Зарур масаллиқлар: 1 стакандан шакар ва ун, 8 дона тухум, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич; кремига: 500 гр. қаймоқ, 200 гр. қуйилтирилган сут (сгущёнка), мева таъмли ванилин ёки апельсинли эссенция; ичига солишга: 100 гр. ёнғоқ, 2 донадан банан ва киви; безак учун: 200 граммдан шанти креми (тайёр кўринишда) ва сут, ранг бериш учун бўёқлар.
Тайёрланиши: 1. Тухум оқини сариғидан ажратиб, миксер ёрдамида кўпиртиринг. Шакарни оз-оздан қўшиб, кўпиртиришни давом эттиринг. Сўнгра тухум сариғини солинг. Ун билан бирга хамирюмшатгични ҳам қўшинг.
2. Бисквит хамирини пишириқ қолипига жойлаб, 30 дақиқага 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. Пишгач, қолипидан олмасдан совутинг.
3. Қаймоққа оз-оздан қуйилтирилган сутни қўшиб, миксер ёрдамда кўпиртиринг. Охирида таъмини созлаш учун мевали ванилин ёки эссенция қўшасиз.
4. Уч қисмга ажратилган бисквит орасига крем суртиб, тўғралган мевалар билан ёнғоқни жойлаштиринг. Устки қаватига ҳам крем суртинг.
5. Тайёр шанти креми кукунини 200 гр. сутга қўшиб, миксер ёрдамида кўпиртирасиз. Қуюқ кўринишга келгач, ранг қўшиб, суратдаги каби қўзичоқдек безатасиз.
Тайёрланиш вақти: 1 соат
10 кишилик
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|