Понедельник, 2016-12-05, 8:33 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2901]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 444
Статистика


waplog

Онлайн всего: 211
Гостей: 210
Пользователей: 1
annaGrietty
Главная » 2016 » Август » 7 » Япония бош вазири рафиқасининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди

11:48 AM
Япония бош вазири рафиқасининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди
Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг рафиқаси Акиэ Абэ 3 август куни мамлакатимизга ташриф буюрди.
Акиэ Абэ 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлигида Ўзбекистон Амалий санъат музейига ташриф буюрди. 

Ўзбек ва япон халқларининг ўхшаш жиҳатлари кўп. Миллий ғурур, меҳнатсеварлик, садоқат, меҳр-оқибат каби фазилатлар икки халқ учун бирдек хосдир. Бу жиҳатлар икки мамлакатнинг дўстлиги ва ҳамкорлигида муҳим омил бўлмоқда. 
Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот ҳамда Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнот руҳида изчил ривожланмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил февраль ойида Японияга расмий ташрифи, Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг 2015 йил октябрь ойида мамлакатимизга расмий ташрифи ўзаро ҳамкорлик ривожига янги суръат бахш этди. 

Акиэ Абэнинг ушбу ташрифи Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг мамлакатимизга расмий ташрифининг мантиқий давоми бўлди. Ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Амалий санъат музейида халқимизнинг бой маданияти ва санъатига оид 7 мингдан ортиқ экспонат бор. 

Акиэ Абэга миллий либослар ва чолғу асбоблари, каштачилик, зардўзлик, заргарлик, ўймакорлик, кандакорлик ва кулолчилик асарлари, улардаги безак ва нақшларнинг маънолари ҳақида маълумот берилди. Кашта ва гилам тўқиш, металлга нақш солиш жараёни жонли тарзда кўрсатилиб, мумтоз куйларимиздан намуналар ижро этилди. 

Миллий ҳунармандлик ва халқ амалий санъати намуналари меҳмонда катта таассурот қолдирди. Акиэ Абэ мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида тарихни ўрганиш, миллий қадриятларни тиклаш, ёшларни тарихий хотира ва миллий ифтихор асосида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолади. Ўзбекистон халқ ҳунармандлиги буюмлари гўзаллиги ва бежиримлиги билан яққол ажралиб туришини таъкидлади.  

Акиэ Абэ япон ҳарбийлари мангу қўним топган масканни зиёрат қилди. Меҳмон ватандошлари хотирасига бунёд этилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди. Бу жой обод масканга айлантирилгани, юртдошларининг хотираси абадийлаштирилгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди. 

Куннинг иккинчи ярмида Татьяна Каримова ва Акиэ Абэ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрига ташриф буюрдилар. 
Мазкур театр қурилишида Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан юртимизга келиб қолган японияликлар ҳам қатнашган. Яқинда театр биноси реконструкция қилиниб, замонавий техник воситалар билан жиҳозланди. 

2015 йил октябрь ойида Япония Бош вазири Шиндзо Абэнинг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида кўплаб соҳалар қатори маданий алоқаларни ривожлантириш борасида ҳам ҳужжатлар имзоланган эди. Шунга мувофиқ, айни кунларда Япониянинг "Драм Тао” жамоаси мамлакатимизда ижодий сафарда бўлиб турибди. 

Татьяна Каримова ва Акиэ Абэ мазкур ижодий жамоа концертини томоша қилдилар. 

1993 йилда ташкил этилган "Драм Тао” ижодий жамоаси ёрқин шоулар орқали қадимий япон маданиятини тарғиб этади. Мусиқа, рақс ва жанг санъати анъаналарини мужассамлаштирган чиқишлар томошабинларда улкан таассурот қолдиради. Жамоа йигирмадан зиёд мамлакатда ижодий сафарда бўлган. Жорий йилнинг биринчи чорагида Шимолий Американинг 38 шаҳрида ўз дастурларини намойиш этган. 

Акиэ Абэ Япония билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори маданий-гуманитар йўналишда ҳам изчил тараққий этаётганидан мамнун эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон давлат академик Катта театри маҳобати ва кўркамлиги билан унутилмас таассурот қолдирганини, япониялик санъаткорлар ижросидаги концерт халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишини қайд этди. 

Концерт дастуридан ўрин олган "Ниндзя аёл”, "Хаёл куйи”, "Сакуранинг минг дарахти”, "Кузги ой”, "Қақнус”, "Мовий осмон” каби куй-қўшиқ ва рақслар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Шунинг билан Япония Бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди. 

Тошкент халқаро аэропортида Акиэ Абэни Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Татьяна Каримова кузатиб қўйди.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 149 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016