Вторник, 2022-05-17, 6:28 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10005]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3120]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8025]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9248]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1965]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [298]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [27]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2733]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1126]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1006
Статистика



Онлайн всего: 101
Гостей: 101
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2022 » Май » 12 » Ишғол қилинган Херсоннинг «янги раҳбарияти» Путиндан ҳудудни Россияга қўшиб олишни сўрамоқчи

8:56 AM
Ишғол қилинган Херсоннинг «янги раҳбарияти» Путиндан ҳудудни Россияга қўшиб олишни сўрамоқчи
Херсон урушнинг дастлабки даврида Россия армияси томонидан ишғол қилинганди.
Украина ҳукумати ўтган давр мобайнида оккупацион ҳокимият ҳудудда «Херсон халқ республикаси» ташкил этиш бўйича референдум ўтказилишидан хавотир билдириб келди.

Мамлакат президенти Володимир Зеленский агар янги халқ республикаси тузиш бўйича референдум ҳақида эълон қилинса, Украина ҳар қандай музокаралардан чиқишини маълум қилган.

27 апрел куни РИА Новости Херсон областида янги маъмурият шакллантирилгани ҳақида хабар берди. Унга 2002-2021 йилларда уч бор Херсон мэри ва «Регионлар партияси»дан Украина Олий радаси депутати бўлган 65 ёшли Владимир Сальдо раҳбарлик қилиши маълум қилинди.

Маҳаллий аҳоли вакили, аввалги маъмуриятда ҳам ишлаган Кирилл Стремоусов эса ўзини Сальдонинг ўринбосари сифатида эълон қилди. «Херсон области Россия Федерацияси назоратида. Област ва туманларда фуқаролик-ҳарбий маъмуриятлар шакллантирилган», деганди ўшанда у.

Стремоусов ким ўзи?

Стремоусов – маҳаллий фаол, Украинада коронавирусга қарши эмлашга қарши ҳаракат етакчиларидан бири бўлган, 2019 йилда Херсон газетаси таҳририятига кўздан ёш сиздирувчи газ ва травматик қуроллар билан қилинган ҳужумда иштирок этишда гумонланган.


Херсонда мэр Игор Колихаев раҳбарлигидаги Украина маъмуриятида кўп йиллар ишлаган. «Маиший ва коммунал масалалар билан шуғулланган, ундан ортиғига ваколати бўлмаган», деган BBC билан суҳбатда аввалги маъмуриятда ишлаган манба. Унинг сўзларига кўра, 25 апрел куни кечқурун бинога қуролланган шахслар бостириб киришган ва у ерда бўлган барчани ҳайдаб чиқариб, калитларни олиб қўйиб, қуролли қўриқчилар жойлаштиришган.

Сўнгги ҳафталарда Кирилл Стремоусов Россия нашрларида ҳудуд келажаги гўёки Россия билан боғлиқлиги ҳақида мунтазам баёнотлар билан чиқмоқда.

28 апрел куниёқ Стремоусов Херсон области 1 майдан рублли ҳудудга ўтишини маълум қилди. Унинг ғоясига кўра, ўтиш даври тўрт ойгача давом этади ва бу вақт ичида вилоятда рубль ва гривна муомалада бўлади. «Кейин бутунлай рублда ҳисоб-китоб юритамиз», деганди у.

Стремоусов, шунингдек, Херсон областининг Украинага қайтарилиши истисно қилинганини айтади. «Бу мумкин эмас. Херсон области иқтисодий жиҳатдан ривожланади. Киев энди бизнинг еримизда одамлар ва уларнинг ўзига хослигини йўқ қилишга қаратилган ўзининг хунук фашист сиёсатини татбиқ эта олмайди», деган Стремоусов.

У шунингдек Херсонда Лениннинг ҳайкалини тиклаш ва «кўчаларга тарихий номларни қайтариш»ни ваъда қилган.

6 май куни Херсонга келган «Единая Россия» бош кенгаши котиби Андрей Турчак Россия Херсонда бутунлай қолишини ва «ўтмишга қайтиш бўлмаслиги»ни айтди. «Биз бирга яшаб, бу тарихан бой, ўз одамлари билан бой бўлган бу ҳудудни биргаликда ривожлантирамиз».

Стремоусов РИА Новостига берган кейинги интервьюларида Херсон области Украина назоратига қайтмаслиги, Россия империяси давридаги герб қайтарилиши, Украина «қулаши муқаррарлиги», шунингдек Одесса ва Николаев ҳам «озод этилиши»дан умидворлиги ҳақида гапирган.

Март ойидаёқ Херсон области прокуратураси Херсон аҳолиси вакилларидан бири давлатга хиёнат қилишга оид жиноий моддалар бўйича гумонланувчига айланганини эълон қилганди. Бунга асос «Тинчлик ва тартиб учун» номли қутқарув қўмитасининг ноқонуний йиғилиши бўлган. Украиналик журналистлар прокуратура томонидан эълон қилинган гуруҳ фотосида Стремоусовни танишган.

Стремоусов Украина ҳукуматининг «Херсон халқ республикаси» тузиш бўйича референдум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарларини рад этган. «Бизнинг ҳарбий-фуқаролик маъмуриятимизда референдум масалалари муҳокама қилинмаган, Херсон халқ республикасини тузиш масаласи ҳам», деганди у Россиянинг Биринчи канали эфирида.

8 май куни РИА Новостига берган навбатдаги интервьюсида Стремоусов Херсон области аҳолисига катта эҳтимол билан «шу йилнинг ўзидаёқ» Россия паспортлари тарқатилиши ҳақида айтди. 9 май куни эса «Россия Федерацияси таркибига максимал даражада интеграция бўлиш» режалари ҳақида гапирди.

«Ҳеч қандай ХХР бўлмайди»

11 май куни Россия нашрлари орқали ушбу фаол навбатдаги қадамни ташлади – Россия раҳбариятига Херсон областини қўшиб олиш бўйича мурожаат қилинишини анонс қилди. Унинг сўзларига кўра, Херсон области маъмурияти йил охирига қадар Россия таркибига кириш учун қонунчилик базасини тайёрлайди, қарор ҳам ўшанда қабул қилинади.

«Херсон шаҳри – бу Россия. Херсон области ҳудудида ҳеч қандай Херсон халқ республикаси ташкил этилмайди, референдумлар ҳам ўтказилмайди. Бу Херсон области раҳбариятининг Россия президентига мурожаатига асосланган ягона фармон ва ҳудудни Россия Федерациясининг тўлақонли ҳудудига киритиш бўйича сўров бўлади», дея ундан иқтибос келтирган РИА Новости ва ТАСС.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Херсон областининг Россияга қўшилиш тўғрисидаги қарор регион аҳолиси томонидан қабул қилиниши кераклигини айтди.

«Шубҳасиз, бундай мурожаат билан чиқиш-чиқмасликни Херсон области аҳолиси ҳал қилиши керак. Ўз тақдирини ҳам Херсон области аҳолисининг ўзи белгилаши керак. Ва албатта, бу масала юристлар ва ҳуқуқшунослар томонидан синчиклаб текширилиши ва баҳоланиши лозим. Чунки тақдирни ҳал қилувчи бундай қарорлар аниқ юридик асосга эга бўлиши, Крим билан бўлган ҳолатдаги сингари мутлақо қонуний бўлиши шарт», деди у.

Херсон области ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари сифатида эълон қилинган Сальдо шу кунларда ТАСС учун берган интервьюсида ҳозирча регионнинг аннексия қилинган Қримга қўшилиш бўйича режаси йўқлигини билдирганди. «Эҳтимол, бу менинг таклифим, қандайдир федерал округ тузилиб, унинг таркибига Қрим, Херсон, Запорожье областлари кириши мумкин, аммо область область бўлиб қолиши керак», деганди у.

Украина ҳукумати баёнотларига кўра, улар босқин чоғида бой берилган регионларни қайтариб олмоқчи ва оккупацион ҳокимият билан ҳамкорлик қилганларни судга тортмоқчи. «Украинская правда» нашри ёзишича, Украина прокуратураси Сальдо давлатга хиёнатда гумон қилинишини маълум қилган.

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк твиттери орқали Стремоусовнинг сўзларига муносабат билдириб, Херсондаги коллаборантлар ҳукумати қилиши мумкин бўлган ягона мурожаат – суд ҳукмидан кейин афв сўраб мурожаат қилиши бўлишини ёзди. Унинг сўзларига кўра, улар «хоҳ Марсга, хоҳ Юпитерга қўшилиши» мумкин, Украина армияси эса ҳар қандай «сўз ўйинлари»га қарамай Херсонни озод этади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 86 | Добавил: | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shohjahon Jo'rayev - Ayt qachongacha

Lola Ahmedova - Sadiya

Yulduz Turdiyeva - Kuydirasiz, og'a

Zohirshoh Jo'rayev - Otam

Yulduz Usmonova - Yor biyo (feat Malik) (New version)

Hamdam Sobirov - Esla meni

Zohid Rixsiyev - Hididan

Umidaxon - Jonam

Yamin - Xafa bo'lma

Malika Egamberdiyeva - Armon belanchak


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя