Бекатда турган 7–8 ёшлардаги қизалоқ автобусга қўл кўтарди. Автобус тўхтагач ўтирди, ҳайдовчи сўради: -Ўзинг ёлғизмисан, қизим, қаерга боришингни биласанми? – Холамникига келгандим, уйга кетяпман, уйимизни биламан, – деди қизча. Ҳайдовчи йўлида давом этди. Кейинги бекатларда бирин-кетин йўловчилар тушиб қолишди. Автобусда қизчанинг ўзи қолди ва ҳайдовчига: -Амаки, мен охирги қишлоққача бораман,- деди. Ҳайдовчи ўйланди: «Ҳали анча юриш керак экан. Бошқа машинага ўтказиб юборсаммикан? Йўғ-эй, қизнинг уйидагилари ҳам хавотирланиб ўтиришгандир. Олиб бориб қўя қолай». Қизалоқ манзилига етгунча, бошқа йўловчилар учрамади. Ҳайдовчи автобусни секинлатиб тўхтатди ва: -Уйингни аниқ биласанми?- деб сўради. Қизча «Ҳа», ишорасини қилгач, «Тушақол бўлмаса», деди. Чўнтакларини титкилаб турган қизча хижолат бўлиб: -Амаки, пулларим тушиб қолибди,- деди. – Майли, майли, қизим, ишқилиб, уйингга аниқ етиб келдингми? – Ҳа, раҳмат! – деганча қизча тўғридаги дарвозага қараб чопқиллаб кетди. Ҳайдовчи келган йўлидан қайтаркан, қўл телефони жиринглаб қолди. Пойтахтда таҳсил олаётган талаба қизи қўнғироқ қилаётган экан. – Ва алейкум ассалом, лаббай, қизим? Яхши юрибсанми? – Дадажон, кеча пул сўраб қўнғироқ қилгандим. Ташвишланманглар. Бугун институтимизда ўтказилган танловда қатнашиб, мен ҳам ғолиб бўлдим. Мукофот беришди. Дуо қилиб қўйинг, дадажон. Ҳайр, соғ бўлинг! Ҳайдовчи Яратганга ҳамд айтиб йўлида давом этаркан, хаёлидан: «Ё Раббим, бир лаҳзада биримга ўн бериб, ўзинг мукофотладинг. Қанийди, ҳар дамда яхшилик қилиш қўлимиздан келса?!» деган ёруғ ўй ўтди…
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|