Понедельник, 2022-05-23, 10:20 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10010]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3121]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8056]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9260]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1973]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2341]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1132]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1007
Статистика



Онлайн всего: 83
Гостей: 83
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Март » 2 » Ядро қуроли нима ўзи ? Ядро уруши хавфи ҳақиқатга қанчалик яқин ва унинг оқибатлари қандай бўлади?

1:54 PM
Ядро қуроли нима ўзи ? Ядро уруши хавфи ҳақиқатга қанчалик яқин ва унинг оқибатлари қандай бўлади?
27 февраль санасида Россия Президенти Владимир Путин Украина билан олиб борилаётган уруш фонида Россия мудофаа вазири ва бош штаб қўмондонига Россия тўхтатувчи кучларини махсус жанговар навбатчилик ҳолатига ўтказишни буюрди. Тўхтатувчи кучлар мамлакат ядровий кучларини ҳам ўз таркибига олади. Бир қатор ғарб нашрлари ушбу буйруқни «ядровий таҳдид» сифатида баҳолади ва ядро уруши хавфи ҳақида гапиришни бошлади. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров ядро уруши ҳақиқатга қанчалик яқин ва бу уруш оқибатлари қандай бўлади каби саволларга жавоб излади. 

Ядро қуроли нима ўзи?

Кўпчилик эшитган ёки хабардор бўлса-да, аввало, ушбу ҳалокатли қурол ҳақида икки оғиз гапириш шарт. Ядро қуроллари ядровий реакциялар: парчаланиш ва термоядровий комбинация натижасида ҳосил бўлувчи энергияга асосланади. Бундай қуроллар тайёрлашда уран ва плутонийдан фойдаланилади. Плутоний табиатда учрамайди ва кимёвий йўл билан ҳосил қилинади. Ядро қуроллари икки турга бўлинади: ядровий (атом) ва термоядровий (водород).

Ядро (атом бомбаси) қуроли ташланган Хиросима. 1945 йил

Ядро қуроли — ўта ҳалокатли оммавий қирғин қуролидир. Қурол портлаганда зарба тўлқини, ёруғлик эмиссияси, радиация, радиоактив ифлосланиш ва электромагнит импулслари юзага келади. У ташланган ҳудудда эпицентр пайдо бўлади ва радиуси беш квадрат километргача етиши мумкин (Хиросимадагиси эса 800 метрни ташкил этган). Эпицентрдаги жамики нафас олувчи жисм ҳалок бўлса, портлашдан юз квадрат километрдаги ҳудуд радиоактив нурланиш ва радиация тўлқини сабаб мислсиз зарар кўради. Радиоактив нурлар ва радиацияси бир неча ўн йилгача ядро қуроли портлаган ҳудудда кузатилади.

Ядро қуроллари бугун дунёдаги энг қудратли ва мудҳиш қуролдир.

Ядровий уруш хавфи

1968 йили БМТ «Ядро қуролларни тарқатмаслик тўғрисида» резолюция қабул қилади. СССР, АҚШ ва Буюк Британия каби ядро қуролига эга ва унга эга бўлмаган қирққа яқин давлат ушбу шартномани ратификация қилгач, шартнома халқаро кучга эга бўлади. Ядро қуролига эга Франция ва Хитой 1992 йили ушбу шартномага қўшилади. Бугунги кунда дунёнинг 170 давлати ушбу шартнома шартларини қабул қилиб, уни ратификация қилган.

Шартнома ядро қуролига эга давлатларга уни тарқатиш, сотиш ва тайёрлашга ёрдам беришни тақиқлайди. Шунингдек, ядровий давлатлар ядро қуролига эга бўлмаган давлатга ушбу қурол билан таҳдид қилмаслик ва уни ишлатмаслик мажбуриятини олади.

Ядро қуролига эга бўлмаган давлатлар эса ўз навбатида бундай қуролга эга бўлишга ҳаракат қилмаслик ва эга бўлмаслик бўйича шартларни қабул қилади.

Шартноманинг энг муҳим қисми эса ядро қуролига эга бўлмаган давлатга ядровий ҳужум қилинган ёки бундай ҳужум таҳдиди юзага келган тақдирда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва биринчи навбатда, унинг ядро қуролига эга бўлган доимий аъзолари БМТ талабларига мувофиқ зудлик билан жавоб ҳаракати амалга ошириши кераклиги ҳақидаги банддир.

Ушбу шартномани имзолаган АҚШ, Буюк Британия ва СССР(Россия) ўз баёнотларида ядро қуроли билан таҳдид қилган ёки уни қўллаган давлатга қарши жавоб ҳаракати амалга оширилиши ва ҳужумга учраган ядровий қуроли бўлмаган давлатга ёрдам берилишини эълон қилади. Ушбу шартларни кейинчалик сафга қўшилган Франция ва Хитой ҳам тасдиқлайди.


Украина БМТга 1945 йили ташкилот асосчиларидан бири сифатида аъзо бўлган. СССР таркибидан Беларусь ва Украина ташкилотда алоҳида аъзоликка эга эди. БМТнинг ядро қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги резолюциясига қўшилиш масаласи эса фақатгина 1991 йили Украина мустақилликка эришгач кун тартибига чиқади. Негаки, Украина Республикаси ҳудудида собиқ СССРнинг ядро саноати ва қуроллари мавжуд эди.

1991 йилдан бошлаб ушбу ядро қуроллари келажаги борасида музокаралар бошланади. Украина ушбу қуролларни беришни хоҳламайди ва уни ўз ҳимоясининг кафолати деб билади. Украин расмийлари ўша даврда ҳам Россия хавфини ҳис қилганди. АҚШ ва Буюк Британия аралашуви ҳамда босими остида 1994 йили Венгрия пойтахти Будапештда АҚШ, Буюк Британия, Россия ва Украина вакиллари Украинанинг ядро қуролларидан воз кечиши, шу турдаги қуролларнинг бир қисмини йўқ қилиши ва Россияга топшириши ҳақида Будапешт меморандумини имзолайди.

Будапешт меморандуми Украинанинг бошқа ядровий қуроли бўлмаган давлатлардек  хавфсизлигини кафолатлайди. Меморандумнинг тўртинчи қисмида АҚШ, Буюк Британия ва Россия агар Украина тажовуз қурбони ёхуд ядро қуроли таҳдиди остида қолса, унга БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали зудлик билан ёрдам кўрсатилишини таъкидлайди. Олтинчи бандга кўра, АҚШ, Буюк Британия ва Россия Украина тажовуз остида қолганда дарҳол мажбурий маслаҳатлашувлар ўтказади.

Франция Украинага бошқачароқ хавфсизлик кафолати беради. Жумладан, Франция Украина тажовуз остида қолганда БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали ёрдам ҳақидаги бандни ўз кафолатида белгиламайди. Франция ортидан Хитой ҳам тўрт ва олтинчи бандларни кафолат баёнотига киритмайди.

Будапешт меморандумининг имзоланиши. Президентлар (чапдан ўнгга) Борис Елсин (Россия), Жорж Буш (АҚШ), Леонид Кучма (Украина) ва Жон Мейжор (Буюк Британия, бош вазир)

2014 йили Россия Қримни аннексия қилганида Украина расмийлари ядро қуролининг улардан олиб қўйилганига кескин норозилигини билдиради ва Россияни Будапешт меморандуми шартларини бузишда айблайди. Бироқ Россия айбловни рад этади ва Москва Будапешт меморандумида фақатгина Украинага нисбатан ядро қуроли ишлатилиши ҳақида айтилганини даъво қилади. Руслар Украинага нисбатан ядро қуролини ишлатмаганини ва меморандум шартларини бузмаганини таъкидлайди.

2022 йил 27 февраль кунги буйруқдан сўнг Путин Украина ва Европа Иттифоқи давлатларига ядро қуроли билан ян бир бор таҳдид қилади (у буни олдин — 24 февраль куни ҳам айтиб ўтганди. Ўшанда Путин Украинага ёрдам берган давлат ўз тарихида кўрмаган даҳшатга тўқнаш келиши мумкинлигига урғу берганди).

Агар Россия Украинага нисбатан ядро қуролидан фойдаланса, биринчи навбатда БМТнинг «Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида»ги қарорини бузган бўлади. Бу эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва ташкилотнинг ядро қуролига эга доимий аъзолари (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой)нинг жавоб реакциясини талаб этади. Шунингдек, Будапешт меморандумига кўра, АҚШ ва Буюк Британия Украинага мамлакат ядро қуроли нишонига айланган тақдирда ёрдам кўрсатишга ҳам ваъда берган.

Хўш, ядро уруши юз берадими? Бу борада бир неча халқаро мутахассислар ўз тахминларини билдирди.

Марк Фино,

Женева хавфсизлик сиёсати марказининг ядровий қурол тарқалиши бўйича эксперти

«Путиннинг ядровий таҳдиди ҳайратланарли, чунки у Россиянинг ядровий доктринасидан узоқлашди. 2020 йилда Путин Москва ядро қуролидан фойдаланиши мумкин бўлган тўртта ҳолатни тасдиқлаганди. Булар Россия ёки унинг иттифоқчиси ҳудудига баллистик ракета учирилганда, душман ядро қуролидан фойдаланганда, Россия ядро объектига ҳужум уюштирилган ёки Россия давлатининг мавжудлигига таҳдид соладиган ҳужум юз берганида бўлиб, рус қўшини ядро қуролидан юқоридаги ҳолатлар содир бўлсагина фойдаланишини белгилаган эди.

Ҳозирги можарода юқоридаги ҳолатлардан ҳеч бири юз бергани йўқ.

Бундан ташқари, Россия шу йилинг январь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қолган тўрт доимий аъзосига қўшилди ва «ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслиги ва ҳеч қачон бундай уруш олиб борилмаслик кераклиги» ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Путиннинг якшанба кундаги оғзаки буйруғи бундай баёнотларнинг ноаниқлиги, ва эҳтимол, иккиюзламачилигини кўрсатади.

Ҳозирча «назорат қилиш ёки нотўғри талқин қилиш» ва ҳатто ядровий зарбаларни қўзғатиши мумкин бўлган манипуляция хавфи анча юқори».

Ҳенс Кристенсен,

Америка олимлари федерациясининг ядровий ахборот лойиҳаси директори, ядро қуроллари эксперти

«Мен бир ҳафта олдингидан кўра кўпроқ хавотирдаман. НАТО Путиннинг нутқига жавобан «барча кутилмаган ҳолатларга» тайёрлигини оширди. Ҳозирда бизни бир ҳафта олдин башорат қила олмаган йўлга олиб борадиган бурилишлар пайдо бўлиши мумкин».


Путиннинг ядровий кучларни жанговар ҳолатга келтириш ҳақидаги буйруғи ҳақида Кристенсен «Путин вазиятни тўғридан-тўғри ядровий таҳдидга олиб келадиган яна бир қадам ташлади» дея фикр билдирди. У яна Путин 2014 йили Қрим аннексия қилинган даврда ҳам Ғарб санкцияларига жавобан ҳам худди шу жавобни берганини айтиб ўтди.

«Россия стратегик кучлари доимий жанговар шай ҳолатда бўлишини ҳисобга олсак, ҳозир асосий савол ядро каллаклари сувости кемалари ёки бомбардимончи самолётларга жойлаштирилганидир».

Мэттью Бунн,

Harvard университети қошидаги Harvard Кеннеди мактаби профессори. Собиқ президент Билл Клинтоннинг фан ва технология сиёсати бўйича маслаҳатчиси. Ядро ва энергетика сиёсати таҳлилчиси

«Путиннинг яқин доираларидан бошқа ҳеч ким унинг нега бундай ҳаракат қилганини аниқ билмайди. Тахминимча, бу буйруқ Ғарбда ҳеч ким Украинага ҳарбий ёрдам бериш ҳақида ўйламаслиги учун қўшимча сигнал сифатида айтилди».

Профессор ядро урушидан қўрқиш мамлакатларнинг ядро қуролидан фойдаланмаслигига етарли асос бўладими, деган саволга: «Ядро қуролининг жисмоний хусусиятлари жуда даҳшатли қўрқувга солади. Бир давлат ядровий зарбадан қўрқиб бошқа бир давлатга ҳужум қилишга журъат эта олмаслиги ҳақидаги ғоя Совуқ уруш даврининг асосий хавфсизлик сиёсати бўлган ва кўпчиликнинг таъкидлашича, у бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Ҳамкасбим Зак Бошан яқинда ёзганидек, ядровий қурол таҳдиди АҚШнинг Украинага қўшин юбормаслигига ҳам асосий сабабдир», — дея жавоб берган.

Пол Ҳейр,

Бостон университетининг глобал тадқиқотлар бўйича катта ўқитувчиси

«Ядро уруши Путиннинг Украинада эришиши мумкин бўлган ҳар қандай ғалабасига путур етказади. Бу нафақат Ғарбни, балки Хитой каби потенциал иттифоқчиларни ҳам бегоналаштиришга хизмат қилади. Хитойнинг Путин хатти-ҳаракатларидан хавотири борган сари ортиб боряпти ва уни Хитойнинг гуллаб-яшнашига узвий боғлиқ бўлган глобал савдо ва инвестицияларнинг жаҳон тартибини тиклашга чақириши мумкин.

Бутун халқаро тартиб ҳавога соврилгандек гўё. Украинага қилинган ҳужум бундан-да ҳимоясиз Болтиқбўйи давлатларига ҳужум қилиш учун дебоча бўладими ёки Путин Украина билан кифояланадими? Жавоб — АҚШ ва НАТОнинг ўз кучларини, хоҳ ядровий, хоҳ оддий, бутун дунё бўйлаб қандай жойлаштирилишига боғлиқ».

Дунёдаги кўпчилик экспертлар Россия томонидан ядро қуролларининг ишлатилишига шубҳа билдирмоқда. Уларнинг фикрича, Путин бу ҳаракатни Украинадаги барбод бўлган блицкриг (тезкор ғалаба) ва иқтисодиётига берилаётган қаттиқ зарбалар сабаб қўрқитиш учун айтган. Шу билан бирга, Россия президенти Украина билан бошланган музокараларда устунликка эришиш учун ҳам шундай юриш қилган бўлиши мумкин. Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши унинг буткул яккаланиб қолишига олиб келади. Бироқ давлатнинг НАТО давлатларига зарба бериши ҳам, Украинага ядро қуроли ишлатиши ҳам қийин масала.


Ғарбнинг кўпгина нашрлари ядро қуролининг барча калитлари Путин қўлида эмаслигини, рус генераллари Путинга содиқ бўлса-да, улкан хавф олдида ҳал қилувчи қарор қабул қилиши мумкинлигини ҳам тахмин қилмоқда. Ҳозиргача Россиядан ташқари ядро қуролига эга бирор давлат ҳеч қачон бу қурол билан таҳдид қилмаган. АҚШ вазмин сиёсат юритмоқда, Байден Россияга ҳеч қандай тажовуз хавфи йўқлигини, Путиннинг буйруғи ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдирди.

Ҳар қандай қўлланишидан қатъи назар ядро қуроллари инсоният учун жуда катта ҳалокатга олиб келади. Маълумотларга кўра, Россия арсеналида олти мингга яқин, АҚШ ихтиёрида эса беш мингдан ортиқ ядро каллаги мавжуд. Уларнинг фақатгина ярми қўлланиши ҳам бутун сайёра келажагини хавф остига қўяди. Унинг жисмоний зарарларини эса тасаввур қилиш ҳам даҳшатли бўлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #habarlar, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #ahborot, #новости, #uznews dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 528 | Добавил: #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #ahborot, #news | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Dilnoza Kubayeva - Elda bo'lsin

Yulduz Usmonova - Gapir, jonim

Vohid Abdulhakim - Do'stlarim

Farrux Raimov - До утра

Oybek va Nigora - Sog'inganman

Bojalar - Katta ko'cha

Yulduz Turdiyeva - Jigarjon

Milena Madmusayeva - Uyimning yonida

Yodgor Mirzajonov - Yigit nolasi

Sardor Rasulov - Bag'ringga berkit meni


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя