Среда, 2017-10-18, 4:31 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3697]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3227]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4897]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1318]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [877]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 561
Статистика


waplog

Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Декабрь » 27 » Каниза ва “Миллион” ўртасидаги жанжал давом этмоқда:“Даврон Кабулов, инсонга инсоф керак”

7:26 PM
Каниза ва “Миллион” ўртасидаги жанжал давом этмоқда:“Даврон Кабулов, инсонга инсоф керак”
"Миллион” қизиқчилар жамоасининг сентябрь ойида ўтказилган концерт дастуридаги хазиллар туфайли хонанда Канизанинг оиласи бузилиш арафасида эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Каниза томонидан "Миллион” жамоасига бундай айбловлар илгари сурилганидан кейин қизиқчилар сардори Даврон Кабулов репитиция жараёнида хонанданинг шахсан ўзи иштирок этгани ва дастурда саҳналаштирилаётган хазиллардан унинг хабари бўлганини маълум қилган эди. 

Бугун Каниза ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Даврон Кабуловга мурожаат қилди ва унинг сўзларига жавоб берди. 

"Даврон Кабуловнинг матнига жавоб бермасам бўлмайдиган кўринади. Инсонга инсоф керак! Мавзу нимадаю у нималарни кавлаб ёзди? Туҳматлар ҳам эви билан!”,—деб ёзди Каниза. 

Қуйида Канизанинг сўзларини айрим таҳрирлар билан эътиборингизга ҳавола этамиз:

"1. Нега 3 ой ўтгач? Чунки ‘Mиллион’ концертига ҳамма ҳам тушавермайди, мени танишларим ва қариндошларим ҳам албатта, бу бир халқона байрам эмаски, ҳамма дарров билса, ўзларига баҳони кўп беришмасин, бу Озодбек Назарбеков ёки Юлдуз Усмонова концерти эмаски ундаги хитлар эртасидан халққа тарқалса. 

2. 3 ой ўтиб энди онам билгани ҳам шу билан боғлиқ, онам АҚШда, интернетга энди қўйилди! 

3. Пиар мен қилаётган бўлсам, мени диским сотувга чиққани йўқ, ҳамма пиар ҳозир аслида "Миллион” ва унинг диски фойдасига бўлмоқда. Балки шу сабаб Даврон умуман мавзудан ташқари эшитган қандайдир фисқу фасодлардан тузилган матн тузиб тарқатиб ётибди? Жангга тенглашгани аёл киши ва маъмуримдан тортиб то кимни концертига тушишимгача йиққан мавзудан йироқ миш-миш билан тўлдирган ўша матнида нима асос ва нима мантиқ бор?

4. Титрсиз репетиция бўлган деб тан олган Даврон: Репетицияга қатнашган дегани бу бир ой ёки бир ҳафта ва бир кун аввал ҳам эмас, чунки аслида Гулсанам Мамазоитова билан чиқишаётган эди, Гулсанам опага улар ўзларини истаган тарздаги хазилларига куч топа олмагани боис концертни иккинчи куни мени таклиф этишган ва фақат бир маротабагина титрсиз репетиция қилинган ва буни радиода ўзи тасдиқлади! Нега икки хил гаплар? Давронни радиодаги гапи: https://www.youtube.com/watch?v=AuDCyRaJCJ0 тингланг! Репетиция бир кун бўлиб ва унда титр бўлмаган бўлса нима деб ўзини оқлаяпти яна?! Репетицияда фақатгина мени бош кийимларим билан прикол қилиш ҳақида менга айтилган! Шунга кўнганман! Жасур Умировдан тортиб то ҳамма гапларни Даврон ўзи тузиб берди. Мен концертда чиқишимга ҳам розилигим фақат мени имиджим ва бошимдаги нарсалар приколига розилик бўлган! Даврон инсоф билан бўлсин! Нега шуни мард бўлиб тан олмаяпсиз?! Уят эмасми?! Нега келишилмаган титр қўйиб юборилган? Концерт кунлари бир-икки марта экранга қараб ундаги ёзувларга унчалик ахамият бермадим тушунмадим ҳам, чунки бу режада бўлмаганку. Улар ёмон нарсаларга шама эканини билмаганман.

5. Мавзудан умуман ташқаридаги йиғиб мени яна камситаётган матнингизга : Шаҳзодами бошқами ҳамиша ҳаммани ҳурматини жойига қўйиб қуруқ қўл билан бормаганим ҳам муҳокама бўлгани яна бир бора шоу-бизнесда оқибат ортиқча эканини тасдиқлайди. Лекин, ҳар бир эшитгандим ва туюлгандир, деган нарсани ёзаверса... бу нарсалар аёлларга хосроқмиди дейман. Бирор нарса ҳақида тахмин ёки эшитган иғвони айтишдан аввал уни текшириш тугул одам сал фаҳм фаросатини ишлатса тўғри бўларди. Ўзи уни нима алоқаси бор бу мавзуга? Таклифнома сотиб олиб яна ташаккур деганимни эслай олмадим, мантиқсиз! Гаплар исботи билан бўлсин Давронбек, у мавзудан ташқари ва ғийбат бўлса ҳам! Ва умуман олганда, қайсидир бир санъаткор айтганди: ‘Мен концертимга артистларни таклифнома бериб уларни машҳурлиги ортидан ўзимга реклама қилганимдан кўра, улар ўзлари чипта сотиб олиб келганлари мана шу мени қўллаб-қувватлагани ва менинг улар олдидаги ҳурматим’ деб. Илоҳим ‘Миллион’чилар куни келиб шу даражага етсинки, текин таклифнома тарқатиб олд қаторларни машҳур чеҳралар билан тўлдиришмасину, у санъаткорлар ҳаммаси чипта сотиб олиб келиб, яна гуллар ҳам олиб келишсин.

Фақат кимларнидир камситиш орқали ва ёки фақат уятсиз мавзуларга шама билан концерт қўймай, хақиқий ижод билан изланиб халқона мавзуда эл қалбидан жой олишсин. Чойхона аудиторияси учун эмас, оила билан кўриб тан беришлик санъати даражасида устиларида ишлаб ривожлана олишсин! Мана шунақа ижодан катта кучга эриша олишсин! 

6. Турмуш ўртоғини элга реклама қилмайдиган санъаткордан кўра бугунги кунда кўз-кўз қилиб реклама қиладиганлари кўплиги учунам эрим борми,йўқми долзарб мавзу экани албатта, аянчли. Қанча санъаткор беркитган ва бугунги кунда ҳам бола-чақали бўлиб кетган ҳамки эрини кўрмагансиз. Шу учунам бу ШАХСИЙ ҳудуд. Узр, эрим санъат оламидан бўлганида у ўзини реклама қилишни истаган бўлармиди. Кечирасизлар, энди эримни маъмурим қилиб уни реклама қилиб юрмаганимга.
7. Илк маъмурим қамалиб чиққани сир эмас ва бу жиноят ишини кўп санъат оламидагилар гувохи бўлишган. У ўзини айбини ҳам тан олган. Мен эмас, у ўзини жинояти учун қамалган. Санъат оламида худди бошқа ҳеч кимни маъмури пулга туширмаганам ва у хонандалар ариза ҳам ёзишмаганам. Узр, катта пулга тушириб кетган жиноятчига сотилган уйимни кечирмаганим учун. Узр, у мен ва онамни ўша вақтлар уйсиз кўчада қолдиргани учун арз қилганимга. 

8. Эркак киши санъаткорми ё масхарабозми куни аёлларни саҳнага олиб чиқиб камситиб шу орқали пул топишдан асрасин! У эркаклигини унутиб қўймасин экан!

Айтмоқчи бўлганларим шу эди. Ҳаммага эътибор учун раҳмат. Аёлманда уйим нотинч бўлган пайти эмоцияда оилам бузилди, деб шошиб гапирворибман. Майли нима бўлса буёғи пешонадан. Аёл киши билан олишиш даражасига боришни ўзига эп кўрмаган ва майдагап бўлиб умуман бошқа ғийбатлардан фойдаланган ҳолда ўзини айбини ёпишга ҳаракат қилмайдиган мардларга чексиз ҳурматим! Мард ва жиддий эркаклар бор бўлсин хаётда! УЗР!”

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1916 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017