Аввал хабар берилганидек, мамлакатимизда 2014 йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилди.
Ойлик давомида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ёнғинларнинг олдини олиш борасидаги зарур чора-тадбирлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда ЎзА. Аҳоли гавжум жойлар, серқатнов кўчаларда реклама воситалари орқали ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш кенг тарғиб этилди. Ташкилот ва муассасаларда 48 мингдан зиёд ёнғин хавфсизлиги бурчаги ташкил этилди.
Болалар ва ёшлар иштирокида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид машғулотлар ўтказилди. Уларда фавқулодда ҳолатларда, хусусан, ёнғин рўй берганда қандай йўл тутиш, захира чиқиш йўлларидан фойдаланиш машқлар орқали ўргатилди. Фарзандларимизнинг бу борадаги билим ва кўникмасини мустаҳкамлаш мақсадида уч мингга яқин викторина ва танлов ўтказилди.
Ёнғин натижасида юзага келган кўнгилсизликларнинг олдини олиш ва фуқаролар яшаш жойларида қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ойлик давомида уч миллиондан зиёд аҳоли турар жойлари, жумладан, 26 мингдан ортиқ кўп қаватли уйнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Аниқланган камчиликларнинг аксарияти зудлик билан бартараф этилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган ва давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаётган ўн мингга яқин масъул шахс тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди. 1,5 минг раҳбар ва жавобгар шахс интизомий жазо олган бўлса, 36 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Кўрилаётган чоралар ва амалга оширилган тадбирлар натижасида содир бўлаётган ёнғинлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,9 фоизга, фуқароларнинг тан жароҳати олиши 83,3 фоизга, ҳалок бўлиши 5,6 фоизга камайишига эришилди.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|