"Эътироф-2014" тақдимоти маросимидан сўзнг мухлис хамда фанатлар бир чеккада қолиб, мукофотга лойиқ топилмаганлар жанжални инстаграмда қилди.
Энг яхши актриса номинациясини Асал илиб кетганигами Матчановани ғазаби қайнаган кўринади. Негадир аламини Муниса Ризаевадан олиб ўз сахифасида йилнинг энг яхши хонандаси номига Муниса лойиқ эмаслиги ва уни ўрнига Матчанованинг дугонаси бўлган хонанда Шахзода олиши кераклигини ёзган.
Шундан кейин катта жанжал бошланиб халқ бош кўтарди. У жанжаллар ва икки Шахзодага аталган сўзларни бизга суратга олиб жўнатишди, аммо уларни сайтга қўя олмаймиз.
Асосан кўролмаслик ва ғаразда айблаётганлар агар 15 йилдан бери Шахзода бу номга лойиқ топилмаётган бўлса бунда Мунисани айби йўқлигини айтиб жуда кўпчилик икки Шахзодага эътироз билдира бошлашгач Матчанова енгилди...ва у фикрини олиб ташлаш билан кифояланди.
Бу орада Муниса Ризаевага хам бир компаниядан қўнғироқ бўлиб, агар изохларидаги Шахзодаларга бўлган хақоротларни ўчириб ташламаса уни устидан "Ўзбекнаво"га шикоят қилишлари хақида дўқ-пўписа қилинган
Войбўўўўў, э ўлсин шу мукофот бору, сал кўнгилни очиқ қилайлик, халқ тан олгани асосийси эмасми?
Менимча Халқ тарафидан тан олиниб хар тарафлама, ишда хам, бошқасида хам тўкис БАХТ сохиби бўлган одам учун бу нарсалар керак бўлмасди. Одам ўзини мехнати хаққонийлигига ишонса, бир умр бошқалар олса хам унинг юзидан табассум тушмайди ва бу нарсалар мухим бўлмайди! Демак асл мухим бўлганига ишонч йўқми... туғмаган хотин сумакка тўймас деганде, аслида нолойиқлар мукофотга тўймайдими дейман?
Ана ЖОНЛИ концерт берган Жахонгиру Шохжахонлар хатто номинантлар рўйхатига тушмади. Хеч бир ерда уларни эътирозини ўқимадим.
"Эътироф" бошидаги видеороликда кўпгина санъаткорлар бирма-бир ўтди...Юлдуз йўқ... Устозлар деб экранга олиб чиққан бир хонанда концертидаям Юлдуз кўринмади. Неча йиллардан бери тирик афсона бўлган Юлдуз тан олинмайди.
Бир нима дедими? Ўзини санъатига ва халққа кераклиги халққа қилаётган мехнатидан уни ишончи комил. Шуни ўзи унга етарли. Атрофидаги , ёнидагию, ичидагилари ва керак бўлса оиласидагилардан хам оёғига болта уриб тураётганлар бўлса хам у енгилмаяпти.
Мана шўрлик Лола хам. Ғинг демайдия. Уни хам душманлари ичида...ёнида..атрофида ва...
Яқиндаги бир тақдимотда гала бўлиб юриши билан таниш хасадгўйлар уни чиқиштирмай, ўтирган жойидан бошқа ерга ўтказтириб, яна четроққа ва охири ооорқа тарафга хайдагудек қилишгач индамайгина туриб кетиб қолди. Тақдимот эгасига аталган қўлларидаги гули билан кетди. Сўраганимизда эса асл сабабни айтмади...боламни истмаси кўтарилибди деди холос.
Ўша ғаламислар галаси эса олди қаторни эгаллаб ўтирганди. Ўша ерда бўлганлар ва Лолани олдида хаммасини кўриб ўтирганлар менга буни айтиб беришди.
"Эътроф"га тўлиқ шахсий фикрларим билан алохида мавзуда тўхталаман. Лекин Муниса хақида очиғини айтиш керак Муниса ХАҚҚОНИЙ олди! Уни хеч қандай продюсерлик маркази промо қилмади, промо ва реклама кучи билан едирмади, катта пулларга чув тушириб синдиришган бўлса синдиришдики бироқ бошқалар каби уни ижодига катта пулларни тикишмади.
Муниса соф ва халол муносиб бўлди!
Одамларни йиллар мобайнидаги мехнати билан эмас, САМАРАСИ ва хаққонийлиги билан ўлчаш керак! Ким қай тарзда эришаётгани хам бунда ахамиятга эга!
Муниса хаққоний бу мукофотга сазовор бўлди!