Республика Гидрометеорология маркази 29 январдан 1 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унда қайд этилишича, 29 январдан бошлаб мамлакатимизда ёғингарчиликлар кузатилади
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29-30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31-январ-1 феврал кунлари ёғингарчилик кузатилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 30 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 31 январда кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 1 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29-30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31-январ-1 феврал кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ, 31 январ-1 феврал кунлари кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ атрофидаги ҳарорат кузатилади.
ТОШКЕНТ ВА СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29 январ ва 1 феврал кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 29-30 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12о илиқ, 31 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 февралда кечаси 2даража совуқ 3 даража илиқ , кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
САМАРҚАНД ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29-31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 феврал куни ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 1 февралда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29-31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 30 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 31 январ—1 феврал кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29 январ ва 1 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29 январда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, 30 январ-1 февралда кечаси кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 29-31 январда вақти-вақти билан ёғингарчиликлар (ёмғир, қор) бўлади. 30-31 январ кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда 15-20 м/с кучаяди. Ҳарорат 29-31 январда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, 1 февралда 2-7 даража совуқ, 29 январ кундузи 3-8 даража илиқ, 30 январ-1 феврал кунлари кундузи 2 даража совуқ, кечаси -3 даража илиқ бўлади.