Четверг, 2024-03-28, 4:53 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [88]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2012]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [303]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1045
Статистика



Онлайн всего: 35
Гостей: 35
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2018 » Сентябрь » 3 » Халқ таълими вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг ягона мактаб формаси юзасидан умумий фикри эълон қилинди

8:24 PM
Халқ таълими вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг ягона мактаб формаси юзасидан умумий фикри эълон қилинди
Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан Халқ таълими вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг фикри вазирлик сайтида эълон қилинган. Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) кийишга белгиланган чекловлар натижасида диний эркинлик чекланиши мумкин деган ёндашувлар мазкур масала юзасидан фикр билдирилишини тақозо этмоқда.

Мактаб формасини жорий этишга оид миллий қонунчилик, умумэътироф этилган халқаро қоида ва стандартлар, хорижий давлатлар тажрибаси, психологик ва физиологик жиҳатлар чуқур ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Тасдиқланган мактаб формаси кийиниш маданияти ва эстетик талабларга мос равишда мўътадил шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, ўқувчилар ўртасида ижтимоий адолат ва тенгликни таминлайди, уларнинг саломатлиги, психологик, физиологик жиҳатларига тўлиқ жавоб беради, турли динларнинг кийинишга оид қарашлари, қоида ва меъёрларини камситмайди, шу билан бирга миллий менталитетимизга зид оммавий маданиятга хос бўлган очиқ-сочиқ либосларнинг ўқувчи ёшлар ўртасида тарқалишини олдини олади.

I. Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқи инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлагани қўрсатилган.

Шу боис, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳот, жумладан ёшларни сифатли таълим олишларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар инсонпарварлик ва демократик тамойилларга асосланиши лозим.

Конституцияда Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, шунингдек мактаб ишлари давлат назоратида ва мактабларда амалга ошириладиган ислоҳотлар давлат томонидан амалга оширилиши алоҳида кўрсатилган.

Бинобарин, мактаб ишларига оид ислоҳотлар давлат томонидан амалга оширилар экан, бунда фуқароларга уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар бир хил шароит яратилиши лозим.

"Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра таълим соҳасидаги давлат сиёсати таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги тамойили асосида амалга оширилади ҳамда барча ёшларга билим олишда тенг ҳуқуқлар берилади.

Айрим фуқаролар Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми ислом динига эътиқод қилишини таъкидлаб, мактабларда ҳижоб ёки бошқа дин билан боғлиқ либосларни кийишга рухсат берилиши кераклигини айтишган.

Бундай фикрлар Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги ҳамда тенг ҳуқуқлилиги каби тамойилларни умуман ҳисобга олмайди.

Қайд этиш лозимки, фуқароларнинг эътиқоди, уларнинг диний қарашлари давлатнинг сиёсатида, жумладан таълим сиёсатида ва жараёнида, ўқитиладиган предметларида қамраб олиниши мумкин эмас. Бунга Конституциямиз ва қонунларимиз йўл қўймайди.

Бинобарин, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 7-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилган, таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди, фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъминланади.

Мазкур қонунга асосан динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик эркинлиги жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлаш учун зарур бўлган даражада чекланиши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, ҳар биримизнинг ҳуқуқларимиз, шу жумладан диний ҳуқуқларимиз, тенглик ва давлатнинг диндан ажратилганлиги принципларига тўқнаш келса ўша ерда чекланиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда ягона шаклдаги мактаб формаларини жорий қилишда турли дин вакилларининг муштараклигини сақлаш ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 160 миллат вакилларининг 5,2 млн. ўқувчи ёшлар мактабларда таълим олмоқдалар.

Баъзи фуқароларнинг ягона мактаб формасини киритилиши ва унда ҳижобга рухсат этилмаганлиги Конституциянинг 31-моддасини поймол этиши тўғрисидаги қарашлари ҳам мавжуд.

Ваҳоланки, Конституциянинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ҳамда диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Виждон эркинлиги нималигини чуқурроқ ўрганса, юқоридаги қонуннинг 3-моддасига асосан виждон эркинлиги бу фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган ҳуқуқидир.

Демак, мактаб формаси билан боғлиқ муносабатда фуқаронинг у ёки бошқа динга эътиқод қилишига чекловлар қўйилаётгани ёки бу ҳуқуқ бошқача тарзда тўхтатилаётгани йўқ. Мазкур ҳуқуқ ҳар бир инсоннинг ўз шахсий ҳуқуқи ва ушбу ҳолатда шахснинг бирон бир динни танлаш ёки умуман динни танламасликка чорлайдиган ҳолат мавжуд эмас.

Халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам, бошқа кўплаб давлатларнинг тажрибаси ҳам кўрсатиб ўтилган миллий қонунчиликнинг тўғридан-тўғри келтирилган нормалари ҳам буни аниқ исботлайди.

Юқоридаги фуқароларнинг субъектив ва асоссиз қарашлари диний ҳуқуқлар чекланяпти деган уйдирмаларни тарқатилишига ва кенг оммада нотўғри фикр шаклланишига олиб келиши мумкин.

II. Умумэътироф этилган халқаро қоида ва стандартлар

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий

ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бошқа халқаро ҳужжатларда таъкидланганидек, таълим инсон шахси ва унинг қадр-қимматини тўлиқ ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг дин ва таълим соҳаларида олиб борилаётган сиёсат, шунингдек мазкур соҳалардаги миллий қонунчилик Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа умумэътироф этилган халқаро ҳужжатларга мос келади.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 29-моддасига кўра ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилинишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умум фаровонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадида қонунда белгиланган чекланишларга риоя этиши керак.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26-моддасига кўра, таълим инсон шахсини тўлиқ шакллантиришга ва инсон ҳуқуқлари

ва асосий эркинликларга ҳурматни юксалтиришга хизмат қилиши лозим.

Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 13-моддасига кўра, таълим эркин жамиятда барчанинг самарали иштирок этишига кўмаклашади, барча миллатлар, ирқий, этник ёки диний гуруҳлар ўртасидаги тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни қўллаб-қувватлайди.

1989 йил 20 ноябрдаги "Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция

18 ёшгача бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур Конвенцияда болаларга бериладиган таълим инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига, шунингдек БМТ Устави бош тамойилларига ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган бўлиши кераклиги қайд этилган.

1960 йил 14 декабрдаги Таълим соҳасидаги камситишларга қарши кураш тўғрисида Конвенциянинг 5-моддасига асосан таълим инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга, барча миллатлар, ирқий, этник ёки диний гуруҳлар ўртасидаги тушуниш, бағрикенглик ва дўстликка йўналтирилган бўлиши лозимлиги қайд этилган.

III. Хорижий давлатлар тажрибаси

Тадқиқотларга кўра, асосан жамоат жойларида аёлларнинг диний либосларини кийиб юриш бўйича чекловлар дунёнинг 50 та давлатида, жумладан, Жазоир, Уммон, Сингапур, Австралия, Бельгия, Франция, Швейцария, Германия, Дания, Италия, Нидерландия, Испания, Македония, Болгария, Хорватияда ва бошқа давлатларда жорий этилган.

Шу билан бирга, дунёнинг кўплаб давлатларида мактаб ўқувчилари учун ягона намунадаги формалар ҳам жорий этилган. Жумладан, Буюк Британия, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Австралия, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби қатор давлатларда.

Францияда давлат хизматчилари, хусусан ўқитувчиларнинг диний рамзларни ошкорона тақиб юриши қонун билан тақиқланган, шунингдек, агар ўқувчилар ҳижоб, Сикх салласи, яҳудийча бош кийимлар (кипа) каби диний рамзларни тақиб олса давлат мактабларига боришлари мумкин эмас.

Германиянинг 16 вилоятидан 8 тасида парламентдаги муҳокамалар ва тушунтирувчи ҳужжатларда ҳижоб масаласига ойдинлик киритилиб, мактаб ўқитувчиларига жамоат жойларида ошкора диний либослар ва рамзлар тақиб юришни тақиқловчи меъёрлар қабул қилинган.

АҚШ ва Канадада ягона мактаб формаси деярли барча хусусий мактабларда ташкил этилган. Давлат мактабларида ягона мактаб формаси тасдиқланмаган бўлсада, кийиниш қоидалари (dress code) тасдиқланган.

Японияда ҳам ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир мактабда ўзининг ягона формаси мавжуд. Бироқ, одатда ўрта мактабдан бошлаб ўғил болалар ҳарбийча услубда, қиз болалар эса денгизчи услубида кийинишади.

МДҲ давлатлари ичида Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон давлатларида ягона мактаб формаси мавжуд. Хусусан, Россияда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласи қонун билан тартибга солинган.

Мазкур ишлар амалга оширилиши орқали ўқувчилар ўртасидаги тенгсизлик, ўзаро камситилишга чек қўйилиши, ижтимоий адолат ўрнатилиши, ўқитувчиларнинг дарс давомида диққатини ўқувчилар ўртасида тўғри тақсимланиши, шунингдек ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва салоҳиятини ошишига олиб келган.

IV. Халқаро ва чет давлатлар миллий судлари амалиёти

Хорижий давлатларда таълим муассасаларида диний либослар кийиб юришни чеклаш бўйича низолар судларда кўп маротаба кўриб чиқилган ва натижада ушбу масалада якуний қарорлар қабул қилинган. Мазкур қарорларнинг деярли барчасида таълим муассасаларида давлат томонидан ҳижоб кийишнинг чекланиши инсон ҳуқуқларига зид эмаc” деган тўхтамга келинган.

Хусусан, Швейцарияда бошланғич мактаб ўқитувчиси Л. Далаб Женевадаги мактаб маъмуриятининг дарс вақтида ҳижоб кийишни тақиқлаш бўйича қароридан (Женеванинг 1940 йил 6 ноябрдаги Давлат таълими тўғрисидаги қонуни 6-бўлимига мувофиқ қабул қилинган) шикоят қилган, охир оқибат 1997 йил Федерал суд томондан қарор ўз кучида қолдирилган. Шикояти қондирилмаганлиги сабабли, кейинчалик Л. Далаб 1996 йилда мактаб маъмурияти томонидан мактабда ҳижоб кийишни тақиқлаш тўғрисида қабул қилган қарори ва ушбу қарор 1997 йилда Федерал суд томондан ўз кучида қолдирилганлигини важ қилиб Европа судига Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенциясининг 9-моддаси (Фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги) бузилганини кўрсатиб ўтган ҳолда шикоят қилган.

Конвенциянинг 9-моддаси фикрлаш, виждон ва дин эркинлигига бағишланган бўлиб, бутун дунё давлатлари томонидан умумэътироф этилган норма ҳисобланади. Унга кўра ҳар ким фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ўз ичига ўз динини ёки эътиқодини алмаштириш эркинлиги ва эътиқод қилиш эркинлиги ёки якка, шунингдек жамоат билан биргаликда ва якка тартибда эътиқод қилиш, ибодат қилиш, таълим олиш, диний ва маданий маросимларда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Модданинг 2-бандига асосан ўз эътиқоди ёки динига эътиқод қилиш эркинлиги қонунчиликда назарда тутилган ва демократик жамиятда жамоат хавфсизлиги масалаларида, жамоат тартибини, соғлиги ёки ахлоқини муҳофаза қилиш ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида чеклашга йўл қўйилади.

Европа суди томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенцияси талаблари ҳар томонлама ўрганилиб, Женевадаги мактаб маъмуриятининг дарс вақтида ҳижоб кийишни тақиқлаш бўйича қарори Конвенциянинг 9-моддасига зид эмас деб топилган.

Мактаб маъмурияти томонидан қабул қилинган қарор Женеванинг 1940 йил 6 ноябрдаги "Давлат таълими тўғрисида”ги Қонунининг 6-бўлимида давлат таълим тизими ўқувчилар ва ота-оналарнинг сиёсий ва диний қарашларини ҳурмат қилинишини таъминлаши қайд этилган. Шунингдек, Женева Конституциясининг 164-моддаси билан Давлат ва Черков бир-биридан ажратилганлиги, Давлат дунёвий эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Конституциянинг мазкур моддасидан келиб чиқиб, Давлат таълими тўғрисидаги қонуннинг 120-2 моддасига асосан давлат хизматчилари дунёвий бўлиши лозим, ушбу қоидани истисно этишга фақатгина университет ўқитувчилари жамоасини ҳурмат қилган ҳолда рухсат этилади.

Шунингдек, Туба Актас (ўқувчи қиз, 1988 й.), Сереф Байрак (қизининг вакили), Махмуд Садек Гамаледдин (қизининг вакили), Газал (ўқувчи қиз, ), Ж. Сингх (ўқувчи бола, 1989 й.) ва Р. Сингх (ўқувчи бола, 1987 й.) каби ўқувчи ёшлар ва ота-оналар Францияга қарши Европа судига шикоят қилган.

Низонинг келиб чиқиши қиз ўқувчиларнинг ҳижоб ва рўмолда, ўқувчи болаларнинг салла ва кескида мактабга келишидан бошланган. Мактаб маъмурияти Франция қонунчилигига асосан юқорида келтирилган ўқувчиларнинг мактабларга диний либосларда келишларини тақиқлаган.

Маълумот учун: Францияда 2004 йил 15 мартда дунёвийлик ва мактабларда ошкорона диний рамзларни тақиб юришни тақиқловчи қонун қабул қилинган.

Суд томонидан низолар Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 9 (Фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги), 14 (Камситишни тақиқлаш) моддалари, Конвенция доирасида қабул қилинган 1-Протоколдаги 2 (таълимга бўлган ҳуқуқ) модда, Конвенция доирасида қабул қилинган 7-Протоколдаги 4 (такроран судланиш ёки жазога тортилмаслик) моддалари бўйича кўриб чиқилган.

Натижада мактабларда диний либослар, рамзларнинг тақиб юрилишининг чекланганлиги инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар ва Франция миллий қонунчилиги зид эмас деб топилган ҳамда юқоридаги 6 та низонинг барчаси суд томонидан рад этилган.

Яъни, давлат муассасаларида умумий униформалар, дресс-кодлар киритилиши мумкин ва бу тартиб барчага бир хилда тадбиқ этилиши зарур.

Суд томонидан секуляр давлатларда, яъни диннинг давлатдан ажралиш принципи ҳукмрон бўлган давлатларда давлат доимо нейтраллигини сақлаб қолиши зарур ва тенг муносабатларга замин яратиши керак, у ёки бошқа динга ёнбосмаслиги, ягона ёндашув асосида фаолият юритиши кераклиги таъкидланган.

Суд томонидан энг муҳим эътироф этилган принциплардан бири бу, қандай дин бўлишидан қатъий назар, дин эркинлиги инсонга дин томонидан белгиланган ёки буюрилган барча амалларни чекловларсиз бажаришга, шунингдек оммавий муносабатларда ҳар қандай ҳолатда диний талаблардан келиб чиқиб ўзини тутиш ва ҳаракат қилиш ҳуқуқини бермайди.

V. Психологик ва физиологик жиҳатлар

Ягона мактаб формасини жорий этиш нафақат бугунги кундан балки, инсоният тарихининг қадимги даврларидан бошланган. Барча учун баробар, ижтимоий адолатни таъминловчи мактаб формалари тарихан шаклланиб келган. Қадимги даврларда илк мактаб формалари Грецияда, шунингдек Ҳиндистонда жорий этилган. Уларни жорий этишда иқлим шароити ва аҳолининг имкониятлари ҳисобга олинган.

Ягона мактаб формаси жорий этилишининг қуйидаги психологик ва физиологик жиҳатлари ҳам мавжуд:

биринчи, мактаб формаси бошқа ҳар қандай форма сингари интизомга чорлайди, ҳамжиҳатликка олиб келади, ўқувчиларда жамоатчилик туйғуси, умумий мақсадлар сари олға интилишга ўргатади;

иккинчи, ягона мактаб формаси мактаб ўқувчилари (уларнинг ота-оналари) ўртасида кийиниш бўйича рақобатни чеклайди, турли хил ижтимоий-иқтисодий тоифадаги оилалар фарзандлари орасида табақаланишнинг визуал фарқини кескин камайтиради;

учинчи, ягона мактаб формаси стандартининг давлат миқёсида жорий қилиниши ўқитувчилар учун ҳам ўз касбларини пухта бажарилишида, кийиниш ва либослар билан боғлиқ вужудга келадиган кўплаб муаммолардан холис этади. Шунингдек, мактаб формасига ягона ёндашув диний либослар юзасидан келиб чиқувчи ота-оналарнинг қарашлари ва фикрлари натижасида юзага келадиган таълим жараёнига таъсир қилувчи баҳслар, мунозаралар, тортишувлар ва келишмовчиликларни олдини олади. Республиканинг ва бошқа давлатларнинг қарийб барча педагог ходимлари ягона мактаб формасидаги тенглик ва бирхиллик уларнинг ишини жиддий равишда осонлаштиришини таъкидлашади.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан келтирилаётган чақирувларга нисбатан "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуни 4-моддасидаги қуйидаги нормалари билан раҳбарлик қилиш мақсадга мувофиқдир:

ҳеч ким диний эътиқодини рўкач қилиб қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас;

диндан душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 914 | Добавил: #uznews, #ahborot, #xabarlar, #Yangilik, #news, #newsuz, #habarlar, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Материалов за текущий период нет.



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Beparvo

Maroqand - Kulib yasha

Manzura - Onamdan ayrildim

Janob Rasul - Yumshoq

Rayhon - O'n besh kun (cover)

Bojalar - Yaxshi ko'rinaman deb

Sevara Nazarxon va Shoxrux - Asta-sekin

Sevinch Mo'minova - Bevafo yor

Munisa Rizayeva - Xayolingdaman

Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
Bu oyda yangilik qo'shilmadi.

>>> DAVOMI...
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2024 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя