Четверг, 2020-01-23, 11:51 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7645]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1154]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [117]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2673]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4546]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [51]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7079]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1108]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2031]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [194]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1873]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1632]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [93]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [284]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [575]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [125]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [34]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [29]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [10]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [124]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 752
Статистика



Онлайн всего: 111
Гостей: 111
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 18 » ЯНГИ келинчакларга ЯНГИ тавсиялар

3:16 PM
ЯНГИ келинчакларга ЯНГИ тавсиялар
Ўн етти йиллик келин тажрибасидан...
Турмуш қурганимга анча йиллар бўлди. Қайнона бувим айтганидек, қорлар ҳам ёғди, эриб ҳам битди. Мақолани қоғозга тушириш учун янги келинлик йилларимни бирма-бир эсга олдим. Хотиралар худди кечагина рўй бергандек кўз олдимда. Баъзан хатога йўл қўйдим, айрим ҳолларда ўзим учун дарс олдим. Хуллас, азиз мухлисларимиз қаторидаги янги келинчаклар, турмуш остонасидаги қизлар тегишли хулоса чиқарар дея хотирамга муҳрланиб қолган вазиятлару гап-сўзларни очиқ-ойдин ёзишга киришдим.

Қайнона сабрини синаманг!

Тўй, чарлар ўтган куннинг эртасигаёқ яхши келин бўлиш ниятида олдимга қўйилган вазифани уддалай олмадим. Эрталаб роппа-роса соат етти яримда хонамизнинг эшиги тақиллади: «Ухлаб қолдингизми, Нигорахон!» Эшик олдида қайнонам бир қўлида челак ушлаб мени кутиб турарди. Ҳаяжон ва уятдан олмадек қизариб кетдим. Қўрқиб кетганим ҳам рост. «Мана бу челакни олинг-да, кўчага сув сепгандек бўлиб, қайнотангиз ёнидан ўтинг. Ҳозир ишхонадан шериклари машинани ташлагани келишади!» деди қайнонам. Айтганидек қилдим. Агар устамон қайнонам ўрнида бошқа биров бўлганидами, хатом менга анча қиммат тушиши мумкин эди. Келинлар, қайнонанинг сабрини синаманг. ҳозир ширин сўзларини суистеъмол қилсангиз, эртага нақ ўқдек кўнглингизни тешадиган кесатиқлар ёмғири ёғилмаслигига ким кафил?

Пазанда келин – арзанда келин

«Қайнонангга атаб бир кун қатлама билан ҳолвайтар, бошқа куни қуймоқ пишириб, нонушта тайёрлашинг керак», деб ўргатганди онам. «Меҳмонга борса, қўлидаги тоғораси камхарж бўлиши учун пишириқ пиширишдан ҳеч эринма». Тўйимдан бир ой аввал торт-пишириқлар тайёрлашни ўргатадиган курсга борганман. Яхши келин бўлишим керак эди-да. Ота-онамнинг ҳаракатлари зое кетмади. Тез орада қариндош-уруғ, қўни-қўшни ичида пазанда келин деб ном чиқардим. Қўлингиз ширин бўлса, ҳурмату иззатда бўласиз, унутманг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.]

 «Кетаман» деб куйдирманг!

«Ҳаётда ҳар хил вазиятлар бўлади. Жаҳлингиз учига чиққанда ҳам "кетаман” сўзини сира оғзингизга олманг. Одамнинг елкасида икки фаришта ўтиради. Сиз кетаман деганингиз замон, Яратган олдида тузилган шаръий никоҳингиз бекор бўлар экан. Бунга елкангиздаги фаришталар гувоҳлик қилишаркан. Болам жаҳл устида ҳайдаса ҳам, «Ҳеч қаерга кетмайман, никоҳ куни гувоҳлар олдида шу уй-жойни менга маҳр қилиб топширгансиз», деб тураверинг», дея такрор-такрор уқтирган қайнона-бувим. Айтганларига кириб, кам бўлмадим, яъни бирор марта ота уйимга аразлаб бормадим.

Борига барака!

«Рўзғоримда ҳеч нарса йўқ, деманг, келинпошша! Бир коса ун, бир пиёла ёғ борми, марра сизники. Ундан муштумдеккина хамир қоринг. Ичига ёғ суртиб, у ёқ-бу ёғини қовурдингизми, қатлама бўлади. Хамирни ёйиб, майдалаб пиёз, картошка тўғраб, солинг. Хоним тайёр бўлади. Гўшти бўлмаса, нима қилибди? Гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ. Ошхонада мана шундай тадбирли бўлсангиз, ўғлимнинг бирини икки қиласиз». Бу қайнонагинамнинг қулоғимга қуйганлари. Ҳақиқатда, бугун ўғлининг — эримнинг бири икки. Ойижоним эса эпли келинидан хурсанд. 

Тилингизга эрк берманг!

Меҳмон кутиш учун кун бўйи ҳаракатда эдим. Энг азиз меҳмонларим — қайнона-қайнотам уйимизга келишмоқчи эди. Келишди, шод-ҳуррам кутиб олдим. Дастурхон бошида бир воқеани эслаб қайнонамга гапириб бердим. «Боягина раҳматлик бувижонни эслаб тургандим. Меҳмон кутар куни иш шунақанги кўп бўлардики, овқат еб олишга ҳам вақт тополмасдик. Шунақа пайтлар бувижон сиздан яширинча уйига бир юмуш билан мени чақириб, у-бу егулик бериб, қорнимни тўйғазиб қўярди. «Қорни очдан супурги қўрқар эмиш, бунчалар қайнонангиз золим бўлмаса! Мана бу икки дона сомсадан еб олингу кейин ишингизни қилаверинг!» дерди. Буни эшитган қайнонам ўзини-ўзи уриша бошлади: «Ростанам, қаттиққўл бўлган эканман-а! Уйнинг нариги бурчагида ҳам чанг қолмасин, меҳмон шуни кўрса, уят қилади, деб тиним бермасдим. Меҳмон эса келардиям,  кетардиям». Кулимсираб қўя қолдим. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.]

Вақт оқар сойдек ўтаверади, куни кеча балиқдек гунг келинларнинг ичидаги алами ташига аста чиқиб боради. Бир вақтлар юракдан ўтган алам тилга кўчиши рост, ахир. Муҳими, ўз вақтида тилни тишлаш керак. Қайноналар балиқдек келинларини ўз вақтида қадрласа, кўз ўнгида бунёд бўлиб ўзидан кўпайган бир оиланинг бахтига соя тушмайди.

Эркак кишининг қорни очганда...

Бу воқеа юз берганда ҳали тўйимизга кўп бўлмаганди. Ишдан келсам, тушликка мастава пиширилган экан. То уни турмуш ўртоғимга иситиб бергунимча таом ичидаги гуруч бўкиб, аталага айланиб қолди. Тайёрлаган таомим косаси билан иккинчи қаватнинг ойнасидан учди. «Бунақа овқатни емайман! Менга дарров картошка билан гўшт қовуриб кел!» жаҳл қилиб бақирди куёв бола.

Алам қилди. Йиғладим. То айтган овқатини тайёрлагунимча бувижоним арзанда неварасини  ёнига ўтказиб, насиҳат қилди. Вақт ўтиб синдирилмаган патир, иситилмаган янги таом еб, эркаликда ўсган эрим ўзи рўзғор қиладиган бўлди. Энди олиб келган масаллиғига кўра пишган оби-ёвғонни индамай хўр-хўр ичаяпти. Бу вақтгача мени қанча сочимга оқ оралаганини гапирмай қўя қолай. Уларни бўяш учун пулни қуртдек санаб оламану ўша пайтлар қулоғимга қўрғошиндек қуйилган гапларни эсга оламан: жаҳли чиққан эркакни вақтида қорнини тўйдир!

Ораста ва лобар бўлинг!

Икки аёл бор экан. ҳар иккаласининг эри бир кунда хизмат сафарига кетишибди. Биринчи аёл «Турмуш ўртоғим сафардан қайтганида уни чиройли бўлиб кутиб олишим керак», деб роса ўзига зеб берибди. Иккинчи аёл эса тиним билмай уй тозалабди. Гиламларининг чангини қоқибди, ойналарини ювиб ялтиратибди. Хуллас, уйини чиннидек қилибди. Биринчи аёлнинг эри хизматдан қайтса, рафиқасини чунонам гўзалмишки, кўзини узолмай қолибди. «Нақадар гўзалсиз, азизам», дея эркалабди ёрини. Иккинчи аёл эри уйга қайтиши билан қилган ишларини унга кўрсатишга тушибди. «Мана бу хонани қаранг, ойналарни кўраяпсизми, қанча иш қилдим», дермиш ўзича хурсанд бўлиб. Хўжайини хотинининг юзига тикилиб туриб дебди: «Тупуришга жой қолмабди-ку, қаерга тупурай, юзинггами?»

Турмушим бошида бу қўполроқ  ривоятни гапириб берган қайнонам «Аёл киши уй ишларини ҳам қилиши керак, аммо ўзига қарашни ҳам унутмасин! Негаки эркак кўзи билан севади. У ёнида доимо ширин ифорлар таралиб турадиган озода, чиройли хотинни кўришни истайди!» деб қўшиб қўйган. Келинлар, ўзингиз ҳам, хонадонингиз ҳам доим гулдек яшнаб турсин. Шунда ёрингиз ораста ва лобар аёли ўрнида ўзгасини тасаввур қилолмайди.

Хулоса ўрнида...

Азизларим, уч қизни вояга етказаётган онаман. Нимаики бўлган тақдирда ҳам, мен сизни тушунаман. Тош келса, кемириб, сув келса, симиринг демоқчи эмасман. Ҳурматингизни поймол қилиб оёқ артсалар ҳам, балиқ бўлиб индаманг, дейиш мақсадим ҳам йўқ! Аммо оғиздан чиққанини ёқага ёпиштириш ҳам сизга ярашмайди. «Келин деган киши, малайларга тенг киши!» «Қиз туққан айбдор, ўғил туққан губернатор!» каби гапларга чидаганлар кам бўлмади, ишонаверинг! Сиз ҳам ютқазмайсиз. Яхшиси, бахтингиз учун тўғридан-тўғри эмас, айланма йўл билан курашинг. Устароқ бўлинг, яхши гап билан қайин-бўйинни ийдиринг! Меҳр, ширинсўз, макр билан ўз уйингизнинг бекасига айланинг!

Нигора СОЛИҲОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Loading...
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2575 | | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yulduz Usmonova - Qadr yig'laydi

Manzura - Ishontir

Ziyoda - Onajonim

Shohruhhon - Sevmadimmi

Nekruz Xusniddinzod - Chin do'stlarim

Milena Madmusaeva - Dunyo

Shohjahon Jo'rayev - Keraksan menga

Клава Кока & MORGENSHTERN - Мне пох

Sardor Mamadaliyev - Muhabbat dardlari

YANGI YIL QO'SHIQLARI TARONALARI MUSIQALARI / Happy new year / Jingle bells


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020