз аниқ. Бундай пишириқни бирор таом орасида ҳам тайёрлашга улгурасиз. Демак, энг биринчи навбатда пергамент қоғозга ниятларингизни битишингиз лозим. Масалан: «Янги йилда 500 та беш баҳо оласан», «Албатта институтга кирасан» каби. Сўнг 3 дона тухум оқини яхшилаб кўпиртириб, 100 граммдан қанд упаси, эритилган маргарин ва ун солиб, аралаштиринг. Тухумнинг сариғи ҳам ёддан чиқмасин. Масаллиқларни аралаштириб, қаймоқдек қуюқликдаги хамир қорасиз. Газ листига пишириқ қоғозини тўшаб, бир қошиқдан хамирни қуйиб, айлана шаклини ҳосил қиласиз. 180 даража қиздирилган газ печида 5-7 дақиқа пиширсангиз кифоя. Эндигина печдан чиққан қайноқ печеньеларнинг ўртасига тилаклар ёзилган қоғозларни қўйиб, иккига буклаб, стаканинг четига худди чучварадек тугиб қўясиз. Шу ҳолича совиса бўлди, оқшом давомида яхши кайфият кафолатланади.

Мусиқа, мусиқали...

Аввалдан кичкинтойларингиз яхши кўрадиган ва яхши биладиган қўшиқларни тайёрлаб қўясиз. Кейин даврага болалардан бирини чақириб, фонограмма орқали қўшиққа импровизация қилишни сўрайсиз. Танлов янада қизиқроқ бўлиши учун уч иштирокчини чақириб, бирваракайига учта қўшиқ қўйсангиз ҳам бўлади. Жажжи қўшиқчилардан қай бири охиригача куйлай олса, ўшани ғолиб дея эълон қиласиз ва совғалар улашасиз.

Пуфак ёришни истаганлар учун

Іар қандай байрамнинг биринчи белгиси ранг-баранг пуфаклар. Янги йил ҳам уларсиз ўтиши амри маҳол. Қуйидаги қизиқарли танловни ўтказиш учун турли туман пуфаклар ва рангли қоғозлар керак бўлади. Биринчи галда рангли қоғоздан кичик тасмалар кесиб, шартларингизни (айтайлик, айиққа ўхшаб юр, шеър айтиб бер каби) ёки топишмоқ ёзиб чиқасиз. Сўнг пуфакнинг ичига солиб, шиширасиз. Кейин даврага чиққан кичкинтойга тиш кавлагич тутқазасиз. У пуфакни ёриб, ичидаги шартни бажариши керак бўлади. Агар болалар шарнинг ёрилишидан қўрқса, асосига яқин жойдан тешишни маслаҳат берамиз. Шунда у пастроқ овозда паққилайди.

Захира режангиз, албатта, бўлсин!

Кичкинтойлар учун унутилмас байрам ташкил қила туриб, «фавқулотда вазиятлар»га ҳам тайёрр туринг. Ахир билиб бўладими? Болажонлар куни билан чарчаб, кечга томон инжиқлик килиши, бир-бирлари билан тортишиб ҳаммаёқни бошига кўтариши, йиғи-сиғиси қулоқни қоматга келтириш ҳолатлари ҳам учраб туради-да. Шунинг учун байрам режасини ширинтойларингизнинг феъл-атворини инобатга олиб, ўйлаб чиқинг. Куннинг биринчи ярмида бироз дам олишларига шароит яратинг.  

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 115 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017