 Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Шаҳидлар майдонининг очилишида Ислом Каримов билан учрашуви, Биринчи Президентнинг "Шайтанат" фильми борасида билдирган фикрлари ҳамда мустақиллигимиз асосчисининг кучли хотира ва ноёб ҳислат эгаси эканлиги ҳақида сўзлади.
"Ислом Абдуғаниевич мени кўриб, "Нега "Шайтанат"да Фарғона воқеаларини қўшмадинг?", - деб сўрадилар. Шундан кейин Фарғона воқеалари, "ўзбеклар иши", Бўка, Паркент, талабалар шаҳарчасидаги воқеалар ҳақида гапириб кетдилар. Ислом ака шундай гапириб бердиларки, битта сценарийдек, аниқ, вақти билан. Бу кадрлар кўзимнинг олдидан фильмдек ўтаверди.
Ислом ака кулганларида бутун жаҳон кулгандек бўлар эди.
Эҳтирослари жуда кучли одам эдилар. Буюк инсонлар оддий бўлади.
Ислом Абдуғаниевич билан учрашувлар мен учун жуда қадрли. Уларнинг ҳаммаси менинг юрагимдан жой олган.
Ислом ака Ватан равнақи учун жонларини бердилар. Ўзбекни ўзига беклигини бутун дунёга кўрсатган инсонлардан бири бўладилар".
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|