Вторник, 2017-03-28, 8:13 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3179]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [306]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1728]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2942]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4723]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [945]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [109]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [735]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [16]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [12]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 502
Статистика


waplog

Онлайн всего: 67
Гостей: 64
Пользователей: 3
Nabeboyday, TenoRanda, letstabe
Главная » 2016 » Декабрь » 26 » ИШИД АСИРАЛАРИГА ХАЛҚАРО САХАРОВ МУКОФОТИ ТОПШИРИЛДИ

7:22 PM
ИШИД АСИРАЛАРИГА ХАЛҚАРО САХАРОВ МУКОФОТИ ТОПШИРИЛДИ
Узоқ муддат ИШИД халқаро террористик ташкилоти ҳудудида тутқунликда сақланган икки нафар язидий қизга халқаро Сахаров мукофотининг топширилиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди.

Хабарингиз бор, 2013 йилдан бери халқаро миқёсдаги фалокатга айланган ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) номини олган террористик ташкилот қатор жиноятлари, террористик актлари ҳамда ваҳшиёна хатти-ҳаракатлари билан дунё аҳлини хавотирга солиб келмоқда. 

Улар бир неча йилдирки, ўзлари эгаллаб олган ҳудудни ислом дини ниқоби остида ўзларига мақбул усуллар воситасида бошқариб,  бу ҳудудда ўз бошқарув тизимиларини тан олмаган ҳар қандай инсонлар, хусусан бошқа дин ва мазҳаб вакилларига ўта шафқатсизларча муносабатда бўлиб келишмоқда. 
Язидийларнинг айби нима?

Ушбу террористик гуруҳ зулмидан энг азият чекканлар орасида язидийлар алоҳида ўрин тутади. Улар асосан Ироқ, қисман Сурия ва бошқа ҳудудларда бир неча асрдан бери истиқомат қилиб келишади. Язидийлик дунёда кам сонли аҳоли эътиқод қиладиган, кам ўрганилган динлардан. Мутахассислар фикрича, бу диннинг рукнларида ислом, зардуштийлик, насронийлик ва ҳатто яҳудийлик унсурлари ҳам мавжуд. Язидийлар эътиқодига кўра, бу динни ҳеч ким ташқаридан қабул қилмайди. Язидий оиласида туғилган инсон бутун умр ана шу эътиқодга содиқ ўтиши, бошқа динларни қабул қилмаслиги лозим.  Язидийлар асосан Қуёшга сиғинадилар ва ўз пирларига итоат қиладилар. 

"Ислом давлати” жангарилари язидийлар яшайдиган ҳудудларни эгаллаган илк кунлардан бери уларнинг катта қисмини қириб ташлашди. Аёллар ва болаларни асир олиб, уларнинг бошига мисли кўрилмаган мусибатларни солиб келишмоқда. 

Ўтган ҳафтада Европа Парламенти раҳбари Мартин Шульц ана мазлум қавмнинг икки вакиласи, ироқлик Нодия Мурод  ва Ламия Ожи Башарга  халқаро Андрей Сахаров мукофотини топширди. 

"Даракчи” маълумотномаси:

Ер юзида инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўлида хизмат қилган инсонларга бериладиган  Халқаро Андрей Сахаров мукофоти Европа парламенти томонидан 1988 йилда  таъсис этилган. Мазкур мукофотга машҳур рус физиги, водород бомбаси ихтиёрочиси Андрей Сахаров (1920-1989) номининг берилиши бежиз эмас. Чунки, олим бу ажаловар қуролни кашф этиш баробарида умри давомида бутун инсониятни унинг хавфидан огоҳ бўлишга  чақирган ва бу хатти-ҳаракатлари учун совет ҳукуматининг таъқибига учраган. 

Сахаров ана шу эркин ва қатъий фикрлари учун умрининг сўнгги йилларини Горький шаҳрида сургунда ўтказган. Европалмент олимнинг  розилиги билан 1988 йилда Инсон ҳуқуқлари учун таъсис этилган халқаро мукофотни Андрей Сахаров номи билан атаган. Айни пайтга қадар ушбу мукофотга Жанубий Африка Республикаси  президенти Нельсон Мандела, словакиялик сиёсатчи Адександр Дубчек, БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан,  покистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малала Юсуфзай, бангладешлик ёзувчи аёл Таслима Насрин  сингари таниқли инсонлар сазовор бўлишган. 

Синжордаги босқин
2014 йил 3 августь куни Ироқнинг асосан язидийлар яшайдиган Синдор шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олишди. Ислом динини қабул қилишмагани учун барча язидий эркакларни қиличдан ўтказишди. Болалар ва аёлларни асир олишди. 

Мазкур қонли воқеа шоҳидларининг айтишича, жангарилар эркакларни Синжор тоғига олиб чиқиб, уларга аввал узунасига чуқур қаздиришган, кейин эса уларни шафқатсизларча қатл қилиб ўзлари қазиган чуқурларга кўмиб ташлашган. Аёллар ва болаларни шаҳардан ташқаридаги лагерга олиб бориб, турли гуруҳларга ажратишган. Ўғил болаларни мужоҳидликка тайёрлаш учун махсус мактабларга жўнатишган, кичик ёшдаги қихчаларни мусулмон аёллар тарбиясига топширишган. 

Ёш қиз жувонларни жорияликка олишган. ИШИД "қонун”ларига кўра, уларни исталган нархда сотиш ёки ҳадя қилиш мумкин эди ва шундай бўлди ҳам. Ўрта ёшдаги аёллар мажбуран жисмоний меҳнатга жалб қилинган.  Қулликка ва жинсий эҳтиёжларни қондиришга номуносиб кўрилган, катта ёшдаги аёллар эса шафқатсизларча ўлдирилган. 

Жинсий қулликка мубтало бўлганлар орасида Кочо қишлоғида туғилиб ўсган Нодия ва Ламия қисмли қизлар ҳам бор эди. 

Нодиянинг бахтсизлиги ва бахти

Нодия Мурод Басе Тоха 1993 йилда Кочо қишлоғида серфарзанд курд оиласида туғилган. 2003 йилда отасининг вафотидан сўнг уларнинг олис танг вазиятда қолади. Бироқ, қийналиб бўлса-да, у ўрта мактабни аъло баҳоларга битирди. У болалигидан тарихга қизиқади ва ўқитувчи  бўлишни орзу қилади. 

Синжор фожиаси минглаб язидийлар сингари уларнинг ҳам оиласини четлаб ўтмади.  Ёши ўтиб қолган онасини олти ака-укасига қўшиб отиб ташлашди. Ўзи ва сингиллари уларнинг шаҳвоний истакларини қондирувчи қўғирчоққа айланишди. ИШИД ҳудудида у сингилларининг ҳоли нима кечганини билмайди. Унинг ўзи бир неча марта қўлдан-қўлга ўтди. Унинг бошига кўз кўриб қулоқ эшитмаган хўрликларни солишди. 

2014 йилда уни Бахдид шаҳрига олиб келишди. Бу ерда ҳам у бир неча жангариларнинг ҳайвоний истакларини бажаришга мажбур бўлди. 

"Ҳаётдан тўйиб кетгандим, — дея ўша машъум дамларни хотирлайди Нодия. – Жангарилар қўлидан қочиш ўлим билан барарвар эди. Тутиб олишса, барибир "жориялар макони”га қайтаришар, қаршилик кўрсатсам отиб ташлашарди. Таваккал қилдим. Қочаман, тутволиб ўлдиришса, бу азоблардан қутуламан, бахтим чопиб омон қолсам, бир кунимни кўрарман, дегандим. Хайрият, тириклик пешонамда бор экан”.

Нодия бир оиланинг ёрдами билан Киркукда, қочоқлар лагерида яшаётган бир акасига  қўнғироқ қилади. Унинг ёрдамида Дохукдаги аёллар лагерига келиб жойлашади. Бу ердан минг нафардан ортиқ  қочоқ аёллар билан бирга Германияга етиб келади. Бу ерда у язидий қондошларининг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир қатор халқаро ташкилотларга мурожаат қилади. Йирик оммавий ахборот воситалари орқали ўз қавмини муқаррар ҳалокатдан қутқаришни сўраб бонг уради. 

Надия кейинчалик синглисини топишга муваффақ бўлди. Яна икки акаси ҳозирда Ироқ Курдистонида ҳаёт кечиришмоқда. Ўзининг ўткир фикрлари учун Ламия дастлаб БМТнинг кўнгилли элчиси мақомига, Вацлав Гавель номидаги мукофотга лойиқ кўрилган. 

Жаҳаннамдан қочган қиз

Ламия Аджи Башар 1998 йилда ироқлик фермер оиласида  туғилган. Унинг қишлоғини душманлар ишғол этганида, Ламия  16 ёшда эди. Унинг ҳам кейинги қисмати Нодияникига ўхшаб кетади. 

Бутун оилани 12 нафар аъзоси билан тутқун қилишди. Ламияни бир эмас, беш марта сотишди. Ҳар гал у бир-биридан қўрс, шафқатсиз ва бағритош "хожалар”га дуч келар, ёвуз кимсалар  қизчанинг оҳу зорига қарамай,  у билан ўзлари истагандек кўнгилхушлик қилишар, кейин худди жонсиз буюмдек бошқаларга "оширишарди”.

У асирдликдан қочишга тўрт марта уриниб кўрди. Дастлабки уч уриниш фойда бермади. Уни тутиб олиб, шафқатсизлача калтаклашди. Аввалгидан баттар хўрликларга дучор қилишди. Тўртинчи уринишда у 8 ёшли Олмос ва 20 ёшли Катерина исмли қиз билан йўлга чиққанди. Бироқ, йўлда кўмилган мина қўққисдан портладию... 

Ламия икки ҳамроҳининг танаси қандай парчаланиб кетганини ҳамон даҳшат билан эслайди. Портлаш натижасида унинг юзи ҳам куйиб кетганди. Шунга қарамай, у ИШИД чегарасини ёриб ўтиб, курдлар яшайдиган ҳудудга бир амаллаб етиб олди. 

Қочоқлар лагерида унга дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатишди. Аммо, мина ўз ишини қилганди. Қизнинг ўнг кўзи бутунлай ишдан чиққанди Ламияни бир қанча қондошлари билан Германияга олиб кетишди. Бу ерда бир неча бор пластик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Ҳали уни олдинда яна операциялар кутмоқда. 

Бундан Ламия руҳан чўкмади. У икки йилдирки, ўз қавмининг бошига тушган фожиадан дунё аҳлини хабардор қилишга уринмоқда, халқаро ҳамжамиятни террорчилар томонидан амалга оширилган язидийлар геноцидини тан олишга чақириб келади. 

У Германияда ташкил этилган,  ўз халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Yazidi Friendship Group» ташкилотига аъзо бўлди. Европанинг қатор шаҳарларида бўлиб, ўз бошидан ўтганларни, диндошларининг бошига тушган кулфатларни ҳикоя қилиб берди. 

Ҳақ жойида қарор топади

Айни пайтда бу икки қизнинг номи дунёдаги энг йирик нашрлар сарлавҳасидан тушмай келаётир. Уларнинг ёруғликка чиқишини фақат бахтли тасодиф дейиш мумкин, холос.

Европа Парламенти аъзолари шу йилнинг 26 октябрь куни "Инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлашга қўшган катта ҳиссаси учун” Нодия Мурод ва Ламия Ожи Башарни ана шу юксак мукофотга лойиқ кўришди. 

Эслатиб ўтамиз, бу йилги номзодлар орасида хитойлик иқтисодчи Илҳом Тўхти, туркиялик журналист Жан Дундар ва украиналик сиёсатчи Мустафо Жамилев ҳам бор эди. 

Мукофотнинг умумий қиймати 50 минг долларни ташкил этади. Ламия ва Нодия бу маблағни вақтинчалик лагерларда, оғир шароитларда яшаётган язидий қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлашларини билдиришган. Маълумотларга кўра, бугунги кунда  қочоқлар лагерида минглаб язидийлар жон сақламоқда. Шу билан бирга ИШИД қарамоғида бўлган уч  мингга яқин язидий қизларнинг ҳам тақдири сўроқ остида қолмоқда. 

"Биз бутун куч-ғаратимизни, ҳаётимизни ўз қондошларимизнинг ёруғ кунларга етишиши учун сафарбар этамиз, — дейди Ламия ва Нодия "Евроньюс” телеканалига интервью бераркан. – Умид қиламизки, минглаб ака-укаларимиз, ватандошларимиз ҳаётига зомин бўлган ёвузлар ҳам ўз жазосини олади”.

Р.Жабборов тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 343 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017