Пятница, 2022-09-30, 2:08 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [87]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2000]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [302]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1028
Статистика



Онлайн всего: 51
Гостей: 51
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2014 » Октябрь » 18 » Ёрим ташлаб кетмасин, десангиз...

4:16 PM
Ёрим ташлаб кетмасин, десангиз...
Оила қурганингизга бир неча йил бўлди. Фарзандлар, кундалик ташвишлар, рўзғор икир-чикирлари... Хуллас, энди асал ойидаги муносабатларни фақат ширин хотира сифатида эслаш мумкин. Сиз-ку бу «кулранг» ҳаётга амаллаб кўникарсиз, аммо эрингиз-чи? Кўчадан бирортасини топиб олса-я?!! Тўхтанг! Шу жойда тушкун хаёлларга чек қўйинг. Чунки муносабатларингизни ёрқин ва қизиқарли қилиш имконияти ҳали мавжуд. Фақат «нима қилиш керак» эмас, «нима қилмаслик лозим» деган саволнинг жавобини билиб олсангиз кифоя.

1. Бўлар-бўлмасга қўнғироқ қилаверманг!

Аёл киши ҳаётидаги ҳар қандай икир-чикирни ким биландир муҳокама қилишга мойил. Аввалига онаси, опа-синглиси, дугоналаридан иборат «текин қулоқ»лар рўйхатига турмушга чиққач, ўз-ўзидан эрини ҳам киритиб қўяди. Аммо шундоқ ҳам катта ташвишлар билан банд шўрлик эр бу «мўътабар» рўйхатга тиркалишга розими-йўқми — бу ҳақда аёл ўйлаб ҳам ўтирмайди. Шундай қилиб, эркакнинг иш вақти айни қизғин нуқтага етганда «Вой, дадаси, шунақанги ажойиб юбка сотиб олдимки...» деб бошланувчи «кутилмаган қўнғироқ» бўладию оила бошлиғининг сочига яна камида ўнта оқ оралайди.

Бу одатни ташланг! Тез-тез қўнғироқлашиб туриш бизни дугоналаримизга яқинлаштириши мумкиндир, аммо эркак киши билан бу умуман тескари натижага олиб келиши ҳеч гап эмас. Ахир унинг учун телефон — ахборот алмашиш воситаси! МУҲИМ ахборот алмашиш воситаси! Сиз эса ҳар соатда қўнғироқ қилавериб, унинг асабига тегасиз. Янги сотиб олинган либос — муҳим ахборот эмас! Буни ёдда сақланг! [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Очиғини айтганда, аёллар эрларига бекорга қўнғироқ қилишмайди (унинг овозини эшитишимиз билан муносабатларимиз кўнгилдагидек эканини яна бир бор ҳис этиб, хотиржам бўламиз). Шунга қарамай, қоидани бироз ўзгартиришга тўғри келади. Оз муддатга «эфирдан йўқолинг». Энди хавотирланиш навбати уники: қаерда юрибсиз, нима билан бандсиз, нега жим бўлиб қолдингиз, болалар яхшими?.. Албатта, сизга бефарқ бўлмаган турмуш ўртоғингизни вақти келиб шу саволлар безовта қила бошлайди. Фақат муҳим жиҳатни унутманг: вақтинча жимлигингиз эркак кишини менсимаслик ёки ундан қочишга айланиб кетмасин! Шунчаки муносабатларингизни илиқ сақлаб туриш ташаббусини (гўёки) унга беринг.

2. Фақат ўзингизни тиқиштираверманг!

«Бир оиламизми, демак, барча бўш вақтимизни бирга ўтказишимиз, таътилга бир вақтда чиқиб, бирга дам олишга боришимиз, эрим ҳар оқшомни фақат оила даврасида ўтказиши керак...» Бўлмаган гап! Мутахассисларнинг фикрича, мустаҳкам оила сири тунги навбатчиликларга ҳам боғлиқ экан! Улар қисман ҳақ. Қисқа айрилиқ бир-бирингизни соғиниб қолиш имконини яратади: кечқурун телефонлашиб, кунни қандай ўтказганингиз ҳақида суҳбатлашиш, тонгда жуфтингизни алоҳида тайёргарлик билан кутиб олиш имкони туғилади. Агар туну кун бирга бўлсангиз, вақт келиб, умумий мавзулар ҳам тугайди, бир-бирингизнинг жонингизга тегиб қолишингиз мумкин. Бирор севимли машғулоти, ҳунари, илми, хуллас, эр ва рўзғордан бошқа ташвиши ҳам бор аёллар турмуш ўртоқларини кўпроқ мафтун этадилар. Бордию хотиннинг ҳаётдаги ягона ташвиши эри бўлса, бундан эркак киши чарчаши мумкин.

Демак, эрингизга раҳмингиз келсин. Уни илоҳийлаштирманг. Чунки кун келиб бу «оғир юк»ни кўтара олмай, қочиб кетиши мумкин. Ҳафтада бир марта бўлса-да унинг оиладан ташқарида ҳордиқ чиқариш, ошналари билан чойхонада паловхўрлик қилиш ёки футбол матчини бевосита стадионда томоша қилишга ҳаққи борлигини тан олинг. У кетганида сиз ҳам дам оласиз, вақтингиз ва эътиборингизни ўзингизга сарфлайсиз. Рухсат ололсангиз, онангизникида ётиб қолинг, дугоналарингиз билан учрашинг. Натижада бир-бирингизни соғинасиз ҳамда ўртоқлашиш учун талай янги мавзулар билан оила бағрига қайтасиз. Қолаверса, ёлғизликдан қўрққанингиз ёки зерикканингиз учун эмас, эрингизни севганингиз учун у билан бирга эканингизни исботлайсиз. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

3. Кечинмаларингизни ундан яширманг!

«Гаплашиб олишимиз керак» дейишингиз ҳамоно эрингиз оёғини қўлига олганча қочиб қолишга тайёр туради. Сиз буни яхши билганингиз учун худди партизанлардек матонат билан норозиликларингизни ичга ютиб, жим юраверасиз. «Кўчада тупураверадими? Нима бўпти! Хуррак отадими? Чидаса бўлади! Асосийси, оила тинч...» дейсиз. Афсуски, бундай эмас. Тинч оққан сувнинг туби ғалвали эканини ўзингиз ҳам биласиз. Кун келиб, бу аламларингизни ичга ютишга жой қолмайди ва ҳаммасини вулқондек ташқарига отасиз. У эса... «Наҳотки шунақа бўлсам?! Нега энди тилинг чиқиб қолди?» дейди.

Маслаҳат шуки, ёрингиз билан очиқ ва самимий бўлинг. Унинг сизга ёқмайдиган, асабингизга тегадиган жиҳатларини танбеҳ эмас, ҳамдардлик оҳангида ўзига билдиринг. Эркаклар муносабатларда ойдинликни хуш кўришади. Аммо ўзларидан нима талаб қилинаётганини очиқ айтмасангиз, тушунишлари қийин бўлади. Ишора қилинг!

4. Кўрпани ўзингизга тортманг!

Баъзан рўзғор икир-чикирларини эримизга билдирмай, ўзимиз ҳал қилмоқчи бўламиз. «Шундоқ ҳам ишдан чарчаб келди», деймиз уни аяган бўлиб. «Ўзим бирпасда қилиб қўяман, майда-чуйдалар билан унинг бошини оғритмай», дея олижаноблик қиламиз. Натижада рўзғор ишларига аралашмай қўйган эркак бора-бора уларга қизиқмай ҳам қолади. Асосийси, рўзғор учун масъуллик ҳиссини йўқотиб қўяди. «Электр ҳаққини қачон тўлаганингни қаердан биламан? Бу қоғозларингни тушунмайман, ўзинг қарай қол», дея ғирт эркакларнинг вазифасига кирувчи ишларни ҳам сизга юклайдиган бўлади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Рўзғор ишларининг бир қисмини, масалан, коммунал тўловлар, бозор-ўчар кабиларни унинг зиммасига юкланг. Бунда унинг босган ҳар қадамию сарфлаган ҳар сўмини назорат қилиш фикридан воз кечинг. Бир-икки хато қилса ҳам охири ўз пулини ақл билан сарфлашга ўрганади. Натижалар ҳақида эса сўрамасангиз ҳам ўзи ахборот беради. Мана кўрасиз!

Энг асосийси!

«Яхшиям сиз борсиз, дадажониси!» денг! Юқорида айтганларимизга юз фоиз амал қилганингиз билан туйғуларингизни изҳор эта олмасангиз, фойда бериши қийин. Эрингизга унинг ўз ҳаётингизда нақадар муҳим аҳамиятга эгалиги, сизнинг суянган тоғингиз эканини айтиб туринг. Фақат буни ҳам ўрнида, меъёрида қилинг. Тўтиқушдек такрорлаб, жонига тегиб кетманг. Асосийси, самимий бўлинг, эвазига самимият оласиз.

Мутахассис фикри

Шаҳноза ҲАЛИЛОВА, амалий руҳшунос: — Эрим ташлаб кетмасин десангиз, биринчи навбатда уни йўқотиб қўйишдан қўрқманг. Акс ҳолда йўқотиш эҳтимолингиз ортади, холос. Бугунги кун билан яшанг. Аёл бутун борлиғини тўлалигича эрига бағишлаб, ўзини унутиши керак эмас. Ўзингизни парваришлаш, соғлиқни тиклаш, ташқи кўринишингиз билан шуғулланишни кундалик одатга айлантиринг. Ўзини қадрлайдиган ва севган аёлни бошқалар ҳам авайлаб-асрайди. Эркак уйига дам олиш, эртанги кунга куч йиғиш ва янги муваффақиятларга илҳомланиш учун келади. Ҳар қандай даъвонгизни у овқатланиб, бироз ҳордиқ чиқариб, хотиржамлашганингиздан кейин айтинг. Аёлларнинг турмушга чиқмаган қизларга айтадиган бир маслаҳати бор: «Идеал эр бўлмайди, тегавер. Камчиликларини кейин ўзинг тўғирлаб олаверасан». Бу гапларга қулоқ осган келинчак тўйдан кейин енг шимариб эрини тарбиялашга киришиб кетади. Ўзини ҳурмат қиладиган эркак эса бунга чидай олмайди. Жуда тарбиялашни истасангиз, фарзандингиз туғилишини кутинг. Эрни еру кўкка ишонмай, кўнглига ҳадеб қарайвериш ҳам унинг ташқаридан аёл қидиришига сабаб бўлади. Аёл она бўлгач, фарзанди билан бирга эрига ҳам оналарча ғамхўрлик қила бошлайди. Психологик соғлом эркакка эса она ролини бажараётган хотин билан яшаш осон бўлмайди. Эрингизга рафиқа бўлинг, она эмас. Эркаклар кўпинча хотинларнинг кўп гапиришидан нолишади. Албатта, аёлларнинг нутқий имкониятлари эркакларникидан юқори. Лекин гапиришнинг ўзи камлик қилади, эшитишни ҳам ўрганинг. Ичингиздаги ҳамма гапни тўкиб-сочавермай, эрингизнинг кўнглидагиларни ҳам билишга, унга биринчи рақамли сирдош бўлишга ҳаракат қилинг.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 4479 | Добавил: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)

Ummon va Yorqinxoʻja Umarov va Shohruh - Qochoq

Ummon - Bu hayot (Shohruh)

Shohruhxon va Shahriyor va Zarina Nizomutdinova - Yulduzlar

Ziyoda - Maylida

Zohid Rixsiyev (Ummon) va Xamdam Sobirov - Parixona

Hamdam Sobirov - Onaginam

Benom - Yetar, qiynama

Yulduz Usmonova - Sevgidan

Bonu - Qora tun (New version)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя