Суббота, 2019-08-24, 3:28 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6851]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [895]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [106]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2522]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4198]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6444]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1032]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2029]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [183]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1739]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [235]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1444]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [615]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [56]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [205]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [489]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [28]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [7]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 712
Статистика



Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 9 » ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ НЕГА САРҒАЯДИ?

1:04 PM
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ НЕГА САРҒАЯДИ?
Мана узоқ кутилган онлар етиб келиб, янги меҳмонни қўлга олдингиз. Шифокор айтишича, фарзандингиз соғлом. Аммо эртаси куниёқ унинг териси сарғая бошлади. Сариқлик бутун баданига тарқалди. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Бу чақалоқлик даврида учраб турадиган ҳолат. Шу тариқа фарзандингиз янги шароитга мослашаяпти. Лекин айрим ҳолларда гўдакдаги сариқлик бир қатор касалликларнинг белгиси сифатида онани сергаклантириши зарур. Бундай пайтда қандай йўл тутиш керак? Бу ҳақда неонатолог Умида АЗИМОВА батафсил маълумот беради.   

БУ ТАБИИЙ ҲОЛМИ?

Кичкинтой она қорнида эканлигида кислородни йўлдош орқали олган.  Туғилгач, ҳомила кислороди ҳаводаги кислород билан алмашинди. Эски қон таначалари парчаланишга улгурмай, бола жигарида билирубин номли модда сифатида йиғилади. Айнан шу модда бола терисини сариқ рангга бўяйди.

Билирубин қонда кўпайгани сайин боланинг бош териси, бўйни, кўкрак ва қорин соҳасидаги тери сарғайиб боради. Сариқликни аниқлаш учун:

*боланинг пешона терисига кўрсаткич бармоқ билан енгил босилади. Агар босган жой қизармай, сариқлик сақланса, албатта, шифокорга хабар берилади.

* сариқлик қўл ва оёқ кафтларига тарқалиши хавфли.  

Агар бола муддатига етиб туғилиб, тана вазни меъёрида бўлса, теридаги сариқлик илк ҳафтанинг охирларидаёқ ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу табиий (физиологик) сариқлик ҳисобланади. Аммо соғлом, тана вазни меъёрида туғилган, кун сайин вазн қўшиб борса-да, сариқлик 2 ҳафтадан кейин ҳам йўқолмаса, албатта, болалар шифокорига мурожаат этиш керак. Муддатдан илгари туғилган болаларда сариқлик 12-14 кунлик бўлгунича давом этиши мумкин. Негаки, уларнинг жигари тўла етилмагани сабаб,  билирубинни организмдан чиқаришга бироз ожиз. Борди-ю, улардаги сариқлик 3 ҳафтадан ортиқ сақланса, шу билан бирга бола инжиқ, эмишдан бош тортса, бу ҳақда албатта, болалар шифокорини хабардор қилиш лозим.

Аслида, янги туғилган чақалоқларнинг ҳар 10 тадан 5-6 тасида сариқлик кузатилади. Қолганларида эса бу жараён меъёрда кечиб, бола рангига урмайди.

ТЕЗ-ТЕЗ ЭМИЗИНГ

Бола сарғайишининг яна бир сабабларига:

*туғилгач, совуққотиши,

*онанинг тўғри эмизишни билмагани сабаб, боланинг оч қолиши,

*кам эмгани сабаб, ичи қотиши кабилар киради.

Айнан шунинг учун чақалоқ туғилиши биланоқ унга кўкрак тутилади. Тез-тез эмизиш боланинг жигари, ичакларининг фаол ишлашига ва ортиқча билирубинни тезроқ организмдан чиқаришига хизмат қилади. Қарабсиз-ки, 3-4 кун ичида боладаги сариқлик ўз-ўзидан йўқолади.

ОНАНИНГ ЎЗИ АЙБДОР?

Баъзан боладаги сариқликка она сути сабаб бўлади. Гап шундаки, туғруқдан кейин айрим аёлларнинг сутида бола терисини сарғайтирувчи модда топилади. Лекин шунда ҳам болани она сутидан айириш нотўғри. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, эмизишда давом этилаверади, фақат она-бола тегишли даво чораларидан ўтиши керак.

САРИҚЛИК КАСАЛЛИК БЕЛГИСИ БЎЛСА...

Айрим ҳолларда чақалоқдаги сариқлик айрим касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.  У ҳолда гап патологик сариқлик ҳақида кетмоқда. Унинг сабаблари турлича:

*она-бола қонининг бир-бирига тўғри келмаслиги. Мисол учун, онанинг қони I-чи, болада эса  II-чи, камдан-кам ҳолатларда III-чи гуруҳ бўлиши мумкин. Ёки онанинг резус-фактори манфий, болада эса мусбат бўлиб қолиши мумкин. Ана шунда чақалоқнинг ранги кескин сарғайиб кетади. У эмишдан бош тортади, беҳол ва инжиқ бўлиб қолади.

*туғруқнинг шиддатли кечиши ҳам боладаги сариқликка сабаб бўлиши мумкин.

* онасида қандли диабет кузатилган чақалоқларда патологик сариқлик кузатилади.

*чақалоқлардаги сариқлик боланинг бирон касаллик билан туғилишига ишора бўлиши мумкин. Мисол учун, жигар етарлича ривожланмаган бўлиб, ўз вазифаларини етарлича бажармайди. Бунда гап ирсий йўл билан ўтган сариқ касали ҳақида кетмоқда.

*Баъзан болада ўт йўллари ўтмаслиги кузатилади. Бу ҳам ота-онани сергаклантириши лозим.

* Юқумли касалликлар ҳам гўдак терисини сарғайтиради. Патологик сариқлик борган сайин кучайиши, баъзан бир ойгача сақланиши ёки йўқолиб яна пайдо бўлиши билан кечади. Боланинг пешобининг ранги тўқлашади, ахлати эса аксинча оч тус олади.

НИМА ҚИЛАМИЗ?

Аввало, шифокор кўрсатмаларига қулоқ тутамиз. Чунки тўғри ташҳисни фақат у қўя олади. Оддий (физиологик) сариқлик махсус даволанишни талаб қилмайди. Айтилганидек, болани тез-тез, керак бўлса, уйғотиб эмизиш лозим.  

Бу даврда чақалоқ учун ҳаво ванналари фойдали. Эрталабки соат 10-11 гача ҳар куни 3-5 дақиқага устини очиб, каравотчани дераза ёнига сурилади. Деразадан тушиб турувчи ёруғлик нурлари бола териси учун шифобахш бўлиб, сариқликнинг йўқолишига хизмат қилади.

Боладаги сариқлик меъёрдан ошадиган бўлса, шифокорлар фотодаволаш йўли билан бу муаммони ҳал қилишади. Бунда кичкинтойингиз махсус ойнабанд бўлимга солиниб, кўзлари ҳимояловчи ниқоб билан тўсилади. Даволовчи чироқлар ёқилиб, ўзидан ёқимли иссиқлик таратувчи муҳитда бола маза қилиб ухлайди, шу билан бирга терисидаги ортиқча сариқликдан халос бўлади. Махсус фоточироқлардан таралаётган ультрабинафша нурлар   бола организмидаги билирубинни парчалаб, пешоб ва нажас орқали чиқишини тезлаштиради.
Белгиланган чоралардан кейин ҳам сариқлик кетмаса, қайта текширув ўтказилади. Сариқлик гемолитик касаллик  (она-боланинг қони бир-бирига тўғри келмаслиги) билан боғлиқ бўлса, қон алмаштириш чоралари қўлланади. Оғир ҳолларда чақалоқни махсус стационарга ўтказилади.Айниқса, сариқлик анча кеч (7-8 кунлигида, баъзан эса 14 кунлигида) аниқланса, бунинг сабабини аниқлаш шарт.  Чунки бунда сариқлик боланинг бош миясига тарқалиш хавфи бор. Бунга қарши жиддий чоралар кўрилади, қон зардоби, қувватловчи эритмалар юборилиб, болада аниқланган асосий касаллик белгилари билан курашилади. Сариқлик юқумли касалликлар белгиси бўлса, даволашда вирус-бактерияларга қарши, ўт ҳайдовчи, жигарни тозаловчи дори воситалар қўлланади.

ПРОФИЛАКТИКА ЗАРУР

Бўлажак она саломатлигига жиддий эътибор бериши, ҳомиладорлик пайтида юқумли касалликлардан сақланиши, мавжуд сурункали касалликларни ўз вақтида даволаши муҳим.   Сариқликни енгиш учун ҳазми оғир маҳсулотлардан парҳез қилиб, юмшоқ бўтқалар, суюқ таомлар истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш мақсадга мувофиқ. Ёдингизда бўлсин, чақалоқлардаги сариқлик касаллик эмас, лекин бирон жиддий касаллик белгиси бўлмаслиги учун бу ҳолатга бепарво бўлмаслик жуда муҳим.  

Барно ҳожимирзаева

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1162 | | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shohruhxon - Unamaydi (Video KLIP va MP3)

Janoza namozini o'qish tartibi - Shukurulloh domla

O'lim haqida - Shukurulloh domla

Manzura - Pora-pora

Shohruh - Ado

G'iybat qilmaylik - Shukurulloh domla

Dilso'z - Bormikan

Manzura - Soginadi yuragim (tojikcha)

Sardor Rahimxon - Vaqt qadri

Imron - Yomon qiz (remix)


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019