Актёр Йигитали Мамажонов ва хонанда Райҳон Ғаниеваларнинг оиласи атрофидаги миш-мишлар ҳалигача тингани йўқ. Мухлислар актёр ва хонанда ўртасидаги муносабатларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилмоқда.
"Дарё” нашри Йигитали Мамажонов билан интервью уюштирди ва актёрнинг шахсий ҳаёти борасидаги айрим саволларга жавоб олди.
"Санъатга қандай қилиб кириб келгансиз, деган қолип савол бор. Сўнгги вақтларда энг жонга теккан савол: ‘Нимага ажрашиб кетдингиз?’. Биринчидан, бу шахсий ҳаёт. Баъзилар: ‘Биз мухлисмиз, машҳурларнинг шахсий ҳаётини билишга ҳаққимиз бор’, дейишади. Йўқ, ҳақингиз йўқ — бу шахсий ҳаёт. Сиз санъатга қандай кириб келганимизни, ижодимизни билишингиз, буни танқид қилишингиз мумкин. Мухлисларнинг ҳаётимизга аралашишларининг иложи ҳам, ҳақ-ҳуқуқлари ҳам йўқ, шундай экан, шахсий ҳаётимиз ҳақида ҳам билишларига ҳақлари йўқ”,— дейди актёр журналистлар томонидан бериладиган, унга ёқмайдиган савол ҳақида гапирар экан.
Актёр Райҳон билан муносабатлари ҳақидаги саволга эса қуйидагича жавоб берди:
"Биласизми, мен бирор инсонга нисбатан гина сақлаб юрмайман, яхши муомала қиламан, ёмон муомалада бўла олмайман. Балки, Райҳон оиламиз сақланиб қолишини, тикланишини жуда хоҳлаётгандир, аммо мен хоҳламаяпман. Чунки бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, Сиз дарахт экиб келаяпсиз-да, кимдир бошқа томондан келиб, уни юлиб кетаверса, қандай қилиб боғ барпо бўлиши мумкин? Ёки Сиз дарахт экаяпсиз, кимдир унга сув қуйиб турмаса, ҳатто ҳаракат ҳам қилмаса, у боғ кўкармайди, яшнамайди. Бундай боғ яратгандан, яратмаган яхшироқ, деб ўйлаб қолдим”