Среда, 2017-02-22, 5:18 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3078]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [296]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [72]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2894]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4684]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [650]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1983]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [901]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [106]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [711]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [11]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 484
Статистика


waplog

Онлайн всего: 125
Гостей: 124
Пользователей: 1
SiburVOB
Главная » 2016 » Декабрь » 27 » Янги йилгача... Нималарга улгуриш керак?

7:41 PM
Янги йилгача... Нималарга улгуриш керак?
Юмушлар лабиринтидан чиқиш йўлларини биргаликда излаймиз

Жуда ажойиб давр-да шу йилнинг охирги ҳафтаси. Ҳамма дўконларга югурган, байрам дастурхони тадоригини кўрган, мунажжимлар башоратини ўқиган, яқинларига совғалар, болажонлар табрикномалар тайёрлашган... Хонадонлар мандарин ва арча ифорига тўлади. Катта оила дастурхон атрофига жамланадиган хонадонларда айниқса келинларга иш кўпаяди. Аммо бу бекалик, хусусан, пазандалик маҳоратини намоён қилиш учун зўр имкониятдир. Хуллас, бугун янги йил олди югур-югурлари ҳақида гаплашамиз. Нималарни амалга оширишимиз керак, қандай қилсак ҳаммасига улгурамиз? Асосийси, жараённи тўғри ташкиллаштириб олсангиз бўлди. Демак, бошладик.

Таомнома тузамиз

Биринчидан, байрам дастурхони учун таомнома тузамиз. Вақтингиз оз қолган, шу сабабдан турли тажрибаларни бир ёққа суриб, яхши таниш бўлган, пиширганингизда оила аъзоларингиз мақтаб-мақтаб ейдиган таом ва пишириқларни танланг. Шунда энг охирги дақиқаларда ҳамма дастурхон атрофига жамланганда янги пиширган таомингиз "кутилмаган совға” қилиб (яъни ўхшамай) сизни уялтирмайди. Таомномага янгилик киритмоқчи бўлсангиз, шу бугун ё эрта уни бир пишириб "репетиция” қилиб олинг. Акс ҳолда ҳеч ким янги йил дастурхонингизга қўлини ҳам урмайди. Пазандалик маҳоратингиз эса "икки”га баҳоланиши мумкин.

Иккинчидан, тез бузилмайдиган маҳсулотларни сотиб олиш пайти етди (агар шу кунгача буни амалга ошириб улгурмаган бўлсангиз, албатта). Шарбатлар, шпрот, консерваланган нўхат ва жўхори, майонез, зираворлар, норинга гўшт, қази... Акс ҳолда байрамга бир-икки кун қолганда дўконларда навбат кутиб қимматли вақтингизни бой беришингиз мумкин. Бирйўла Янги йил совғаларини ҳам сотиб олинг. 

Учинчидан, арча ўйинчоқларини қутичалардан олиб бир текшириб кўринг. Синган, бузилганларини ташлаб юбориб, ўрнига янгиларини сотиб олишга вақтингиз бор ҳали.

Уй тозалашнинг айни вақти

Уй кўтариш вақти келди. Жавонларни тартибга солинг, эски-тускиларни ташлаб ёки эҳтиёжи борларга бериб юборинг (акс ҳолда уларни яна камида бир йил асраб қўйишингиз тайин). Гиламларни қоқинг, юмшоқ мебелни тозаланг, токчалар, ошхона шкафлари, ғаладон ва омборхоналарни тартибга солинг. Парда ва чойшабларни ювинг, ойналарни артинг. Бу ишларни энди орқага суриб бўлмайди, ахир, 31 декабрь куни уй кўтармассиз?!

Норин пиширишга қарор қилганлар гўштни тузлаб қўйинг.

Кийимларни тартибга келтиринг

Байрам оқшомида киядиган кийимларингизни тайёрлаб қўйинг. Янги кийим тиктираётган бўлсангиз, тикувчингизни шоширинг. Гардеробингизда бор кийимни киймоқчи бўлсангиз, синчиклаб қаранг: доғлари йўқми, ёмон ҳид таратмаяптими... Зарур бўлса ювиб, дазмоллашга вақт керак. Болаларнинг кийимларини ҳам унутманг, турмуш ўртоғингизникини-ку, инчунун. Акс ҳолда бу эрларнинг одати маълум, 31 декабрь куни ҳамма ишингизни ташлаб кўйлак дазмоллашга мажбур қилишади.

Дарвоқе, бошқа масаллиқларни сотиб олиш вақти етди – ёғ, тухум, маргарин... Хуллас, бу ёғи рўйхат бўйича. Сотиб олаётган масаллиқларингизнинг ишлаб чиқарилган ва сақлаш муддатларига эътибор беринг, кўпинча байрамолди савдосида сақлаш муддати оз қолган ёки ўтиб кетган масаллиқлар пештахталарда кўпайиб қолади негадир...

Қошлар, тирноқлар ва сочни тартибга келтирамиз!

Бу кунни ўзингизга бағишланг. Косметологга боринг (албатта бир муддат аввал қабулига ёзилиб қўйиш эсингиздан чиқмаган бўлса), тирноқларни парваришланг, сочларни тартибга келтиринг. Агар косметолог қабулига аввалдан ёзилиб қўймаган бўлсангиз ёки бошқа бирон сабаб билан унинг олдига боролмасангиз, уй шароитида терингизга мос ниқоблар қилинг. Қошларни теринг. Юзни буғлаш, шифобахш гиёҳлар ва тузлар билан ванналар қабул қилиш... Хуллас, у ёғини ўзингиз биласиз. Унутманг, терингиз ушбу муолажалардан кейин ўзига келиб олиши, қизаришлар, шишлар кетиши учун вақт керак. Шу сабабли бу ишларни охирги кунга қолдирманг. 

Эрингизни сартарошга жўнатинг. Болалар ҳам эсдан чиқмасин. Ҳали мактаб ва боғчадаги эрталабки тадбирларга бориш, боғча опаю ўқитувчиларнинг кўнглини олиш, ишхонадаги корпоратив базмлар ҳам бор. Хуллас, ишларингиз кўп. Ишлайдиган аёллар яхши билишади: йил охирида лойиҳаларни ёпиш, ҳисоботлар топшириш, режалар тақдим этиш каби талай вазифалар туфайли ушланиб қолишингизга тўғри келиши мумкин. Шу сабабли вақтингизни тўғри тақсимланг.

Бозор ўчарда кам-кўст чиқмасин

"Холодец” учун оёқ сотиб олганмидингиз? Бўлмаса, бозорга чопинг. Нориннинг хамирини буюртма бериш эсдан чиқмадими? Ўзим тайёрлайман дейсизми? Унда яхши. Музлаткичга тартиб беринг, кейинги бир неча кунда унга ҳам анча юк тушади. Электрон почта, ижтимоий тармоқ орқали табрик хатларини тайёрлаб, жўнатишни бошлашингиз мумкин, вақт тиғиз бўлганда муҳим одамларни табриклаш эсдан чиқиб қолиши бор...

Ишқилиб чарчаб қолманг-да

Бугун ишингиз роса қайнайди. Биринчидан, уй тозалаш. Уй кўтарганингиздан кейин ўтган бир неча кун ичида чанг йиғилган, гиламлар ифлосланган бўлиши тайин. Шунинг учун чангютгич билан хоналарни бир айланиб чиқиш, чангларни артиш, стол-стулларни артиб-тозалаб, дастурхон ва сочиқларни дазмоллаб қўйиш керак.

Иккинчидан, бугун "холодец” таёрлаш, нориннинг гўштини ва қазини пишириб қўйиш, салатларнинг сабзавотларини қайнатиб, тортнинг коржини ва печеньеларни пишириб олиш керак. Ҳаммасини режалаштириб олдингизми? Унда, олға!

Айтганча, турмуш ўртоғингизга айтинг, ишдан қайтишида хўл меваларни олакелсин.

Кечқурун дастурхонини хомаки тузаб қўясизлар (дастурхон солиб, идишларни қўйиб чиқасиз). Эртага бунга вақтингиз бўлмайди.

Хуш келибсиз, меҳмонжонлар

Бугун – 31 декабрь. Эрталабдан салатлар ва байрам тортини пишириб олинг (совуқ газакларни кеча тайёрлаб қўйганингиз қандай яхши-а?).

Пешинда бироз мизғиб олинг, ахир олдинда сизни уйқусиз тун кутаяпти. Шу сабабли куч тўплаш зарар қилмайди. Кечқурун иссиқ таомларни тайёрлашга ва газакларни кесишга киришсангиз бўлади. Кеч соат олтиларда ноз-неъматларни дастурхонга қўясиз ва меҳмонларни кутасиз.

Муҳими, ҳамма ишларни режадагидек бажариб, вақтида дам ҳам олганингиз учун тетик ва бардамсиз. Кўзларингиз ёниб, чеҳрангиз қуёшдек чарақлаб турибди. Бу бутун оилангизнинг кайфиятига таъсир этади. Унутманг, аёл оиладаги кайфиятни яратувчидир.

Янги йилга бир соат қолди!

Ҳаммасига улгурдингиз шекилли. Ўзингизга ҳам қараб, ясаниб олдингизми? Ундай бўлса байрам дастурхонига марҳамат!

Янги йил муборак!!!

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 45 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017