Четверг, 2019-01-17, 8:17 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5745]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [588]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [96]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2227]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3647]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [25]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5827]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [829]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [230]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1573]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [221]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1157]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [458]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [31]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [64]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [294]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [30]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [14]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [12]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 665
Статистика



Онлайн всего: 191
Гостей: 191
Пользователей: 0
Главная » 2019 » Январь » 2 » Кенжаев ва Хонтўраев пичоқланди, Акромов ўлдириб кетилди – 2018 йилдаги энг шов-шувли воқеалар


12:35 PM
Кенжаев ва Хонтўраев пичоқланди, Акромов ўлдириб кетилди – 2018 йилдаги энг шов-шувли воқеалар
Мана, 2018 йил ҳам ўз ниҳоясига етай деб қолди. Ўзбекистонда ўтиб бораётган йилда аввал бошланган ислоҳотлар янада бошқача кўриниш олди. Мамлакатда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги қатор лойиҳалар жадаллаштирилди ва янгилари йўлга қўйилди.
 
Хўш, Ўзбекистон халқи якунланаётган йилни нимаси билан эслаб қолади? Қуйида йил давомида ижтимоий тармоқларда ва одамлар орасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган воқеаларга тўхталиб ўтамиз.
 
Президент табриги
Илк маротаба Ўзбекистон Президенти халққа янги йил байрам табригини шахсан ўзи йўллади. Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонидан Ўзбекистон халқига самимий тилакларини билдирди. Бу йил бошидаги дастлабки эсда қоларли воқеа бўлди.
 
Давлат раҳбари табригини унинг ўзидан эшитиш халқ орасида илиқ кутиб олинди. Одамлар янги йил кириб келганидан кейин ҳам бир неча кун бу табрикни эслаб юрди. Эндиликда ўзбекистонликлар ҳар йили табрикни давлат раҳбарининг ўзидан эшитишни кутиб қолади.
 
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати тугатилди
2018 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Ҳужжатга биноан чорак аср мобайнида мамлакатда катта кучга эга бўлиб келган, энг ёпиқ ташкилот Миллий хавфсизлик хизмати тугатилиб, унинг ўрнига Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилди.
 
МХХ тугатилиши мамлакат бўйлаб кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Негаки, кўп йиллар давомидаги яширин фаолият сабаб халқ мазкур ташкилотдан маълум даражада қўрқиб қолганди, деса ҳам бўлади.
 
Қуръони Карим арзон нархда нашр қилинди

2018 йилнинг март ойида яна бир эсда қоларли воқеа юз берди. Бу ҳам бўлса, "Hilol nashr” нашриёт-матбааси томонидан Қуръони Каримнинг нашр қилиниб, кескин арзон нархда – 31 минг сўмдан сотувга чиқарилиши бўлди.
 
Мусҳаф расталарга чиқиши билан минглаб одамлар муқаддас китобни харид қилишга шошди. "Hilol nashr” нашриёт-матбаасининг китоб дўконларида турнақатор навбатлар пайдо бўлди.
 
Қуръони Карим учун навбатни кўриб, Ўзбекистонда Мусҳафга эътибор юқорилигини яна бир бор ҳис қилди киши. Дастлабки нашрдан сўнг, "Hilol nashr” Қуръони Каримни бир неча бор қайта нашр қилди.
 
ОТМларда тўлов-контракти миқдорини белгилаш тартиби ўзгарди
 
Ҳа, 2018 йил талабалар ва уларнинг ота-оналари учун унутилмас йил бўлиб қолиши шубҳасиз. Нега дейсизми? Айнан ўтиб борётган йилнинг июль ойида ОТМлардаги тўлов-контракти миқдори энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) билан боғлаб қўйилди. Бу ЭКИҲ ошганда, контракт ҳам ошади дегани.
 
Доим ойлик ошишини кутиб турадиган одамларнинг охирги вақтларда "йўқ, керакмас, ойликни оширманглар”, деган гапларини тез-тез эшитадиган бўлиб қолдик. Нима бўлганда ҳам келаётган йилда бундай "сюрприз”лар бошқа бўлмайди, деган умиддамиз.
 
Тошкент шаҳрида байроқ ўрнатилди
"Халқлар дўстлиги” санъат саройи номи қайтарилди. Санъат саройи қаршисига Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали ўрнатилди.
 
2018 йилнинг июль ойида одамлар ўзи одатланмаган яна бир воқеага гувоҳ бўлди. Пойтахт Тошкент шаҳрида 65 метрлик флагштокка 12х25 ўлчамдаги байроқ ўрнатилди. "Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдига ўрнатилган байроқ шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар эътиборини тортди.
 
Аҳамиятлиси, Тошкентдан кейин мамлакатнинг бошқа кўплаб ҳудудларида байроқ майдонлари барпо этилди.  Жумладан, Нукус, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида шундай байроқлар ҳилпирай бошлади.
 
Осиё ўйинларидаги муваффақият
Йил воқеаларидан яна бири шубҳасиз Ўзбекистоннинг 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироки бўлди. Ўзбекистон мусобақада жами 70 медални қўлга киритди.
 
21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медални жамғарган Ўзбекистон Хитой, Япония, Корея Республикаси ва мусобақа мезбони Индонезиядан кейин бешинчи ўринни эгаллади.
 
Юлдуз Усмонованинг Kiki сhallenge рақси
Шу йилнинг июль ва август ойларида канадалик қўшиқчи Дрейкнинг In My Feelings қўшиғи дунё бўйлаб оммалашди. Қўшиққа ноодатий рақс тушиш Ўзбекистонга ҳам етиб келди. Ва бу ҳаракатлар Kiki сhallenge деб ном олди.
 
Унда ҳатто, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам қатнашди. Аниқроғи, Kiki сhallenge рақси билан ўзбекистонликларни лол қолдирди. Унинг рақсига эътироз билдирувчилар ҳам, қўллаб-қувватловчилар ҳам бўлди. Хонанда эътироз билдирувчиларга жавобни кечиктирмай, дарҳол бериб қўя қолди.
 
Бош вазир ва унинг ўринбосари автоҳалокатга учради
 
Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосари – ўша пайтдаги "Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алишер Султонов автоҳалокатга учради.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси "Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида юз берганди. Бунинг оқибатида Бош вазир Абдулла Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши билан шифохонага ётқизилганди.
 
Алишер Султонов шундан сўнг "Ўзбекнефтгаз” раислигидан кетиб, фақатгина Бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида қолди.
 
ИИВ подполковниги ўз кабинетида ўлдириб кетилди
Жорий йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамовнинг ўз иш кабинетида ўлдириб кетилди.
 
39 ёшли Дилшод Акромов бегона томонидан ўлдирилмади. Акромов қотиллигида Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Р.Абдуллаев гумон қилиниб, ҳибсга олинди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов Бош прокуратура "Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш” бошқармаси томонидан олиб борилди.
 
Жамшид Кенжаевнинг вафоти
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Aurum898” клубида эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев пичоқланди. Уни ўнга яқин клуб қўриқчилари уриб, калтаклаб, пичоқладилар.
 
Жамшид Кенжаев бир нечта жойига берилган пичоқ зарбалари билан 7-сонли шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
 
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қиличовга ЖКнинг 25-, 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш очилган.
 
Бу воқеалардан кейин Тошкентдаги клублар фаолияти устидан назорат кучайтирилди. "Aurum898” клуби ёпилди.
 
Нон нархи эркинлаштирилди
 
2018 йил сентябрь ойининг 15 санасида Ўзбекистонда яқин 5-6 йилда эсдан чиқмайдиган воқеа юз берди. Нон нархи деярли икки бараварга оширилди. 2014 йилдан бери қолипли бўлка нон 650 сўмдан сотиб келинаётганди.
 
Ҳукумат қарори билан ун нархининг оширилиши, унинг ортидан нон нархининг ошиши аҳоли орасида кескин норозиликка сабаб бўлди. Шундан сўнг нон нархи 1200 сўмдан 1050 сўмга туширилди.
 
Параосиё ўйинларидаги муваффақият
2018 йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари ўтказилди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб, умумий ҳисобда 77 та медаль – 35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларида медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам ўз рекордини янгилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
 
Газ, сув, электр энергияси ва ёнилғи нархи
 
2018 йилдаги нарх-наво ўзгаришлари анчагача эсда қолади. Хусусан, совуқ сув, иссиқ сув, газ, электр энергияси ва ёнилғи нархи ўтган йилдагиларга қараганда кескин кўтарилди.
 
Апрель ойида газ, электр энергияси, май ойида сув нархи оширилди. Етмаганига август ойидан ҳудудларга 500 сўмдан 720 сўмгача етказиб берилаётган суюлтирилган газ нархи бир хилда 800 сўм қилиб белгиланди.
 
Бир жойда узоқ қотиб туришни хушламайдиган бензин ва дизель ёнилғиси нархи ҳам ноябрь ойида кўтарилиб олди. Бензиндан каммизми дегандек, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, иссиқ ҳамда совуқ сув, иссиқлик таъминоти ҳам қимматлади.
 
Ҳозирда уларнинг нархи қуйидагича:
 
Бензин ва дизель ёқилғиси:
 
Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр.
 
Электр энергияси гуруҳига кўра, 331 сўмдан 350 сўмгача;
 
Табиий газ ва суюлтирилган газ 320 сўмдан 1000 сўмгача;
 
Юнусобод тумани тажриба майдони бўлди
 
Сал қолса, эсдан чиқа ёзибди, келаси йилдан пойтахт Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида табиий газ ва электр учун ижтимоий меъёр жорий қилинадиган бўлди.
 
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тажриба тариқасида қуйидагилар жорий этилади:
 
аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;
 
аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:
 
иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;
 
бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.
 
Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича, базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.
 
Хонтўраев ниқобли кимсалар томонидан пичоқланди
26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилди. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.
 
Ўша куннинг ўзида мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б” ва "в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, тергов тортилган.
 
"Tashkent city”нинг қурилиши – маҳаллаларнинг бузилиши
 
2018 йилда ҳам Тошкент шаҳрида пойтахтнинг "юраги” бўлиши кутилаётган "Tashkent city” лойиҳасининг қурилиш ишлари давом эттирилди. Шу билан бирга шаҳарнинг янги қиёфасини шакллантириш ҳам. Демакки, янги қурилишлар учун янги-янги майдонлар очилиши, бошқача айтганда, Тошкентдаги эски маҳаллаларнинг бузилиши давом эттирилди. Аммо бу бузишлар, у ердагиларга уй ва қўшимча компенсация берилган тақдирда ҳам одамлар норозилигига сабаб бўлди.
 
Шайхонтоҳур тумани "Жангоҳ” маҳалласининг бузилиши ортидан келиб чиққан жиддий норозиликлар бунга мисол бўла олади. Кечаси одамлар уйига булдозер ҳайдаб борилиб, бузиш ишларининг бошланиши норозиликнинг асосий сабаби бўлди, дейишимиз мумкин. Узунқулоқ гапларга қараганда, маҳаллада яшаганлар норози бўлиб, бузувчиларни тошбўрон қилишгача борган.
 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2018 йил ёдимизда қолади. Негаки, шу йилда етарлича муваффақиятлар ҳам, одамларга ҳуш келмайдиган ўзгаришлар ҳам кўп ва хўп бўлди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 161 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019