Пятница, 2017-11-24, 10:48 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3826]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [381]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1901]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3250]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4943]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [670]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [122]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1371]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [160]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [919]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 569
Статистика


waplog

Онлайн всего: 127
Гостей: 127
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 26 » Янги йилда эмас, Янги йилгача гўзал бўлинг!

7:46 PM
Янги йилда эмас, Янги йилгача гўзал бўлинг!
Соат бонглари баралла янграшига роппа-роса 7 кун қолди. Демак, пишир-куйдирга ҳам, гўзал бўлишга ҳам улгуриш керак. Бунинг учун эса қилишингиз лозим бўлган ишларни режалаштириб олинг. Сизга кўмаклашиш мақсадида севимли газетангиз кичик бир режа тузди. Демак, гўзаллик борасида қилишимиз керак бўлган ишларни иккига:  минимум ва максимум дастурига ажратдик. Минимум дастурига кундалик ҳар куни амалага ошириладиган ишларимизни киритсак, максимумида маълум вақт ва алоҳида ҳаракат талаб этувчи юмушларни бажарамиз.

Соч бўяшни ортга сурманг

Тавсиямиз, ишни программа максимумдан, яъни сочлардан бошланг. Бу кайфиятингизни кўтариб, байрам руҳини ҳис этишингизга кўмаклашади. Лекин соч бўяшни тантанали санага камида 15 кун қолганида бажаришни тавсия этамиз. Мабодо соч ранги кўнгилдагидек чиқмаса, уни «ювдириш» ва қайта бўяш учун ҳам вақт қолиши керак. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда табиий ранглар урфда. Айниқса, қора шоколад, тўқ-тилларанг каштан, жигарранг трюфель туслар кўпчиликнинг эътиборига тушган. Дунёга донғи кетган стилистлар эса омбре усулидан фойдаланишни тавсия этишмоқда.

Кимга қандай турмак ярашади?

Агар Янги йилни бутунлай янги қиёфада қаршилашга қарор қилган бўлсангиз, ўзингизга имидж танлаш чоғида, албатта, юз шаклингизни инобатга олинг. Масалан, ёноқлари бўртиб чиққан, дўнгпешана аёлларни тўтрбурчак юзлилар қаторига киритиш мумкин. Бундайларга қиялатиб кесилган «чёлка» тавсия этилади. У пешананинг бир қисмини ёпиб, юзни чўзиқроқ кўрсатиш ҳисобига чеҳрангизни очади. Агар сочларингизни дазмол ёрдамида катта жингалак қилиб турмаклашга қарор қилган бўлсангиз, жингалакларингиз ташқарига қаратилганига эътибор беринг. Кулча юзли аёллар эса сочнинг илдизига ҳажм беришлари лозим. Бу юзни чўзинчоқроқ кўрсатади. Қолаверса, юзнинг икки ёнига тушиб турган соч ҳам сизга чирой бахш этади. Кулча юз хонимларга каскад турмаги мос келади. Агар пешанангиз кенгроғ-у, жағингиз ингичка бўлса, демак, сиз учбурчак юзли аёллар қаторидасиз. Учбурчак юзли аёлларга эса катта ва кичик ҳажмдаги жингалаклар жуда ярашади. Яна «каре» турмагининг исталган кўринишини ҳеч иккиланмай танлашингиз мумкин.

Айтгандек, йилнинг энг олди мода кўргазмаларида жингалак сочлар деярли учрамаганидан бу турмак машҳурлигини қўлдан бериб қўйганлигини тушуниш мумкин. Унинг ўрнини эса турли ўримлар ва сочни йиғиб турмаклаш усуллари эгаллаб олмоқда. Шодиёнага тайёргарлик кўра туриб, бу маълумотларни ҳам инобатга олиб қўйинг.

«Қошинг қарому дейин...»

Қошларни тартибга келтиришни тантанага тахминан 10 кун қолганида бошласангиз бўлади. Бу борада берадиган тавсияларимиз кўп бўлмаса-да, муҳим саналади. Қошни теришга чоғланар экансиз, ипдек ингичка шакл аллақачон урфдан қолганини эслатиб қўйишни лозим топдик. Бироқ қалин қошлар яхши экан деб уларни ўз ҳолича қолдириш ҳам тўғри келмайди. Яхшиси, қошларни кўп термай, фақатгина маълум шакл берганингиз дуруст. Бугунги кунда уларни дидингиздан келиб чиқиб бўятиш мумкинлигини ҳам унутманг.

Навбат «make up»га

Янги йилда барчанинг диққати табиий чиройга урғу беришни биладиган санамларга қаратилади. Кундузи «nude» усулида, яъни пардозда ёрқин бўёқларсиз, фақат терингизга яқин ранглардан фойдаланиш тавсия этилади. Оқшомги «make up» учун кўзни «smoky  eyes» усулида бўяш урфда қолмоқда. Ягона ўзгариш сифатида жигарранг тенлардан фойдаланишни киритиш мумкин. Яна бу мавсумда стилистларниннг эътиборини жилосиз (матовий) қизил, тўқ қизил, пушти, оловранг лаб бўёқлари тортди. Бироқ биз барибир лаб бўёғи танлаганда тери, кўз ва соч рангини инобатга олиш лозим деган фикрда собит қоламиз. Демак, оқ-сариқдан келган аёлларга пушти, қизил, шафтолиранг, оч қирмизи лаб бўёқлари мос келса, буғдойранг қизларимизга тўқ қизил рангдаги лаб бўёқлари ярашади.

Тирноқлар ҳам ёддан чиқмасин

Сўнгги йилларда шеллак маникюри аёлларимиз орасида кенг тарқалмоқда. Сабаби бу маникюр тирноқларингизда камида 3 ҳафта давомида сақланади. Сув ва юқиш воситаларидан қўрқмайди. Бу муолажани Янги йил оқшомига бир ҳафта қолганида бажаришингизни тавсия этамиз. Кимдир шеллакни салонда қилдирса, баъзилар уйда ҳам синаб кўришмоқда. Уй шароитида шеллак қилиш учун ультрабинафша нурлантирувчи лампа ва уч турдаги тирноқ учун бўёқ талаб этилади. Биринчи навбатда, тирноқларни спиртда намланган пахтали тампон билан артиб, ёғсизлантириб оласиз. Сўнг рангсиз асосни суртиб, 10 сонияга ультрабинафша нурлари остида тутиб туринг. Кейин ўзингиз танлаган рангни ҳам тирноққа суртиб, тирноқларингизни яна 2 дақиқиқа давомида лампага тутиб қуритасиз.   Иккинчи марта ҳам худди шу амалиётни такрорлайсиз. Шунда бўёғингиз яхши сақланади. Энди асосни суртиб, 10 сония лампа остига тутасиз. Кейин тирноқларни спиртда намланган пахтали тампонлар билан артиб чиқасиз. Бундай маникюр тирноқларингизда камида 3 ҳафта давомида туриши билан аҳамиятли. Демак, Янги йил оқшомига бир ҳафта қолганида бажарсангиз, кейин шошиб қолмайсиз.

Табассумингиз мафтун этсин

Мана навбат, программа минимумга ҳам етди. Бу рўйхатга киритилган ишларни кундалик юмушлар орасида ҳам бажарсангиз бўлади.

Ҳар биримиз чой, қаҳва ва газланган ширин ичимликларни ичамиз. Аммо улар тишларимизнинг сарғайтиришини ҳамма ҳам билмайди. Демак, галдаги вазифамиз ўттиз икки маржонимиз парваришлаш ва оқартиришдан иборат. Бунинг учун эса махсус восита тайёрлаймиз. Уни тайёрлаш учун 1 дона бананнинг қуритилган пўсти, 1 чой қошиқдан майда ош тузи, қуритилган мойчечак ва зайтун мойи керак бўлади. Банан пўсти ва мойчечакни яхшилаб майдалаб, туз ва зайтун мойи билан аралаштиринг. Сўнг ҳафтада икки марта юмшоқ чётка ёрдамида тишларни шу аралашма билан ювиб турасиз. Натижа сизни ҳайратга солиши аниқ.

«Тез ёрдам» ниқоби

Агар 31 декабрь куни пишир-куйдир, супир-судирнинг чарчоғи юзингизга соя солаётганнини пайқасангиз, дарҳол ушбу ниқобдан фойдаланиб кўришни тавсия этамиз. Бунинг учун яримта лимон шарбати ва ярим пиёла илиқ сув аралашмасида намланган  пахтали томпон билан юзингизни артинг. Сўнг хамиртурушга бир ош қошиқ илиқ сув қўшиб, бўтқа ҳолига келтирасиз ва тозаланган юзингиз терисига суртиб чиқасиз. Устидан икки қават дока ёпиб, иссиқ сувда хўлланган сочиқ билан ўраб қўясиз. 15 дақиқадан сўнг сочиқни олиб, юзни чаясиз-да, аввалдан тайёрлаб қўйилган  муз бўлакчаларини юзга суртиб чиқасиз. Қарабсизки, 20 дақиқадан сўнг ташқи кўринишингиз аъло дарада бўлади.

МАФТУНА тайёрлади.     

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 138 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017