Суббота, 2016-12-03, 3:33 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 150
Гостей: 143
Пользователей: 7
Dargothkr, ConnorSob, CrisAvp, angren201755555, Chrisextem, angelinati2, Georgtymn
Главная » 2016 » Июнь » 29 » Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган машҳурлар

7:25 AM
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган машҳурлар
Катта тезлик ҳаётига нуқта қўйган 10 нафар машҳур билан сизларни "Сosmo” нашри таништиради.

Пол Уокер
2013 йил 30 ноябрда ҳалок бўлган

Пол Уокернинг вафот этганига унинг яқинлари ҳам, мухлислари ҳам ишонмади. Чунки "Форсаж” фильмида қийин трюкларни мустақил амалга оширган одам, қандай қилиб, автофалокатга учраши мумкин? 
Актёр Филлипинда тайфундан ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланиб ўтказилаётган хайрия автошоуси вақтида ҳалок бўлган. Рулда дўсти Роджер Родас бўлган, машина тезликда келиб, симёғочга урилиб, ёниб кетган, уларнинг қутулиш имкони мавжуд бўлмаган. Актёр ўлими олдидан уни машҳур қилган "Форсаж”нинг еттинчи фильмида суратга тушишни бошлаган эди. Аммо у суратга тушиш ишларини ниҳоясига етказа олмаган. 

Жеймс Дин
1955 йил 30 сентябрда ҳалок бўлган

Жеймс Дин 24 ёшида ҳалокатга учраганига қарамай, 1950-йиллар маданиятига ўз ҳиссасини қўшишга улгурди. Унинг соч турмаги ва бакенбардидан намуна сифатида бир қанча фильмларда фойдаланилган. 

Жеймснинг ўлимида кўпчилик унинг автомобилини айблади, бу ҳақда турли мистик афсоналар юзага келди. У ўлими олдидан янги "Порше” спорт автомашинасини сотиб олган ва бир дақиқага бўлсин ундан айрилишни истамаган, ундан ҳайратланишдан тўхтамаган. Актриса Урсула Андерс ва актёр Алек Гиннесс худди фалокатни сезгандай, уни йўлдан қайтармоқчи бўлишган, аммо у ҳеч кимга қулоқ солмай, рулга ўтирган. Калифорнияда рўпарасидан келаётган автомашинага урилиб, ҳалок бўлади. Машина эса пачоқланиб кетади.  

Актёр ҳалок бўлгандан кейин унинг машинасини мухлис қизлардан бири сотиб олиб, таъмирдан чиқаради. Илк маротаба рулга ўтирган қиз манзилига етолмай, ЙТҲ га учрайди ва у ҳам ҳалок бўлади. Бу воқеадан кейин машина қайта таъмирланмаган. 1960 йилда "Порше” Лос-анжелесдаги устахоналардан бирига олиб келинганда, ўз-ўзидан йўқолиб қолган.

Грейс Келли
1982 йил 14 сентябрда ҳалок бўлган

Машҳур драматург Жорж Келлининг қизи Грейсни болалигидан бошлаб, Голливуд ўзига жалб этган эди. У аслзлда оиланинг қизи бўлишига қарамай рекламаларни суратга олишда тер тўкиб меҳнат қиларди. "Могамбо” фильмидаги роли учун "Оскар”га номзодлик қилиб, кейинчалик Альфред Хичкокнинг илҳом парисига айланди. Бу нарса унинг ҳаётини тубдан ўзгартирди, Грейс нафақат Голливуд маликасига, балки Монако княгинясига айланишига ҳам сабаб бўлади. У Хичкокнинг Франция жанубида суратга олинаётган фильми жараёнида Монака князи Ренье III билан танишади. "Ўғрини тутиш” фильми суратга олиниб бўлгандан кейин Грейс князга турмушга чиқиб, кинони тарк этади. Аммо умрининг охирига қадар бағрикенг ва олижаноб княгиня номини сақлаб қолган.  

Грейс Келли илонизи йўлдан автомобиль бошқариб кетаётганда юраги хуруж қилади ва оқибатда машина тоғдан пастга қулайди. Ҳалокат пайтида ёнида бўлган кичик қизи Стефаниянинг бўйни қайрилса-да, тирик қолади, Грейс эса бир кундан кейин касалхонада вафот этади. Грейс Келлининг дафн маросимида малика Диана ҳам қатнашади, орадан 15 йил ўтгач, унинг ўзи ҳам автоҳалокатда ҳалок бўлади.   

Диана
1997 йилнинг 31 августида ҳалок бўлган

Замондошлари учун малика Диана инсоният доимо интиладиган руҳий мададкор вазифасини ўтаган. У диндор, шоулари билан стадионларни тўлдирадиган, сиёсий ҳукмронлиги билан  оламни зир титратидиган одам бўлмаса-да, меҳрибонлиги, раҳм-шафқати билан ҳаммага ўрнак бўлган.

У бундан 20 йиллар илгани Париж яқинида мисрлик миллионер Доди ал-Файоднинг ўғли билан бирга автоҳалокатда ҳалок бўлган. Тахминларга кўра ҳайдовчи Андри Поль ер ости йўлида машина ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Ҳозиргача бу фалокатнинг аниқ сабаби аниқланмаган, уни фитна, ҳайдовчи маст бўлган, маликани таъқиб қилган папараццилардан қочган деган фаразлар илгари сурилган. Ҳалокатда фақатгина Тревор Рис-Жонс исмли тан қўриқчи тирик қолган. У оғир яраланган ва хотирасини йўқотган.

Диана шаҳзода Чарльз билан ажрашгани туфайли унинг дафн маросимида халқнинг хайрлашуви шарт бўлмайди. Екатерина II  ҳам ўғли билан ажрашганлиги учун келинини у даражада ёқтирмаган. Шунга қарамай. Халқ малика Диананинг ўлимидан чуқур қайғуга тушган. Севимли маликалари билан хайрлашиш истагида келган оломон бир неча кун Букингем саройи атрофида тўпланиб, мотам куни эълон қилинишини, мамлакат байроғи туширилишини талаб қилишган.

Лиза Лопес
2002 йил 25 апрелда ҳалок бўлган

TLC —  гуруҳи жаҳонга машҳур Spice Girls ва Destiny’s Child аёллар гуруҳидан кейин учинчи ўринда туради.  Гуруҳ аъзоларидан бири Лиза Лопеснинг автоҳалокатда ҳалок бўлганига қарамай, ҳамон концерт беришдан тўхтамаяпти. Лизанинг болалиги оғир кечган, отаси мунтазам равишда ичиб, онасини калтаклаб келган. Кейинчалик оилавий жанжаллар жонига теккан Лизанинг ўзи ҳам ароққа ружу қўйган. У машҳур бўлишига қарамай, бу одатини ташламаган. 2002 йилда шахсий ҳаётида рўй берган воқеалар туфайли Лиза Гондурасга дам олишга жўнайди. 30 ёшли Лиза рулни бошқариб кетаётганда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, юк машинаси билан тўқнашади. Гуруҳ аъзолари унинг ўрнига бошқа одам олишни истамайди.

Геннадий Бачинский
2008 йилнинг 12 январида ҳалок бўлган

Машҳур дижей, Maximum радиосидаги тонгги шоуда Сергей Стиллавиннинг шериги бўлган Геннадий Бачинский 36 ёшида ҳалок бўлди. У Россиянинг Тверь вилоятида трассада фура машинасини қувиб ўтаётганда йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб қолиб, ЙТҲ содир этади ва оқибатда воқеа жойида ҳалок бўлади.

Валерий Харламов
1981йил 27 августда ҳалок бўлган

Валерий Харламов совет хоккейининг 17 рақамли афсонавий хоккейчиси бўлган. Харламовни "хоккейнинг Криштиан Роналдуси” деб аташ мумкин бўлган. Уни дунё аҳли яхши таниган. Валерий Харламов илк маротаба рафиқаси Ирина билан 1976 йилда автоҳалокатга йўлиққан эди. Бир қанча жиддий жароҳат олишига қарамай, у етти ойдан кейин муз устига қайтди. Орадан беш йил ўтгач, Ленинград шоссесининг 74 километрида у яна автоҳалокатга учради. Бу сафар ҳам унинг ёнида рафиқаси Ирина ва унинг акаси бўлган. Уларнинг ҳар учаласи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
 

Виктор Цой
1990 йилнинг 15 августида ҳалок бўлган

28 ёшли мусиқачи Латвиянинг "Слока-Талси” йўлининг 35 километрида, рулда ухлаб қолиш оқибатида автоҳалокатга учраган. Унинг бошқарувида бўлган "Москвич” автомашинаси катта тезликда автобусга келиб урилади ва у воқеа жойида ҳалок бўлади. Бу воқеа ўша пайтларда машҳур "Кино” гуруҳи мухлислари учун катта йўқотиш бўлган. Улардан баъзилари ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган. Виктор Цой ҳалок бўлган жойга ёдгорлик ўрнатилган.

Леонид Быков
1979 йилнинг 11 апрелида ҳалок бўлган

"Жангга фақат қариялар киради” трагикомедиясининг машҳур қаҳрамонларидан бири 50 ёшда "Минск-Киев” йўлида қувишиш оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб қолиб, автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлган. Тергов натижалари ҳалокатда фақатгина актёрнинг ўзи айбдор бўлганлигини аниқлашган. 

Марина Голуб
2012 йил 9 октябрда ҳалок бўлган

54 ёшли актриса спектаклдан сўнг таксида уйга қайтаётганида автоҳалокатга учраган. Йўл-ҳаракат қоидаларини бузиб, тезликда келаётган Cadillac таксига урилган. Оқибатда такси ҳайдовчиси ва Марина Голуб ҳалок бўлган, Cadillac ҳайдовчиси эса воқеа жойидан қочиб кетган. Аммо полиция ходимлари томонидан қўлга олинган қонунбузар ҳайдовчи 6,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 408 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016