Суббота, 2016-12-03, 6:27 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 94
Гостей: 94
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 22 » Ижарада яшовчи қиз

3:45 PM
Ижарада яшовчи қиз
"Юрагимда сақлаганларим...” Ушбу саҳифага дарди, кечинмаларини қалби тўрида сақлаб юрганлар тез-тез мурожаат қилади. Кимдир шахсини очиқ-ойдин, бемалол айтаверади, баъзилар эса исм-шарифи тугул дилидагиларни ҳам минг истиҳола билан гапиради. Бу сафар қўнғироқ қилган мухлисимиз ҳам кимлигини сир тутди...

—  Илтимос, "Кимсиз?”, "Қаердансиз?” дея савол берманг. Шунчаки эшитинг. Гапларим ёдингизда қолса, қоғозга тутишинг. Мабодо эслаб қола олмасангиз, ёзмасангиз ҳам майли. Эшитганингизнинг ўзи ҳам, дилимдагиларни ташқарига чиқарганим ҳам менга катта куч беради. Чунки бу гаплари ичимда тургани сари, руҳимни кемириб келмоқда. Агар ташқарига чиқариб юборсам, зора, бу азоблар ҳам мени тарк этса...

Бу воқеага салкам ўн йиллар бўлиб қолди. Бировга айтолмайман. Юзим чидамайди. Қанчалик тубан ва худбин бўлганимни, буни қандай амалга оширганимни энди ўзим ҳам хазм қилолмайман. 

Ўшанда ёш эдим. Йигирма тўққиз-ўттиз ёшлар бўлган эканман. Нега бу қадар тубанлашиб кетганман ҳайрон қоламан.

Ўқидим, ишга кирдим. Ёшим ҳали ўттизга бориб қолмаган, лекин ўн саккиз ёш ҳам эмасдим. Йигирма беш ёш атрофида бўлсам керак. Онам битта-иккита совчи келаётганини айтиб қоларди. 

—  Ким? Қаердан? Мен биламанми? — дердим.

Қаранг, уялмаган ҳам эканман.

—  Қўшни қишлоқдан экан. Яхшига ўхшади...

—  Қайтариб юборинг. Мен пойтахтдек жойда ишлаб юрибман. Қишлоққа тушмушга чиқиб, тупроқ ялайманми?

—  Қишлоқда катта бўлдинг. Шу ернинг қизисан. Кимам оларди сени шаҳарада? — жаҳли чиқиб кетарди онамнинг. 

Мен ҳам жим турмас, бақириб-бақириб қўйиб қўярдим. Ўзимча ишлаб, пул топиб, эркин яшаб ўрганиб қолдим шекилли, турмушга чиқишни ҳам ўйламадим. Шу билан ёшим ўттизга ҳам яқинлашиб қолди. Ҳамон мени ижара уй муаммоси қийнар, у ердан бу ерга кўчиб юрардим.

Бир куни ижарага уй излаб, бир ёши ўтган кампирни топдим. 

—  Қизим, мен нон-ош сўрамайман, — деди момо. — Худога шукр, нафақам ўзимга етади. Яна болаларим ҳам қараб турмайди. Фақат, уйимни йиғиштириб, кирларимни ювишда ёрдам берсанг, кўнгимни топсанг, ижара пули ҳам олмаслигим мумкин. 

—   Майли момо. Уй йиғиштириш, кир ювиш ҳам юмуш бўптими, қиз бола учун. Ўзим учун ҳам қиламан-ку,  — дедим ич-ичимдан севиниб.

Шу билан момонинг икки хонали уйининг битта хонасини эгалладим. Эрталаб ишга кетаман. Уч-тўртларда қайтиб хоналарни йиғиштираман, Кир кийимлар чиқиб қолса юваман, бўлмаса овқатга уннаб кетаман. Картошка, сабзи, пиёз учун ҳам ўзим бозорга югургилаб ўтиб келаман. 

—  Уйни йиғиштирганингдан кейин дарров бошқа ишга ўтмай, чангларни ҳам артиб ол. Қара, телевизорнинг усти, шкафларга одам қараб бўлмайди, — дерди кампир инжиқлик қилиб. — Кирларни уч марта ювиб, уч марта чайқа. Эртага яна қора кийимлардан мазғаванинг иси анқиб турмасин...

—  Хўп, — дердим мажбурлигимдан тишимни тишимга босиб.

—  Бозорга борсанг, рўзғорбоп нарсаларни ол. Барра, янги бўлсин. Картошка, пиёзларнинг тухумдек келадиганини олсанг бўлади. Каттаси катта. Қолиб кетади...

—  Майли, — дейман сабр билан.

Момонинг кўнглини топишга ҳаракат қиламан. Хуллас, уч ой барбош қилдим. 

—  Болам, сени худди ўзимдек иш қилишга ўргатдим. 

Энди шу ўргатганимдек қилавер. Ижара пулинг ҳам керакмас. Вақтида уйни йиғиб, кирни ювиб, овқатни қилсанг бўлгани...

Бу гапдан шунчалик хурсанд бўлдимки, ахир қанча пулим тежаладиган бўлди. 

Лекин мен шунга шукр қилиш, момодан миннатдор бўлиш, янада кўнглини топиш ўрнига, аксини қила бошладим. Ишим кўпайиб кетганини айтиб, кечроқ келар ва уйни йиғиштирмас, эртага тозалашимни айтиб кириб кетардим. Кирларни ҳам шунақа қила бошладим.

—  Нега бунча ишинг кўпайиб кетди? — сўраб қоларди, сиқилган момо. 

—  Яхши ишчи бўлсангиз ўзингизга қийин экан. Кўзи кўрган одам иш буюрар, илтимос қиларкан. Шунақа бўлиб қолдим...

—  Тўғри, қўлидан иш келадиганлар ҳамма жойда керак, — дерди момо хўрсиниб. 

Хуллас, шундай қилиб, момони уйни ҳафтада икки, кирларни бир ювишга ўргатдим.

Бу орада момо хасталаниб қолди. Ана шунда билдимки, унинг биттаю битта қизи бўлиб, у ҳам чет элга турмушга чиқиб кетган экан. Яна уни ўзи ҳам туғмаган. Хуллас, момо ҳам ёлғиз одамлардан бири. Буни билганим заҳоти, унга нисбатан бўлган юрагимдаги ийманиш, ҳурмат ҳисси йўқолгандек бўлди. 

"Нимасини ҳурмат қилишим керак? Мен қараб ўтирган бўлсам... Ана, қизи ўйлаётгани ҳам йўқ-ку!”

Шундан сўнг турли найранглар чиқара бошладим. Ўзим кўчадан бирор нима еб келиб, унга бир кун олдинги овқатни иситиб берардим. 

—  Овқат қилмадингми, қизим?

—  Вақтим бор эканми? Ўзи чарчаб келдим. Шуни еб тураверинг. Яхши-ку! Мижғовлик қилаверсангиз, бошқа уй қидираман. Ҳозир ким кўп, ёлғиз кампирлар кўп... — дердим жеркиниб.

Бечора кампир индамайгина овқатни ерди. Кийимларини-ку, умуман ювмай қўйдим. Зўрға судралиб юрган момо амаллаб кўйлакларини ювганини ишдан келганимда кўрар, аммо индамасдим. Билардим, момо учун уйида юрганимнинг ўзи мадад ва куч эди. Буткул юра олмай, ётиб қолса ким ҳолидан хабар олади? Ёлғиз, қаровсиз қолиб кетишидан қўрқади-да...

Мен тағин гоҳида ваҳимали гапларни айтиб қўярдим:

—  Бугун ишхонадагилар айтиб қолди. Ёлғиз яшайдиган бир чол бор экан. Ўлиб, уйида бир ҳафта қолиб кетибди. Ўлигининг сассиғи ташқарига чиқа бошлагач, кейин одамлар милицияга хабар берибди. 

Бошқа куни бошқа бир бўлмаган воқеани бўлгандек қилиб айтиб берардим:

—  Дугонамнинг кекса қўшниси бор эди. Ўлгур ўзи ёмон эди. Ҳеч кимга кун бермасди. Ўша ўлибди. Уйида ётган жойида ўлиб қолибди. Ёмонлигидан бирор зоғ хабар олмаган. Натижада, икки кундан кейин кўринмаётгани учун қўшнилари милицияга хабар бериб эшикни очирган. Полга йиқилиб ўлган экан. Шу ҳолича ётаверган. Шунақа ўлиб қолишдан Худо асрасин!

Бу гапларим кампирнинг юрагига даҳшат солар, иложи борича, шу ерда қолишимга, ҳеч нарсам керак эмаслигига, келиб-кетиб ҳамдард, ҳамсуҳбат бўлиб туришимга муҳтожлигини бот-бот такрорларди. 

Мен эса бундан фойдаландим. Унинг ҳолини билсам-да, ўзим ҳам ижара уйга муҳтож бўлсам-да сурбетларча дедим:

— Мен бошқа жойга чиқмоқчиман. Бир рус кампири бор экан. Ижара пули керакмас деди. Қайтанга унга қараб, бирга яшаганим учун менга пул тўлармиш. Кейинчалик, агар ишончини қозона олсам уйини менга совға қиларкан ҳам. Шунга хафа бўлманг, хўп. Сизга бошқа ижарачи қидираман...

—  Ундай қилма қизим. Қанақа ижарачи келади, яна менга, Худо билади. Сенга ўрганиб қолдим-да! Майли, ўша рус кампир бераман, деган пулни менам тўлайман. Кетма...

—  Пул керакмас, хола. У уйимни бериб кетаман, деяпти. Бунақа имконият бошқа бўлмайди. Сизга бошқа қиз топиб бераман, дедим-ку! Ўзингиз ўйланг, уйли бўлишим мумкин. 

—  Нега тушунмайсан? Шу ерда яшаб турсанг, уй сенга қолади-да! Мен гўримга орқалаб кетармидим? Қизим келмаса, барибир... — охири деди момо. 

Бир қувондим, бир қувондим. Қичқириб борай дедим. Бу кутилмаган омад ахир. Пойтахтда ўз уйимга эга бўлсам-а? 

Шунчалар хурсанд бўлдимки...

Хуллас, кампирдан ҳам бирга яшаганим учун пул олар, ҳам уйидан умидворлигимдан ўзимга хон, ўзимга бек эдим. 

Охири кампир вафот этди. Айтганидек, уйини менга совға қилиб, кейин ўлди. Эҳтимол, мен касал вақтида яхши қаратсам, шифохонага етқизсам, узоқроқ умр кўрармиди? Афсус, мен бундай қилмадим. Уни ортиқча юкдек қилиб, тезроқ ўлишини истадим. Шўрлик дорию, тансиқ таомга зор бўлиб, бу дунёдан кўз юмди. 

Мен ўз уйим борлигига ҳамон ишонмасдим. Аммо бу ҳақиқат эди. Уйим борлигини эшитгач, ёшим ўттиз бешдан ошган бўлса-да, ортимдан юрувчилар кўпайди. Ҳатто ёши ўзимдан кичиклар ҳам севги изҳор қиларди. Мен ҳам ўзимни тенгсиз чоғлаб, ўзимга муносибини эмас, айнан шундай ёш, чиройли йигитлар билан гаплаша бошладим. Охири битта иккинчи мутахассисликка ўқиётган, оилали, фарзандлари бор йигитга илакишиб қолдим. Тўғрироғи, у мендан фойдаланди. Тайёр уй, тайёр кирини ювиб, овқатини берадиган одам бор. Нима қилсин?

—  Сени севаман. Шу ерда яшайман, қишлоқдаги хотинимдан воз кечаман, — деганига ишонибман.

Шунчалар ишонибманки, ҳомиладор бўлиб, қорним қаппайгунча "Менга уйлан, элга овоза бер”, демабман. Никоҳига олганига хурсанд бўлиб юраверибман. Лекин тўртта одамни йиғиб, маълум қилмасангиз, бўлмаскан. Одамлар бузуқликда айбларкан. Ҳатто, ўзимнинг ота-онам ҳомиладорлигимни кўриб, "Юзимни ерга қаратдинг, кўзимга кўринма, сендай болам йўқ”, дея қувиб солди. Бу орада эримнинг ўқиши тугаб, қишлоғига кетганча даф бўлди. Мен эса туғишимга саноқли кунлар қолганида автоҳалокатга учраб, ҳам боламдан, ҳам соғлиғимдан ажрадим. Ҳозир ўша момодан мерос уйимда шифтга тикилиб ётиб, ўтган умримни сарҳисоб қиляпман. Энди қирққа кираётган аёлман. Лекин...

Қўрқиб кетяпман. Момо баъзан тушимга киради. Ҳеч бир қилган қора ишингиз беиз кетмайди. Мана, менга ҳам момога қилганларим қайтди. Ёнимда турган қиз қараётгани учун пул талаб қиляпти. Жуда қўрқиб кетаман. "Қайтар дунё” деганлари рост экан. Ҳеч қачон бировга ёмонлик соғинманг. Иложи борича яхшилик қилинг. Кейин мен каби надомат чекмайсиз...

КАМИНА ёзиб олди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 986 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016