Вторник, 2022-08-09, 12:52 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8251]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1990]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2027]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [300]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1022
Статистика



Онлайн всего: 93
Гостей: 93
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Июнь » 25 » Юрий Шатунов: Меҳрибонлик уйида ўтган бахтсиз болалик, «Ласковий май»дан кетиш ҳамда Германияда топилган бахт

5:50 PM
Юрий Шатунов: Меҳрибонлик уйида ўтган бахтсиз болалик, «Ласковий май»дан кетиш ҳамда Германияда топилган бахт
2022 йил 23 июнь куни «Ласковий май» гуруҳи солисти, 80 йиллар охири 90 йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. «Lisa» нашри марҳум хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида сўз юритди.

Унинг тароналари 30 йилдан ортиқ вақт давомида тингловчиларни қувонтирди. Юрий Шатунов — 90 йилларнинг афсонаси, уни ҳамма билади: кекса авлод ҳам, ёшлар ҳам. Ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, у оғриқли, қалбни ларзага солувчи қўшиқларни куйлаган. «Белие рози», «Лето», «Пусть будет ночь», «Седая ночь» — бу ва бошқа композициялари йиллар давомида севиб тингланди.

Хонанданинг жўшқин овози «Ласковий Май» гуруҳининг тимсолига айланди. Гуруҳнинг кассеталари тарқалди, солистларнинг, айниқса Шатуновнинг портретлари кўплаб қизларнинг хоналари деворларини безатади. Аммо негадир машҳурлик чўққисида Юрий жамоани тарк этишга қарор қилди ва кейинчалик бутунлай саҳнадан ғойиб бўлди.

Оддий оиладан чиққан йигит


Юрий Бошқирдистоннинг Кумертау шаҳрида туғилган. Унинг отаси билан муносабати яхши бўлмаган, шунинг учун ҳаётининг дастлабки тўрт йилида у бобоси ва бувиси билан яшаган ҳамда онасининг фамилияси — Шатуновни олган.

Ота-онаси ажрашгач, Юрий онасиникига қайтиб келди, аммо у тез орада яна турмушга чиқди. Шунинг учун ҳам бўлажак хонанданинг болалигини қувноқ хотираларга бой деб атаб бўлмасди: унинг ўгай отаси тез-тез ичиб, жанжал қиларди, бола эса уйдан қочиб кетарди. Орадан кўп ўтмай, Шатунов 11 ёшга тўлганда онасидан айрилди ва болалар уйига топширилди.

Аввалига холаси Любов Макарова унга бошпана берди, лекин кейинчалик унга болалар уйида яшаш яхшироқ бўлишини тушунди. «Менинг иккита фарзандим бор эди — Татяна ва Наталя. Катта қизим бир ярим ёшга тўлганда, иккинчи қизим туғилди. Ўша пайтда мен учун уларнинг ҳаммасига қараш қийин эди ва мен уни болалар уйига топширишга мажбур бўлдим. У мен билан бир йил яшади, 12 ёшга тўлгач, чиндан ҳам қийнала бошладик. Менда маблағ йўқ эди», — дейди аёл.


У ўсмирлик йилларини Оренбург шаҳридаги мактаб-интернатда ўтказди. У ерда Юрийни тез-тез ижодий тадбирларда иштирок этишга таклиф қилишди ва тўгарак раҳбари Сергей Кузнецов ундаги қўшиқчиликка бўлган истеъдодни кўрди. Қизиғи шундаки, ўша пайтда Юрийнинг ўзи мусиқага қизиқмаган, у кўплаб болалар сингари спортни яхши кўрарди.

Бироқ Кузнецов уни бошқа етимларни ўз ичига олган «Ласковий Май» гуруҳининг етакчи қўшиқчиси бўлишга кўндирди. Йигитлар «Вечер холодни зими» ва «Метель в чужом городе» қўшиқларини ёзиб, ижро этишни бошлади. Кейинчалик «Белие рози» ва «Седая ночь» каби машҳур тароналар чиқди ва биринчи альбом ҳам ёзилди.

Кассета «Мираж» гуруҳининг менежери Андрей Разинга етиб келди, у ўша пайтда янги гуруҳ яратиш ҳақида ўйлаётган эди. Бунгача у иқтидорли болаларни излаб кўплаб меҳрибонлик уйларига борган, бироқ мосини топа олмаган.


Яккахон карьера

Андрей Разиннинг идеаллари Петлюра ва Элвис Пресли эди, улар туфайли у Юрий Шатуновнинг унутилмас қиёфасини яратди. Шундан сўнг гуруҳ янги босқичга кўтарилди — қўшиқлар кўплаб тадбирларда янгради, концерт заллари сон-саноқсиз мухлислар билан тўлди.

«Маълум бўладики, биз касб танламаймиз, аммо хоҳишимиз ҳар доим ҳам имкониятларимизга тўғри келавермайди. Яъни, мен умуман нима учун бу ерда эканимни билмайдиган ва тушунмайдиган жойга тушиб қолганим маълум бўлди. Кейин бир мунча вақт ўтгач,  мен соҳамга профессионал муносабатда бўлишни бошладим, бунга кўп вақт ажратдим, ўз-ўзимни тарбиялаш, ўқиш билан шуғуллана бошладим», — деган эди Юрий ўз танлови ҳақида.

Юрийга омад дарров кулиб боқди: бир зумда оддий йигитдан поп юлдузига айланди. «Мен ўзимни омадли деб ҳисоблайман: тўғри вақтда, керакли жойга етиб келдим, керакли одамларни учратдим ёки улар мен билан учрашди», — деган хонанда 2006 йилда берган интервьюсида.

Шатунов эрта келган машҳурликка дош берди ва кўплаб ҳамкасблари каби юлдузлик касалига чалинмади. 1991 йилда у гуруҳни тарк этиб, яккахон карьерасини давом эттиришга қарор қилди. «Мен ватанни тарк эта олмадим, чунки мен давлат фарзанди эдим ва ҳали қўлимда паспортим йўқ эди. Мен қолишга мажбур бўлдим», — деди хонанда.


Маълум бўлишича, яккахон хонанда ва продюсер ўртасидаги муносабатлар яхши бўлмаган. Яъни Разин Шатуновга гуруҳнинг қўшиқларини ижро этишни тақиқлаган, гарчи уларнинг аксарияти Сергей Кузнецов томонидан ёзилган бўлса ҳам.

«Энди муаллифлик ҳуқуқи эгасиман, чунки Сергей Кузнецов 2019 йил 1 октябрда мен билан имзолаган шартномада муаллиф ва ижрочи сифатида барча ҳуқуқларни менга ўтказди», — деди хонанда.

Гуруҳни тарк этгач, у яккахон карьерасини давом эттира бошлади. Шу билан бирга, Германияга жўнаб кетди. У ерда «Знаеш» номли биринчи альбомини яратиш бўйича студияда ишлади. Лекин деярли саҳналарга чиқмади, бир неча йил ўтгач, у концерт беришда давом этди.


Ижрочининг мухлислари нафақат 80—90 йилларнинг ёшлари, балки янги авлод вакиллари ҳам эди. Юрийнинг ижоди ҳеч қачон тўхтаб қолмади, у тез-тез қўшиқлар чиқарди, уларнинг аксарияти яна хитга айланди.

«Бир нарса одамларни — нафақат катталарни, балки ёшларни ҳам ушлаб туради. Мен яратган барча треклар менга нима бўлаётганини, ҳаётим қандайлигини айтади. Эшитишнинг ўзи кифоя, унда барча жавоблар бор», — деб айтган Шатунов.

Юрий Шатунов шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмасди. Бироқ у бир неча бор узоқ муносабатларга эга бўлганини таъкидлаган, аммо улар жиддий тус олмаган. Хонанда доимо ўзи билан тенг, унга мухлисдек муносабатда бўлмайдиган, унинг машҳурлигига ошиқ бўлмаган аёлни қидирарди.

У мухлисларни ҳам, журналистларни ҳам шахсий ҳаётига киритмади. Бироқ кейинчалик Юрий узоқ кутилган севгисини учратгани маълум бўлди. Танишув Германияда бўлиб ўтди, хонанда «Ласковий май»дан сўнг у ерга кўчиб кетганди. Ногаҳон Светланада у ўзининг рафиқаси ва болаларининг онаси бўлиши мумкин бўлган аёлни кўрди.


Аммо Светлананинг қариндошлари дастлаб унинг таниқли хонанда билан алоқасига қарши эди. «Гўёки барча санъаткорларнинг ҳар бир шаҳарда беш-етти нафар қиз дўсти бўлади, деб ўйлашади. Узоқ вақт давомида мен Светанинг қариндошлари билан умуман танишишни хоҳламадим. Аммо охир-оқибат, қайнонам билан учрашганимдан сўнг ҳаммаси жойига тушди», — дея тушунтирган Юрий.


Жуфтлик 2000 йилдан бошлаб учраша бошлади. Олти йил ўтгач, уларнинг ўғли Деннис туғилди ва бир йилдан кейин улар турмуш қурди. 2013 йилда уларнинг оиласи битта қиз фарзандга кўпайди. Хонанда фарзандларини ўзининг изидан боришини истамаслигини айтиб ўтган, лекин агар улар шунда ҳам мусиқага қизиқса, у аралашмаслигини маълум қилган.

Афсуски, энди у фарзандларининг қандай ўсиб, нима касб эгаси бўлишини кўра олмайди. 2022 йил 23 июнга ўтар кечаси Юрий бу дунёдан кўз юмди: у тез ёрдам машинасида юрак хуружидан вафот этди. У эндигина 48 ёшда эди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 233 | Добавил: #ahborot, #news, #uznews, #Yangilik, #Yangiliklar, #habarlar, #новости, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shahzoda - Faqat sen (Lounge version)

Jasur Umirov - Popuri (2022)

Shahzoda - Seni osmonimga olib ketaman (Remix)

Jasur Umirov - Salom, Jasur

Xurshid Rasulov - Yoshlik (2022)

Davron Ergashev - Kechalar

Hamdam Sobirov - Yaxshi ko'rsam nima qipti

Shohruhxon - Salom, sevgi

Munisa Rizayeva - Jonginam (Cover Laylo Aliyeva) (Video KLIP va MP3)

Ozoda Nursaidova - Xush kelding


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя