Пятница, 2018-01-19, 7:41 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 141
Гостей: 141
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Январь » 4 » ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...

9:25 AM
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК КУНЛАРИ...
Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинаётган воқеаларнинг шахсан ўзим гувоҳи бўлмаганман. Эшитганларим, ижтимоий тармоқларда ўқиганларим маҳсули улар. Баъзилари олисларда рўй берган бўлса, айримларини балки сиз тўқима деб ўйларсиз. Аммо бир ҳақиқат аён — меҳр-муҳаббатнинг чегараси йўқ, ёлғони ҳам...

Қорбобо ака

«Синглим бошқача! Мен унга қўйилган ташхисни яхши тушунмайман ҳам, умуман бу тиббий атамани қўллашни истамайман. У бошқача ва жуда меҳрибон. Тўғри, Севара ўн ёшдан ошиб қолган бўлса-да, ҳамон менинг исмимни билмайди, ака деб ҳам айттира олмадик. Лекин биламан, у мени ҳаммадан кўп яхши кўради. Ўтган куни туманимиз марказидаги арчани томоша қилишга олиб бордим. Роса арчанинг атрофида айланди, кейин пуфаклар сотаётган амакига термилиб қолди. Ҳали шар демасидан унинг қўлидан етаклаб амаки томонга бордим. Ўзимга ёққан пуфакни сотиб олаётсам, Севара қўлимдан тортиб, «Қорбобо», деди-да, сариқ рангли пуфакка ишора қилди.

Амаки синглим уни Қорбобо дея чақирди деб ўйлаб, ўзи пуфакчани Севаранинг қўлига тутқазди. Менинг эса кўзларим ёшланди. У менга мурожаат қилганди. Илк бора...

Янги йил куни Қорбобо бўлдим. Биринчи Севарани табрикладим, у қувонди-ю, индамади. Қизиғи, қўшни болакайларнинг бирортаси ҳам мени танимади. Ўзим ҳам соқолни қалин қилиб ёпиштириб, овозимни дўриллатиб гапирдим-да. Севара эса мени танибди. Балким кўзларимдан, балким овозимдан, ким билади дейсиз эҳтимол соқол ёпиштираётганимни кўргандир. Лекин мен барибир хурсандман! Ахир энди мени Қорбобо деб чақираяпти... Ҳа, менинг исмим энди Қорбобо!»

Ширин меҳр

«Байрамдан кейин савдо унча яхши бўлмайди. Бозоримиз байрам олди қайнайди-да. Ҳатто, Янги йил куни ҳам қўлимиз-қўлимизга тегмай ишлаймиз. Кейин бир-икки кун сув қуйгандек жимлик. Чунки одамлар шунчалик кўп нарса ғамлаб олишадики, кейин катта ойнаванд дўконимизга бир-икки одам кирмаса, айтарли ҳеч ким келмайди. Беҳафсала, қолаверса, чарчоқ билан кассада ўтирарканман, харидоримнинг боласи инжиқлик қилаётгани ҳам кайфиятимга таъсир қилди. Болакай нуқул шоколадга қўл чўзар, онаси эса уни овута олмай овора эди.

— Кутилмаганда меҳмонлар келиб қолганди, шунга қиймага шошиб чиққандим, ортиқча пул олмабман, — хижолатомуз гапирди аёл.

Индамадим. Шунақа пайтда боласини уйга ташлаб чиқишса-да, деган фикр ўтди хаёлимдан. Аёлнинг пластик карточкасидан пулни ечарканман, олдимда мингталиклар пайдо бўлди.

— Хола, анув шоколадингиздан оберинг, — деди чамаси етти яшарлар қиз бидирлаб.

Оббо, навбатда турса бўлмайдими деган ўйда, пулини санадим-да, шоколадни тутқаздим. Тағин у ҳам йиғлай бошламасин.

Не ажабки, сочлари қўнғироқдек қиз болакайга шоколадни тутқазди-ю, «Йиғламагин», дея шошиб яна дўкон ичига югуриб кетди. Онаси ҳам, мен ҳам лол бўлгунча қолдик. Болакай эса «Раҳмат» деганча шоколадни паққос тушира бошлади...»

Мандаринли орзу

«Уйга киришим билан димоғимга мандарин ҳиди урилди. Пальтомни илгичга ила туриб, меҳмонхонага қарадим, турмуш ўртоғимнинг бир қўли ва столдаги мандарин пўчоқлари кўринди. Меҳмон келди, шекилли. Ёнига ўтиб саломлашарканман, кайфияти чоғлигидан кўнглим ёришди.

— Мандаринхўрликка марҳамат, мадам! — эрим қўлимга битта мева тутқазди.

— Бунча мандаринларни ким олиб келди? — Умид аканинг кайфиятини чоғ қилган меҳмон ким экан деган саволдан қизиқувчанлигим ошиб кетарди.

— Ўзим, — эрим шундай дея мевани паллаларга ажратмай шундоқ тишлади. У шунақа ейишни хуш кўради.

Нима дейишни билмай қолдим. «Ростанми?» десам, оғир ботса...

— Бугун биринчи қаватдаги йигитнинг ноутбугини тузатиб бердим. Эвазига мандаринли бўлиб олдим, — Умид ака хаёлларимни уққандек гапирди.

Умид ака бир йил олдин, байрам кунлари автоҳалокатга учраганди. Бир неча операцияни бошдан кечирдик ҳам, юра олмаяпти. Шифокорлар эса ҳали ҳаммаси яхши бўлади, деса ҳам шу йил байрамни жуда тушкун қаршиладик. Бугун интернетга кириб эълон ёзиб қолдирибди, техник воситаларни тузатиши ҳақида, бирпасда ўзимизнинг «дом»дан мижоз ҳам топилибди.

— Янги йил янги омадлар олиб келди! Қара, туппа-тузук уста эканман, — эрим шундай дея пўсти арчилган мандаринларни паллага ажратмасдан ея бошлади... Завқланиб, умидланиб...»

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 64 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018