Среда, 2018-11-14, 9:50 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5407]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [560]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2170]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3587]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5697]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [131]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1538]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1130]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [26]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 646
Статистика



Онлайн всего: 127
Гостей: 127
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Март » 14 » Яна дабдабали тўйлар ҳақида


9:07 AM
Яна дабдабали тўйлар ҳақида
Яқинда интернет сайтларида Ҳиндистоннинг Аурангабад шаҳрида ўз қизининг тўйига совға сифатида 90 нафар уйсизга турар жой биноси тақдим қилган тадбиркор хақида хабар берилди. Ғалла ва тўқимачилик маҳсулотлари билан савдо қилувчи Аджай Манот ўзига тегишли мулк бўлмиш ерга уй солиб, уни уйсизларга берган. Янги уй эгаларини тадбиркорнинг шахсан ўзи танлаб олган. Камбағалларга берилган уй ҳашаматли эмас, атиги 25 м² бўлиб, иккита деразаси ва иккита эшиги бор. Электр билан таъминланган.

Ўтган йили ўзбек сайтларида чимкентлик Дария ва Еркебулан Жолдасовлар дабдабали тўй маросими ўрнига 300 кишилик ош тарқатгани хақида маълумот берилди. Улардан аввал эса Чимкентда Меирман ва Сания Сауранбеклар болаларни мослаштириш марказида тўй ўтказганлари ҳақида шов-шувли хабар тарқатилган эди.

Бизда-чи? Келин-куёвларнинг Меҳрибонлик уйларига бориб, кўнгли яримларни хурсанд қилгани ҳақида ҳозирча хабар ўқимадик. Сайтларимиз лимузин-у, ЖИПларда шаҳар айланаётганлар, паркларда суратга тушаётганлар, тўйларига бир нечталаб хонандаларни таклиф қилаётганлар ҳақида ёзмоқда. Битта хонандага берилган пулга Меҳрибонлик уйида тарбияланаётганларнинг ҳаммасига торт совға қилиш мумкин-ку. Битта лимузин пулига болаларга музқаймоқ ёки конфетлар тортиқ қилиш мумкинмас-ми?!

Сўнгги 10 йиллар мабойнида шаҳарликлар эрталабки ошларни рестарон ва кафеларда бериб, кечки зиёфатларни ҳам уйларда ёки маҳалла тўйхоналарида ўтказмаяпти. Бу ҳам давримизнинг тинчлиги ва тўкин-сочинликдан далолат бермоқда. Тошкентда бир-биридан кўркам ресторан ва кафе, тўйхоналарнинг қурилаётгани ҳам тинч замонамизнинг бизга берган тухфасидир.

Бирок тўқликка шўхлик холлари ҳам кузатилмокда. Энди ким ўзарга нафақат тўйлар, балки мотам маросимлари ҳам ўтказилмокда. Яқинда ҳамкасбларимдан бири "юринг бир дўстимнинг отасига қилаётган йил ошисига бориб келайлик”, деган таклифига, "ахир мен у кишини ўзини ҳам, отасини ҳам танимайман-ку”, дедим. Менинг бу эътирозимга, "дўстим, қанча кўп ҳамкасбингизни олиб келсангиз шунча ҳурсанд бўламан, деб айтган эди”, деган жавобни олдим. Кўнгли қолмасин деб Йил ошига бордик. Тумонат одам. Ўлган отаси ортидан обрў олишни мақсад қилиб қўйгани шундоқ кўриниб турибди. Нимага керак шунча дабдаба? Отасини ҳурмат қилар экан, қишлоқда таниш-билишлари иштирокида шу маросимни ўтказиб қўйса яхши эмасмиди? Отасининг ҳурмати учун Тошкентда ош бермаса унга ҳеч ким таънаю дашном бермасдику?

Бир вақтлар келин-куёвнинг тўйига камсонли қариялар таклиф қилинарди. Ҳозир камида 200 киши келмаса тўй гўё ўтмаган ҳисобланади. Нима учундир ош келин тарафидан берилмоқда. Қалин пулини катта берган куёвнинг отаси 200 дан ортиқ ҳамроҳи билан ошга бормоқда. "Барака топгур борувчиларни сал камайтиринг, мард бўлсангиз уларни уйингизда меҳмон қилинг” деган одам йўқ.

Бундан бир неча йил аввал яқин қариндошим ўғил уйлантирди. Уйида 100 кишилик дастурхон ёзди. Эртаси куни келинникига эса 100 киши билан борди. Яхши томони уйига чақирганларни қуданикига олиб бормади. Тўй жуда ихчам ўтди. Ҳозир келин-куёв жуда ҳам бахтли, қудалар эса аҳил.

Яна бир танишим бор. Бозорда тирикчилик қилади. Катта ўғлини уйлантирганида юз киши (бир киши ҳам ортиқ эмас) билан келинникига ошга борди. Амру-маъруф чоғида домла 200 киши билан ошга келувчи қудаларни танқид қилиб, сал оғироқ гапириб юборибди. Нафсониятига тегиб кетгани боис қудалар бир қошиқ ҳам ош емасдан, дуо қилиб туриб кетишди. Ўшанда танишим, "Худо хоҳласа иккинчи ўғлимни уйлантирганимда ўзим ош бераман”, деб ўзига ўзи ваъда берибди. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи ўғлининг уйланишида ўзи ош берди. Тўғрироғи, ҳар икки қудасига оғирлиги тушмади. Фарзандлари бахтли. Бу каби мард инсонлар ҳақида кўпроқ ёзиш керак.

Бир вақтлар артистларнинг, тўғрироғи карнай-сурнайчиларнинг вақтига қараб тўй қилинарди. Кейинчалик видеочиларнинг қовоқ-тумшиғига қараладиган бўлди. Бугун эса дабдабали ресторанлар "қачон бўш бўлар экан” деб навбат кутилмоқда. Ёшлар оддий кафеларда тўй қилгиси келмай қолди.

Бир вақтлар бешик тўйлари ўн-ўн беш нафар хотин-халаж иштирокида ўтказиларди. Энди бешик тўйлари ҳам уйлардан ресторанларга кўчди. Оддий тўйлардан фарқи қолмаяпти. Бир томондан тўйлар ихчамлашиб бормокда ва шу билан бирга жуда ҳам дабдабали бўлмокда.

Ўзбек келинининг европача ярим-ялонғоч кийинаётгани ҳақида кўп ёзилди. Айниқса, прокатга олинаётган келинлик либоси анча мунозараларга сабаб бўлди. Бироқ бу анъана давом этмоқда. Ярим-яланғоч келинлик либоси қўлдан-қўлга ўтса-да, катта маблағлар эвазига вақтинча ижарага олинади. Мутахассислар прокатга олинадиган либос ҳам киссага, ҳам соғлиққа зарар эканлигини айтишади. Бир марта кийиладиган либосга кетаётган маблағга бошқа нарса олса бўлмасмикин?!

Ҳозир бирор бир таклиф беришга ҳам одам қўрқиб қолди. Масалан, бир вақтлар "келинлар ҳайит қилмасин. Ҳайитга сарфланадиган маблағга телевизор, компьютер олиб бериш керак”, деган таклиф берилган эди. Аввалига бу таклиф ҳаммага ёқиб қолди ва ҳайит қилмаслик эвазига рўзғордаги камчилик тўғирлаб олинаётган эди. Бироқ бу анъана бир зумда ислоҳ қилинди. Энди келин ҳам ҳайит қилмокда ва ҳам тоғоралар қаторида, албатта, телевизор ёки компьютер янги келинга совға қилинмокда. Энг катта фожиа куёв болалар ҳам қайнонасидан келадиган совғаларни уялмай кутишга ўрганиб қолаётгани намоён бўлмокда. Мана шу иллатга йигитларимиз ўрганиб қолмаслиги учун уларнинг йигит эканлигини тез-тез эслатиб туриш керакка ўхшайди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 130 | | Теги: #habarlar, #news, #xabarlar, #ahborot, #uznews, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018