Гохида чирой бўлади, қомат бўлади, лекин шу билан бирга, ёқимсиз хид хам бўлади.
Масалан:
Оғзида милки шамоллаши сабаб, нохуш хид келади.
Минг чиройлик бўлсаям, суйкалган сари, эркаланган сари сизга ёмон кўринаверади.
Яни ўзизни олиб қочишни бошлайсиз.
У эса сабабини билмай, интернетдан хар хил мақолалар ўқийди, ўрганади, массажни ўрганади, интим либослар кийиб олади.
Лекин тушунмайди, нега сиз ўзингизни олиб қочаётганингизни, нега қўшилишга иштиёқингиз йўқлигини.
Эркакларда:
1.Тамаки хиди
2. Алкоголь хиди
3. Кўп чўмилмаслик оқибатида, баданга ўтириб қолган хид
4. Баъзилар 5 махал тахорат олиб юрса хам, бадандаги хушбўймас хид
5. Ўткир ёқимсиз атир хиди
6. Оғиздан хид келиши
Аёлларда:
1. Ёқимсиз атир. Яъни эрига ёқмайдиган атирни сепиб олиши.
Ақилли аёл, эрига танлаттиради ўзи учун атирни. Энг зўр атир:
Оддий атир совунга чўмилиб чиқиш!
2. Тўла ва семиз аёлларда қўлтиқ ва кўкракнинг таг қисми терлаши ва хидланиши.
3. Фаржи шамоллаши оқибатида, кучли ўткир ёқимсиз хид келиши қўшилганда.
Хуллас мени тушундингиз.
Яъни, хар доимам чиройли қомат, хуснлик бўлиши, бахтли сексга сабаб бўлавермайди.
Арзимаган нарсалар билан хам, эр хотинини тўшакда истамайди. Ёки хотин эрини тўшакда истамайди.
Суйкалса, қочаверади.
Бирга бўлмаслик учун бахона излайди.
Ўзини касал кўрсатади.
Битта амаки 50 ёшлик, аёли ёқимсизлигидан, кўчада бошқа аёлни топиб олган.
Хотинига эса:
- Менга қўшилиш мумкинмас экан, дўхтир айтди, юрагингиз кўтаролмайди деди дебди.
Ўзи эса, ёқтирган аёли билан бемалол қўшилади.
Ечим:
1. Зинони тўхтатиш керак, никох билан.
2. Эркаклар хам, аёллар хам ўзларидан бадбўй хид келиш келмаслигини аниқлашлари керак.
3. Шу сабаблар хам қилинганидан кейин, ўртада секс яхши бўлмаса, унда оиладаги муносабатдан хам нуқсонни топиш керак.
Масалан:
1. Эр латта бўлса, рўзғорга эътиборсиз бўлса, хотини хохламайди.
2. Аёли кўп гап қайтарса, эр тўшакда бирга бўлгиси келмай қолади.
Нега фохишаларни ёқтиради баъзи эркаклар?
1. Улар доим мулойим
2. Доим кулиб туради
3. Доим ўзига қараган
4. Шахвоний либосларда қўшилади
Ечим:
Сиз аёллар хам шунга тақлид қилинг.
Фохиша бўлишга эмас, анави 4 та пунктга
Гап кўп, мухими англаш.
Диндан мисоллар келтирмадим.
Сабаби, жамият хали тайёрмас.