Воскресенье, 2016-12-04, 4:14 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 442
Статистика


waplog

Онлайн всего: 146
Гостей: 145
Пользователей: 1
EvgeniyFug
Главная » 2016 » Сентябрь » 26 » Кечки дастурхонга бекалар учун рецептлар

7:46 PM
Кечки дастурхонга бекалар учун рецептлар
Ажойиб салат

Зарур масаллиқлар: (4 кишилик) 300 гр. қайнатилган гўшт, 200 гр. консерваланган ёки қайнатилган фасол, 2 тадан помидор, кўкпиёз ва тузланган помидор, 1 та булғор қалампири, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 чой қошиқ сирка, кўкатлар, туз, майдаланган қалампир.

Тайёрланиши: 1. Гўштни тўртбурчак, пиёзни ҳалқалаб, булғор қалампирини сомонча, тузланган бодринг ва памидорни эса ярим ҳалқа шаклида тўғранг.

2. Ҳамма тўғралган масаллиқларни аралаштириб, унга консерваланган фасол қўшинг.

3. Саримсоқ пиёзни майдалаб, ўсимлик ёғи ва сиркага солиб, соус тайёрланг. Салатга соус қуйиб, ярим соатга музлаткичга қўйинг ва дастурхонга кўкатлар билан безаб тортинг. 

 

«Олтин товуқ» таоми

Зарур масаллиқлар: 1 та ўртача катталикдаги товуқ, 100 гр. оқ нон, 2 та лимон, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 1 боғ петрушка, 1 ош қошиқ асал, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Товуқни ювиб, қоғоз салфетка билан қуритинг. 1 бўлак саримсоқ пиёзни товуқнинг ҳамма жойига суртиб чиқинг.

2. Қолган саримсоқ пиёз ва петрушкани майдаланг. 1 та лимоннинг шарбати олиб, қобиғини майдаланг. Ноннинг юмшоқ жойини тўртбурчак шаклда тўғранг.

3. Лимон қобиғи, тўғралган нон, майдаланган саримсоқ пиёзни лимон шарбатининг ярми билан аралаштириб, аралашмани товуқ ичига солинг.

4. Қолган лимон шарбатини асал билан аралаштиринг. Товуқни 180 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. 15 дақиқадан кейин асалли соусни суртинг ва яна 45 дақиқа давомида пиширинг. Дастурхонга кўкатлар ва лимон бўлаклари билан безаб тортинг.

 

Истамбул кекси

Зарур масаллиқлар: 250 гр. ун, 200 гр. шакар, 150 граммдан сариёғ, 100 граммдан майиз,  майдаланган ёнғоқ ва бодом, 3 дона тухум, ярим чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), 1 чой қошиқ долчин (корица), қанд упаси.

Тайёрланиши: 1. Майизни илиқ сувда ювиб, сувини яхшилаб силқитинг. Ёнғоқни майдаланг. Сариёғни шакар билан миксер ёрдамида аралаштиринг.

2. Сариёғли аралашмага тухум, ун, юмшатгич, майиз, ёнғоқ ва долчин  солиб, хамир қоринг.

3. Тўғри тўртбурчак қолипга зар қоғоз (фольга) тўшаб, хамирни солинг-да, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. Пишгач, юзига майдаланган ёнғоқ, бодом мағзи ва қанд упаси сепинг.

 

Творогли кулчалар

Зарур масаллиқлар: 400 гр. ун, 100 гр шакар, 100 мл. сут, 2 ош қошиқ сариёғ, 2 дона тухум, туз, хамиртуруш.

Қайласига: 200 гр. творог, 1 дона тухум, 2 ош қошиқ шакар, 1 чой қошиқ ун, 50 гр. майиз, 3 ош қошиқ асал.

Юзига суртиш учун 1 дона тухум.

Тайёрланиши: 1. Хамиртурушни илиқ сутда ивитинг. Сутга шакар, тухум, ун ва туз солиб, аралаштиринг. Хона ҳароратида эритилган сариёғни ҳам солиб, хамир қоринг-да, икки соат тиндиринг. 2 соатдан кейин муштлаб, яна бир соат тиндиринг.

2. Қайла тайёрлаш учун творогни шакар, тухум ва ун билан аралаштиринг. Илиқ сувда ивитилган майизни майдалаб, асалга солинг-да, 10 дақиқа паст оловда қайнатинг.

3. Хамирни тенг ўн бўлакка бўлиб, зувала ясанг. Зувалаларга кулча шаклини бериб чиқинг. Кулчалар ичига аввал майизли асални, кейин ёнига айланасига творогли аралашмани солинг. Устини ёпиб, кулчаларни ярим соат тиндиринг. Юзига тухум сариғини суртиб, 180 даражада қиздирилган газ печига ярим соатга қўйинг.

 

«Сув париси» таоми

Зарур масаллиқлар: 200 гр. териси шилинган, қайнатилган балиқ гўшти, 2 та қайнатилган картошка, 1 та қайнатилган лавлаги, 3 та тузланган бодринг, 1 та олма, 2 дона қайнатилган тухум, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган картошка, лавлаги ва олмани қирғичдан ўтказинг. Тухумни майдалаб, балиқ гўштини эса сомонча шаклида тўғранг. Масаллиқларга туз сепишни унутманг. 

2. Катта ликопчага олдин картошкани иккита бир-бирига қараган балиқ шаклида жойлаштиринг. Майонез суртиб, тўғралган балиқ гўштини бир текис қилиб қўйиб чиқинг. Лавлаги, олма ва тухум аралашмасини қолган картошка қириндисини устма-уст навбати билан теринг. Ҳар бир қават устидан майонез суртинг.

3. Тузланган бодрингни парраклаб, таомга балиқ тангачаларидек ёпиштиринг. Кўкпиёз ёки кўкатлардан қанотлари ва думини ясашингиз мумкин.

 

Татарча солянка

Зарур масаллиқлар: 300 граммдан мол ва қўй гўшти, 250 гр. қайнатилган мол тили, 2 бош пиёз, 1 дона сабзи, 2 та тузланган бодринг, 8 та қуритилган қора олхўри, яримта лимон, 1 ош қошиқ томат қайласи, 1 ош қошиқ сариёғ, 1 та лавр барги, 8 дона қора мурч, туз.

Тайёрланиши: 1. Қўй ва мол гўштига 1,5  литр совуқ сув солиб қайнатишга қўйинг. Кўпигини олиб ташлаб, қора мурч, арчилган сабзи ва пиёзни бутунича солинг. 1,5 соат давомида қайнатинг. Тайёр бўлишига 20 дақиқа қолганда лавр барги ва туз солинг.

    Қора олхўрини қайноқ сувда 20 дақиқа ивитиб қўйинг.  Кейин сувини силкитиб, данагидан тозаланг.
    Сариёғ қиздирилган товада ҳалқалаб тўғралган пиёзни 5 дақиқа қовуринг. Тузланган бодрингни сомонча шаклида тўғраб, томат пастаси билан бирга товага солинг. Аралаштириб турган ҳолда  3-4 дақиқа димланг.
    Қайнатилган гўшт ва тилни олиб, сомонча шаклида тўғранг-да, шўрвага қайтариб солинг. Қовурилган пиёз, бодринг, ивитилган олхўрини кетма-кет шўрвага ташлаб 5-7 дақиқа қайнатинг.
    Лимонни юпқа ҳалқалаб, пишган шўрвага солинг. Таомни сметана ва кўкатлар билан дастурхонга қўйинг. 


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Pazandachilik / Кулинария | Просмотров: 263 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016