Четверг, 2021-02-25, 4:37 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8904]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1454]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [141]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2908]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5564]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [58]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8421]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1577]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2031]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [245]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2210]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1942]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [160]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [428]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [773]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [162]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [59]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [57]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [232]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [48]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 883
Статистика



Онлайн всего: 35
Гостей: 35
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2021 » Февраль » 22 » Юлдузни бенарвон уришга чоғланган қўшмачи йигит

12:31 PM
Юлдузни бенарвон уришга чоғланган қўшмачи йигит
Нима деб ўйлайсиз: эндигина 20 баҳорни қаршилаган ёш йигитнинг қандай ниятлари, орзу-мақсадлари бўлиши мумкин? Бу саволга кўпчилик «Албатта, эндигина катта карвонга қўшилган навқирон ёшдаги йигитнинг орзу-истаклари кўп бўлади. Чунки замон ёшларники, келажак уларнинг қўлида», деб жавоб бериши аниқ. Аммо жамиятимиз ҳар соҳада тобора ривожланиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларга бефарқ, фақат бугунги кун билан яшаётган, фикри-зикри қандай йўл билан бўлмасин пул топиш бўлиб қолаётган ёшлар ҳам, афсуски, учраб турибди. Энг ёмони, катта йўл остонасида турган баъзи ёшлар учун қандай йўл билан пул топиш умуман аҳамиятсиз. Муҳими, тезроқ ва кўпроқ пул келиб турса, бас. Бугун сизларга бели оғримасдан пул топишни хоҳлаб, қабоҳат дунёси сари қалтис қадам ташлаган ана шундай ёшлардан бири ҳақида сўзлаб беришни лозим топдик.

2020 йилнинг май ойи. Кўринишидан ҳали 20 ёшга ҳам тўлмагани билиниб турган йигит «OLX.uz» сайтида берилган эълонларни диққат билан кўздан кечирмоқда. Унинг нияти шаҳарнинг одам гавжум, серқатнов қисмидан ижарага уй олиш. Ахир йигит режалаштириб қўйган ишни ижарага уй олмасдан амалга ошириб бўлмайди-да. Тўғри, кейинги пайтларда пойтахтда ижарага азронроқ жой топишнинг ўзи мушкул бўлиб қолди. Ҳамма шароити муҳайё ҳовли ёки уч-тўрт хонали квартираларни-ку, қўяверинг, ҳатто бир хонали квартираларнинг ҳам нархи осмонда. Бунинг устига уй топиб бергани учун «ўртакаш», яъни маклерга ҳам отнинг калласидек пул бериш керак. Чунки уларсиз иш битмайди. Аммо Олимов Амрилло Шокир ўғли (мақоладаги исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган)ни айни пайтда ижара уйнинг арзон ёки қимматлиги қизиқтираётгани йўқ. Унинг нияти тезроқ жой топиш-у, тезроқ Ойгулни бу ерга олиб келиш. Ахир Амрилло қизгина билан ҳамма нарсани келишиб, гапни бир жойга қўйиб бўлган. Бу ёғига энди фақат «отни қамчилаш», яъни фурсатни қўлдан бой бермасдан пул қилиш керак. «Ўзиям Ойгулни бу ишга кўндиргунимча қанча ялиндим унга, — дея ўйлай бошлади Амрилло кўзини сайтдаги эълонлардан узмаган ҳолда. — Уям аввал роса ўзини торозига солиб, бокира қизлардек ўзининг нархини ошириб кўрди. Лекин пул, барибир, пул-да. Ўар куни келиб турадиган жарақ-жарақ пуллар Ойгулнинг ҳам хаёлини олиб қочган бўлса керакки, кечагина аввалига таклифимга кўнмай, ноз қилган қизнинг ўзи бугун қўнҚироқ қилиб, тезроқ «мижоз» топишимни айтиб турибди. Ишқилиб, бу ёғига энди режам ўхшаб қолсин-да».

Чиндан ҳам Амрилло Олимов бир кун аввал таниши Ойгул Жўраева билан гаплашган эди. Суҳбат орасида Ойгулнинг гап-сўзларидан пулга муҳтожлигини англаган Амрилло қизга фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилди. Аммо Ойгул унинг бу таклифини рад этди.

— Ойгул, нима мен сенга ёмонлик истаб шу гапни айтаяпманми? — деди Амрилло ҳайрон бўлганича елкасини қисиб қўяркан. — Хеч ким сенинг бунақа иш билан машғуллигингни билмайди. Жой масаласини ҳам, мижоз масаласини ҳам ўзим ҳал қиламан. Сен фақат уларнинг кўнглини олсанг, бас. У ёғи қўлингда жарақ-жарақ пул ўйнайдиган бўлади. Фақат менга ҳар бир мижоздан улуш бериб турасан, тамом-вассалом.

— Йўғ-э, Амрилло, нималар деяпсан? Ўзи ўйлаб айтяпсанми бу гапларни? Ахир мен қандай қилиб?.. — дея йигитга кўзларини тикди Ойгул.

— Вой-вой-вой-эй, Ойгул, жа ўзингни қўй оғзидан чўп олмаган қизга ўхшаб кўрсатаверма! Аниқ биламан, сен бунақа ишларни қотириб ташлайсан. Шунинг учун сенга айтяпман… Агар рад этадиган бўлсанг, ўрнингга бошқасини топишим мумкин. Фақат кейин ўзинг афсусланиб юрмасанг бўлди, — деди Амрилло ҳам қизнинг юзига тик қараб.

— Ўзиям роса жон жойимдан тутдинг-да, Амрилло, — дея тиржайди Ойгул бу гаплардан сўнг. — Карантин бўлгани учун ишлаётганим йўқ, ҳали айтдим-ку, пулдан анча қийналиб қолганим учун сенга дардимни дастурхон қилгандим. Лекин сенинг бундай иш таклиф қилишингни, очиғи, кутмагандим. Тўғрисини айтсам, илгари аёллар қўшмачилик қилишган экан, ҳозир эса ёш йигитлар ҳам бу «касб»ни ўрганишибди-да, а?

— Ҳа, энди, «Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз», деган гап ҳам бекорга айтилмаган-ку! Ҳозирги шароитга мослашиб, қаердан пул келса, ўша ерга ўзимизни уриб кўрайлик-чи, бирор натижа чиқиб қолар. Чунки бу ошқозон, кундалик харажат деганлари карантин-парантинни билмайди. Ҳар куни овқат ейиш керак, ҳар куни нимадир сотиб олиш керак. Ёки гапим нотўғрими?

— Э-э, сен ҳам ҳадеб мана шу карантинни гапиравериб, кайфиятимни баттар бузма, шусиз ҳам пулим йўқлигидан ўзимни қаерга қўйишни билмай турибман, — деди қизгина йиғлагудек бўлиб.

— Хуллас, ҳозир олдингда яна бироз турсам, кўзингдан ёш тўкилиб кетадиганга ўхшайди. Шунинг учун, яхшиси, мен кета қолай, — дея Амрилло кетишга чоғланди.

У кетса, гўёки бутун орзу-умидлари сўниб, ҳаёти ҳам тўхтаб қоладигандек бўлиб туюлган қиз ўзини тутиб туролмади ва «Майли, мен розиман», деб юборганини билмай қолди.

— Табриклайман, бу сенинг ҳозирги шароитингда энг тўғри қарор, — дея Амрилло худди артистлардек енгилгина қарсак чалиб қўйди. — Қолаверса, ҳали айтганимдек, сенинг ҳеч нимадан ташвишинг бўлмайди. Ҳамма «ташкилий ишлар»ни мен ўз зиммамга оламан, бу ёғидан сира хавотир олма…

Шу-шу Амрилло ўзи айтганидек «ташкилий ишлар»га киришиб кетди ва тез орада «OLX.uz» сайти орқали Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан хонадонни ижарага олди. Уй эгаси Комилов ўткир Носир ўғлига эса мазкур хонадонда шаърий никоҳда бўлган турмуш ўртоғи Бердиева Нозима Бахтиёр қизи билан бирга вақтинча истиқомат қилишини айтиб уни алдади. Аслида, бу хонадон Амриллога қўшмачлик қилиши учун керак, у шу ғараз ниятда ҳатто Интернетдаги беҳаё сайтлардан бирига «Назо» номи остида кириб, эндигина 22 ёшга кирган Ойгул Жўраеванинг фоҳишалик билан шуғуланишига мижоз топиш учун эълон жойлаштириб ҳам бўлган эди.

Буни қарангки, мазкур эълон орқали нафсининг истагини қондирувчи одам тезда топила қолди. «Мижоз» Ойгулга берган пулнинг тенг ярми эса аввал келишилганидек Амриллога тегди. Шундан сўнг нафс қутқусига учган йигит ўзининг ижара уйига яна бир танишини, яъни юқорида номи тилга олинган Бердиева Нозима Бахтиёр қизини ҳам олиб келди. Энди йигит ҳар икки қизга мижоз топиб, ҳар бир мижоз берган пулларнинг ярмини ўз чўнтагига ура бошлади.

Шу тариқа Амрилло ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2020 йилнинг 8 майидан 12 майгача бўлган вақтда ғаразли ва бошқа паст ниятларда Ойгул билан Нозимага турли ёшдаги эркакларни қўшиб келди. Ҳатто қизларнинг «хизмат ҳақи»ни ҳам ўзича баҳолаб, эълонга қўшимча тарзда 350000 сўмдан то 1500000 сўмгача бўлган нархларни ёзиб қўйди. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, қўшмачи йигитнинг «бизнеси» йўлга тушиб, мўмай даромад келтира бошлади. Аммо Яккасарой тумани Кичик Бешёғоч кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖда ишлайдиган Бунёджон Темиров Ойгулнинг ижарада яшаётганлигини аниқлаб, ундан паспорт нусхасини сўраб қолмаганида ва уй эгасининг унга алоқага чиқишини сўрамаганида эди, ўзини юлдузни бенарвон урадиган чоғлаб юрган Амриллонинг яна қанча вақт ошиғи олчи бўлишини ҳеч ким айтолмасди, албатта. Бироқ О. Жўраева унга паспорт нусхаси бермаганлиги ва уй эгаси ҳам алоқага чиқмаганлиги боис, бундан ташқари ушбу уйнинг аҳолиси унга бегона эркаклар қизлар ижарада турадиган ушбу хонадонга кўп келаётганлигини ва ушбу хонадонда фоҳишахона ташкил қилинганлигини айтиб, чора кўришни талаб қилишганлиги сабабли Бунёджон Темиров кўп ўйланиб ўтирмасдан ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Дастлабки тергов органи томонидан А. Олимовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан Қаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилишда ва ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлашда ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган.

Суд ҳукмига кўра, Олимов Амрилло Шокир ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми ва 131-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 400 (тўрт юз) соат мажбурий жамоат ишлари белгиланди.

Агар Амрилло Олимов қандай тубсиз жарлик сари қадам ташлаётганини ўз вақтида англаганида эди, унинг юзи қора бўлмас, яқинлари ва маҳалладошлари ҳам ёшгина йигит туфайли уялиб ўтиришмаган бўларди. Шундай экан ёш-ёш йигит-қизларга қарата «Ҳеч қачон пул топишнинг жирканч йўлларини танламанг, ҳамиша ҳалол ва тўғри йўлдан юринг», деб қоламиз.

Т. А. КАСИМОВ, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси
Суннатулло АБДИМУРОД ўғли, журналист

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 58 | Добавил: #Yangilik, #новости, #newsuz, #uznews, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Mirjon Ashrapov - Erka qizi

DJ Piligrim - Nega unday (Extended version)

Farrux Hamrayev - Chipta oldim Makkaga

Rakhim - Синий Ламборгини

Munisa Rizayeva - Ayrilding

Mirjon Ashrapov - Ayriliq

Yulduz Usmonova - Bebaho sevgim

Mirjon Ashrapov - Yurak (cover Yulduz Usmonova)

Zohid Rixsiyev - Ketma

Bojalar - Jufti halolim


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя