Ўзбекистон телевидениесининг томошабинлари навбатдаги танқид "тош”ларини "Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилаётган "Келин” сериалига "улоқтиришди”.
Фейсбукдаги "Маslahat” гуруҳи аъзоларидан бири "МТРКнинг "Ёшлар” телеканали ва унинг ҳиндсевар раҳбариятига!”, дея шикоят хати ёзиб қолдирди.
Хатда шундай дейилади:
"Бутун дунёда минглаб сериаллар яратилаётган бир вақтда "Ёшлар” канали бизга "25-кадр” орқали беҳаёликни тарғиб этаётган ҳинд филмларини намойиш этишдан чарчамаяпти.
Энг аввало, фильм вақтини олайлик: 19:30, яъни бутун оила кечки овқатга жамланадиган вақт. Сизнингча, шу фильмларни оила даврасида кўриш мумкинми? Ўпиб, қучоқлаб, бемаза ҳазиллар қиладиган, "Сен қачон ҳомиладор бўласан?", "Кийимимни орқасини ечиб юборинг”га ўхшаш бемаза кадрларга бой фильмни оила даврасида қандай кўриш мумкин?
Кечирасизлару, ўзбек халқи сизлардан бунақа фильм қўйишингизни сўрамаган! Ундан кўра мультфильм кўрганимиз афзалроқ!
"Ёқмаса кўрма!” дейишга шошилманглар, чунки уй бекалари севимли сериалларини (аслида ҳечқанақа севимли эмас, шунчаки кўравериб, кўришга ўрганиб қолган!) ўтказиб юборишга йўл қўйишмайди.
Яна бир тарафи: кўплаб оилаларда соат 18:00дан 21:00гача болажонларнинг экран олдига "михланиб” оладиган вақти ҳисобланади. Лекин афсуски, болажонларимиз шунақа бемаъни сериаллар томоша қилиб улғайишмоқда”.
Шикоят хати муаллифи, шунингдек, яқинда айнан "Ёшлар” телеканaлида намойиш этилган ва кўп сонли интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлиб, том маънода уларнинг ҳаракати билан эфирдан олиб ташланган "Сенга ошиқман” сериали ва унинг оқибатини ҳам тилга олган: "Шу сериалдан кейин қизларимиз елкасининг орқа тарафи кенг очиқ бўлган кийимларни мода қилиб олишди, кимдир ўз қизига "Ишани" деб исм қўйди”, - дейди муаллиф.
Хат сўнггида муаллиф "оилавий йиғилиб телевизор томоша қилганда севги-муҳаббат, эҳтирос ва ҳоказо фильмларни эмас, одамни дунёқарашини кенгайтирадиган, қизиқарли фильмлар кўриш” истаги борлигини айтган.
Мазкур танқидий постни фойдаланувчиларнинг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Улардан бири ўзимизнинг миллий урф-одатларимизни тарғиб қиладиган, оила даврасида биргаликда кўриб, ибрат олгулик сериалларни ишлаб чиқаришса, нур устига аъло нур бўлишини айтган.
Эслатиб утамиз Ушбу филмни www.Uzbkino.net сайтда куриб боришингиз мумкин.